← Назад
Решение #653985 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арздорга нисбатан ИПК | 128 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 февраль 4-1107-2301/------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ------раислигида, судья ёрдамчиси ------------ котиблигида ------------------нинг
қарздор “------------------” МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот
деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили --------- (15.02.2023
йилдаги 25-01558-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили
иштирокисиз) иштирокидаги очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
------------------ (кейинги ўринларда аризачи ёки ДСИ деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “------------------”
МЧЖни (кейинги ўринда қарздор ёки МЧЖ деб юритилади)
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздорни
банкрот деб топишни ва суд тугатиш бошқарувчи вазифасига давлат
активларини бошқариш агентлиги томонидан тақдим этилган
номзодлардан бирини тайинлашни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим қарздорнинг
судга маълум бўлган манзилига юборилган. Бироқ, берилган манзил
бўйича ташкилот топилмагани сабабли ажрим почта хизматининг
маълумотномаси асосида қайтарилган. Бундай ҳолда суд ишни
қарздорга нисбатан ИПК 128-моддаси иккинчи қисми 3-хатбоши
тартибида кўриб чиқади.
ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиради.
Иш ҳужжатларига кўра, МЧЖ таъсис ҳужжатлари --------- йилда
рўйхатга олинган ва солиқ органи томонидан ---------- СТИР берилган.
МЧЖ раҳбари ----------. МЧЖ томонидан баланс ҳисоботлари тақдим
этилган.
жамғармалар олдидаги солиқ қарзи -------- сўмни ташкил қилади.
Тақдим қилинган маълумотларга кўра, МЧЖнинг мол-мулки
йўқлиги сабабли мавжуд ижро хужжатлари ижросиз қайтарилган ва
кредиторнинг талаби қаноатлантирилмаган, шунга кўра ДСИ судга
ариза билан мурожаат қилиб қарздорни соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топишни сўраган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг (кейинги
ўринда қонун деб юритилади) 3-моддасида тўловга қобилиятсизлик суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла
ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги деб таърифланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 йилдаги
ПҚ-4146-сон “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд
бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-банди 2 ва 3-хатбошисига кўра,
давлат солиқ хизмати органлари солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро
ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан
қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат
қилади, банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд
бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар
суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг камида уч юз каррасини ташкил
этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка
тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан
эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида йигирма каррасини ташкил
этадиган бўлса, суд томонидан қўзғатилиши мумкин.
ДСИ томонидан қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича мавжуд
қарзларни ундиришга доир чораларни кўриш мақсадида, Солиқ
кодексига асосан солиқ қарз ундирувини корхонанинг мол-мулкига
қаратиш тўғрисида қарорлари мавжуд ҳамда ижрога қаратилган. Бироқ,
ушбу ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида” Қонуннинг 40-моддасига биноан қарздорнинг
ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки йўқлиги сабабли давлат
ижрочиси қарорига кўра ижросиз қайтарилган.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор
якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг
раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини)
аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи
миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат
солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши
мумкин.
Қонуннинг 242-моддасига мувофи, суд ҳозир бўлмаган қарздорни
банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб
олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартибтаомиллари қўлланилмайди.
Суднинг қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган
мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга
тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади.
Тугатиш
бошқарувчиси
ўзига
маълум
бўлган
барча
кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма
шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан
бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим
этиши мумкин.
Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг молмулкини
аниқлаган
тақдирда
суд
мазкур
бошқарувчининг
илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган
тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу
Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида
ажрим чиқариши мумкин.
Суд тугатиш бошқарувчилигига номзодлар ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент
вилоят бошқармасининг --------- йилдаги ---------сонли хати олинган.
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли қарори
билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидаларининг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси ўзи тайинланган
вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши
ҳамда чоралар кўриши шарт.
Шунингдек, ушбу Қоидаларда суд бошқарувчиси томонидан
банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган
даврдаги фаолият таҳлил қилинади (4-банд), таҳлил натижалари бўйича
суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги
тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги,
шунингдек таҳлил қилиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг
йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади (37-банд), дейилган.
Бундай ҳолларда, яъни қарздорнинг мол-мулк мавжуд эмаслиги
ҳамда кредитор талабларини қаноатлантириш учун етарли
бўлмаганлигини инобатга олиб, суд аризачининг талабларини асосли
деб топади ва суд харажатларини қарздордан ундириш шарти билан
аризачининг талабларини қаноатлантиришни, шунингдек, суд
бошқарувчилигига давлат активларини бошқариш органи томонидан
тақдим қилинган номзодлар орасида ------------ тугатиш бошқарувчиси
вазифасига тайинлашни лозим топади.
ИПК 118-моддаси 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра суд ушбу иш бўйича ҳисобланган давлат божи ва
почта харажатини тўлиқ қарздор зиммасига юклайди.
Юқорида баён қилинганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 01.02.2019 йилдаги ПҚ-4146-сонли Қарори, Вазирлар
Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сон қарори, “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида” Қонун ҳамда ИПК 68, 118, 128, 170, 176-179,
186-моддасига асосланиб, суд
------------------нинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “------------------” МЧЖ банкрот деб топилсин ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
------------ суд бошқарувчиси этиб тайинлансин, унинг зиммасига :
-қарздор “------------------” МЧЖни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида” қонунда кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда
маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
-Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли қарори
билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари
асосида зарур ишларни амалга ошириб, муддатида тегишли органларга
хулосани тақдим қилиш;
-тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида” Қонунда белгиланган тартибда олиб бориш, заруриятга
қараб оралиқ ҳисоботни ва 2023 йилнинг 17 апрелгача якуний
хисоботни тақдим қилиш вазифаси юклатилсин.
“------------------” МЧЖ раҳбари ва/ёки таъсисчиси зиммасига 5 иш
куни ичида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари,
моддий ва бошқа қимматликлари суд тугатиш бошқарувчисига
топширсин.
Қарздор “------------------” МЧЖ ҳисобидан:
-аризачи ------------------ фойдасига 30 000 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва суд харажатлари
қисми бўйича ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
----------------