Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/103 Дата решения 15.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1041085 Claim ID 3121479 PDF Hash 5ca737f2bd8f05f3... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 270-моддаси ФКнинг 270 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/103-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига нисбатан кредит қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даьвогар вакили Ў.Жумабоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даьвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан 192.979.000 сўм кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига UZ-AA №81782 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300-04 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, т/в комбайн, двигатель №78078408, кузов шасси №2187, ранги қизил, давлат рақами 25 СА 560 бўлган қишлоқ хўжалиги техникасига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво аризасининг кириш қисмида техник хато сабабли Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қўшимча жавобгар сифатида кўрсатилган бўлса-да хулоса қисмида қўшимча жавобгардан кредит фоиз қарздорлигини ундириш сўралмаганлигини инобатга олиб даъво аризасида сўралган кредит фоиз қарздорликни фақат жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятининг ўзидан ундиришни оғзаки сўраб, жавобгар билан банк филиали ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан банк ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса-да, жавобгар кредит фоизини қайтариш графигига амал қилмаганлиги ва кредит шартномаси шартлари бузилганлиги, кредит фоиз қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги, жавобгар томонидан суд муҳокамасига қадар тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, ундирувни гаровдаги мулкка қаратишни ҳамда даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бироқ, жавобгар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда даъво талабларига нисбатан эътирози йўқлигини, мазкур иқтисодий ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Қўшимча жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бироқ, қўшимча жавобгар судга эътирознома тақдим этиб, унда даъвогар даъво аризасида ундирилиш сўралган кредит қарздорлигини ундириш бўйича чоралар кўрилган бўлиши, ундирувни гаров предметига қаратилиши, бошқа таъминотларга қаратилиши, ундирув суғурта полисидан олиниши, ундирувни амалга оширишнинг имкони йўқлиги юзасидан давлат ижрочисининг қарори бўлиши, шундан сўнг кафиллик шартномаси бўйича Жамғармага талабнома юборилиши ва жавобгар сифатида жалб этилиши лозим бўлганлигини билдириб, Жамғармани қўшимча жавобгар сафидан чиқарилиши ва мазкур иқтисодий ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд даъво аризасидан кўринишича ва даъвогар вакилининг кўрсатмасини ҳамда қўшимча жавобгарнинг эътирозномасини инобатга олиб, кредит қарздорлик жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан ундириш сўралган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Агробанк” акциядорлик тижорат банки Пахтакор филиали (Банк) ва «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 21 январь куни 1-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар (банк филиали) жавобгар (қарз олувчи)га 5 (беш) йил, имтиёзли даври 12 (ўн икки) ой муддатга йиллик 5 фоиз устама тўлаш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш тўғрисида”ги 2018 йил 04 январдаги ПҚ-3459-сонли қарорига кўра 7 (етти) дона ғалла ўриш комбайинларини харид қилиш учун 5.200.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса ажратилган кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 21 январдаги 1-сонли кредит шартномаси бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартномасининг 3.5-бандига кўра, кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш муддатлари тўлов жадвалига асосан жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизлари бўйича тўловларни амалга ошириб бориши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Яъни, кредит асосий қарзига нисбатан ҳисобланган фоизларни қайтариш графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит асосий қарзга нисбатан ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган. Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида 2022 йил 25 октябрь ҳолатига унинг банк олдида 192.979.000 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра, даъвогар мазкур кредит фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Ушбу ҳолат даъвогар (банк) вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредит фоизини қайтариш графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди. Ўз навбатида жавобгар қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасининг 3.5-бандига кўра, жавобгар кредит учун ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 22-санасига қадар тўлаб беради. 5.5-бандида қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг 3.5-3.11 бандида белгиланган мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ва хисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, тузилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, берилган кредитни муддатидан олдин фоизлари билан қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан кредит асосий қарз юзасидан ҳисобланган фоиз қарзларни ундириш бўйича чораларни кўрган. Даъвогар томонидан кредит асосий қарз юзасидан ҳисобланган фоиз қарзларни тўлаш лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган хатлари жавобсиз қолдирилган. Шу боис банк судга мурожаат этиб, кредит асосий қарздорлиги бўйича унга ҳисобланган 192.979.000 сўм кредит фоизи қарздорликни ундиришни сўраган. Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит шартномаси шартларини бузганлиги, кредит фоиз қарзни қайтариш графигига амал қилмаганлиги даъвогар вакилининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд даъвогарнинг 192.979.000 сўм кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади. Кредит мажбуриятларини таъминлаш мақсадида банк филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 15 апрелда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасига кўра кредитнинг таъминоти сифатида жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 05.03.2021 йилдан Жиззах вилоятида рўйхатда турган UZ-AA №81782 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300-04 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, т/в комбайн, двигатель №78078408, кузов шасси №2187, ранги қизил, давлат рақами 25 СА 560 бўлган қишлоқ хўжалиги техникаси гаровга қўйилган. ФКнинг 268-моддасига кўра агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. Шартноманинг 5.7- ва 7.6-бандларига кўра Банк жавобгар томонидан кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз қарзлари 10 кундан ортиқ муддатда тўланмаганда ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. ФКнинг 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. Шунингдек, ФКнинг 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормалари ҳамда шартнома шартларига асосланган ҳолда, суд даъвонинг ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён этилган ҳолатларга асосан, суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176, 179, 180 ва 186моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даьвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан 192.979.000 сўм кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 05.03.2021 йилдан Жиззах вилоятида рўйхатда турган UZ-AA №81782 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300-04 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, т/в комбайн, двигатель №78078408, кузов шасси №2187, ранги қизил, давлат рақами 25 СА 560 бўлган қишлоқ хўжалиги техникасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан 192.979.000 сўм кредит фоизи ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 05.03.2021 йилдан Жиззах вилоятида рўйхатда турган UZ-AA №81782 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300-04 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, т/в комбайн, двигатель №78078408, кузов шасси №2187, ранги қизил, давлат рақами 25 СА 560 бўлган қишлоқ хўжалиги техникасига қаратилсин. Жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 3.859.580 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья И.Қурбанов