← Назад
Решение #653937 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 107 | — | code_article | |
| онунни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 03
А Ж Р И М
(даъвони кўрмасдан қолдириш)
2023 йил 15 февраль
4-1501-2302/1149-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг котиблигида, низо предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахслар сифатида Фарғона вилояти Ғазначилик
бошқармаси вакили Б.Т. Рахмонов (2023 йил 23 февраль кунги 02-23-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар НОМИнинг жавобгар НОМИдан 4 735 700
сўм тўлаб берган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар НОМИ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар НОМИдан
4 735 700 сўм тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 27 январь кунги ажрими билан иш умумий даъво иш юритиш
тартибига ўтказилган ва низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган 3-шахслар сифатида Фарғона вилояти Молия бошқармаси ва Ғазначилик
бошқармаси жалб этилган.
Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида огоҳлантирилганлиги почта алоқа
хизматининг маълумотлари билан тасдиқланади, лекин вакиллари судга келишмади.
Судга ҳозир бўлган 3-шахс Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси вакили Б.Т.
Рахмонов қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси
биринчи қисмининг 5-бандига асосан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда
ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига асосан Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар
ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва
касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юридик
Жавобгарнинг давлат рўйхатига олинган манзили Фарғона шаҳар, Мустақиллик
кўчаси, 30-уй ҳисобланади, шунинг учун талабнома ушбу манзилга юборилиши лозим
эди.
Жавобгар НОМИ вакили судга келмагани учун бошқарма манзили ўзгарганўзгармаганига аниқлик киритиш мақсадида вакили телефон орқали суд мажлисига
чақиртирилганида бошқармани бош ҳисобчиси Б. Ғаниев судга келиб ўз аризасида
бошқармани манзили Фарғона шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 30-уй эканлигини маълум
қилган.
Даъво аризасига илова қилган 2022 йил 20 октябрь кунги 01-30/3001-34/1947сонли талабнома ва даъво аризаси жавобгарга Фарғона шаҳар, Меъмор кўчаси, 80 уйга
юборилган, ушбу манзил эса жавобгарни юридик манзили ҳисобланмайди. Талабнома
жавобгарга юборилмагани ҳолатини суд даъвогар низони судгача ҳал этиш чоралари
кўрилмаган деб баҳолаб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунни 9-моддасига
асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари — “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу
жумладан регресс даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилгани инобатга
олиниб даъвогардан давлат божи ундирилмайди, тўланган 30 000 сўм почта харажати
даъвогар зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар зиммасида тўланган 30 000
сўм почта харажати қолдирилсин.
Ажримдан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор
протест) беришга ҳақли.
Судья
Д.С. Акрамова