← Назад
Решение #654039 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| олларда тугатиш ушбу Кодекс | 38 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 36 | — | code_article | |
| нинг | 384 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2201/1149-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни кўришда маърузачи
судья С.Турсунов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Д.Рахимов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 15 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “STANDART KROSS AGRO” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари М.Сайфуллаев, Ж.Ахмеджанов (2022 йил 1 декабрдаги
ишончнома), А.Ходжаев ( 2022 йил 24 январдаги ишончнома асосида)
иштирокида, Яккабоғ туман ҳокимлигининг “STANDART KROSS AGRO”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Яккабоғ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан берилган
“STANDART KROSS AGRO” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Яккабоғ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, даъвогар ва «STANDART KROSS AGRO»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 27 февралда тузилган 968-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 16 августдаги ажрими билан ишга Якабоғ туман
қишлоқ хўжалик бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 27 февраль куни тузилган
968-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
муддатидан олдин бекор қилинган, жавобгардан даъвогар фойдасига
21 600 сўм почта харажати, республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат
божи ундирилиши белгиланган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятини қувватлаб, судлар томонидан
даъво предметига эътибор берилмаганлиги, ҳокимлик ижара
шартномасини бекор қилиш тартибига риоя қилмаганлиги, ажратилган
ердан ҳозирги кунга қадар фойдаланилмаганлиги, кўчатлар
экилганлиги ҳақида важлар келтириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакилларининг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида
даъвогар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, Яккабоғ туман ҳокимининг 2021 йил 22 февралдаги
HQ-150/02-сонли қарори билан жавобгарга Яккабоғ тумани, Ҳақиқат
массив қишлоқ хўжалик харитасининг 140қ, 136қ, 134, 129қ,
174қ-контурларидан жами 50 гектар, шундан 50 гектар боғзор ер
участкасини инвентиро усулида кўчатчилик лабораторияси ташкил
этиш ва кўчатчиликни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш учун
узоқ муддатли ижарага ажратиб бериш белгиланган.
2022 йил 27 февраль куни даъвогар ва жавобгар ўртасида 50 гектар
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Яккабоғ туман ҳокимининг 2021 йил 22 февралдаги
HQ-150/02-сонли қарори ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил
27 февраль куни тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси шартларидан келиб чиқиб, жавобгар ижарага олинган ер
участкасида инвентиро усулида кўчатчилик лабораториясини ташкил
этиш ва кўчатчиликни ривожлантириш мақсадида фойдаланиши лозим
бўлган.
2022 йил 28 июнь куни Яккабоғ туман қишлоқ хўжалик бўлими
ходимлари, Яккабоғ тумани, Ҳақиқат массиви ер тузувчиси ва молиявий
ва шартномавий муносабатлар бўйича ходими иштирокида ўрганиб
ишлари олиб борилиб, жавобгар кўчатчилик лабораториясини ташкил
этмаганлиги, 50 гектар ер майдонига кўчат экмасдан, бошоқли дон экиб,
тайёрлов ташкилотлари билан контрактация шартномаси тузмасдан
ўз мақсади йўлида фойдаланиб келаётганлиги тўғрисида далолатнома
расмийлаштирилган.
Яккабоғ туман қишлоқ хўжалик бўлими томонидан 2022 йил
13 июль куни Яккабоғ туман ҳокими номига тақдимнома киритилиб,
унда жавобгар ажратилган ер майдонидан мақсадсиз фойдаланиб
келаётганлиги, ер майдони мақсадли равишда фойдаланилмасдан
ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, инвентиро усулида кўчатчилик
лабораторияси ташкил этмасдан ва кўчатхона жорий этилмасдан
келаётганлиги баён қилиниб, жавобгарга ер ажратиш тўғрисидаги
Яккабоғ туман ҳокимининг қарорини бекор қилишни ва натижаси
бўйича туман Қишлоқ хўжалик бўлимига хабар беришни сўраган.
2022 йил 18 июлда Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг
сессиясида Яккабоғ туман Қишлоқ хўжалик бўлимининг 2022 йил
13 июлдаги 01-01/86-сонли тақдимномаси кўриб чиқилиб, Яккабоғ
туман ҳокимининг жавобгарнинг ер майдонини туман заҳирасига
қайтариш таклифига розилик берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 19 июль санасида
1-11/1442-сонли талабномаси юборилиб, унда Халқ депутатлари
Яккабоғ туман кенгашининг сессиясида Яккабоғ туман Қишлоқ хўжалик
бўлимининг 2022 йил 13 июлдаги 01-01/86-сонли тақдимномаси кўриб
чиқилиб, Яккабоғ туман ҳокимининг жавобгарнинг ер майдонини туман
заҳирасига қайтариш таклифига розилик берилганлиги сабабли, ер
ижара шартномасини бекор қилиш бўйича 10 кун муддат ичида ариза
бериши, акс ҳолда судга даъво аризаси тақдим этилиши баён қилинган.
Бундан ташқари, 2021 йил 6 декабрда Яккабоғ туман ҳокими
томонидан жавобгарнинг ер майдони ҳамда ажратиб берилган
иссиқхоналарнинг фаолиятини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.
Ишчи гуруҳ 2021 йил 7 декабрда жавобгар томонидан ижарага
олинган ер майдонидан фойдаланиш ҳолати ўрганиб чиқилиб,
кўчатчилик лабораторияси ташкил этилмаганлиги, кўчатчиликни
ривожлантириш мақсадида умуман ишлар амалга оширилмаганлиги
тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
Ўрганишдан сўнг, Яккабоғ туман қишлоқ хўжалик бўлими
томонидан 2021 йил 23 декабрь санасида ҳам тақдимнома киритилиб,
унда жавобгар ажратилган ер майдонидан мақсадсиз фойдаланиб
келаётганлиги аниқланганлиги, ер майдонидан мақсадли равишда
фойдаланилмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, инвентиро усулида
кўчатчилик лабораторияси ва кўчатхона ташкил этилмасдан
келинаётганлиги аниқланганлиги боис, жавобгарга ер ажратиш
қарорини бекор қилиш ва натижаси бўйича туман Қишлоқ хўжалик
бўлимига хабар бериш сўралган.
Шундан сўнг, Яккабоғ туман ҳокимлиги 2021 йил 14 декабрдаги
1-11/2510-сонли хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, ер ижара
шартномасини бекор қилиб, ер майдонини туман заҳирасига
қайтаришни сўраган.
Ўзбекистон Республикси Ер кодекси (бундан буён матнда
Ер кодекси деб юритилади) 36-моддасинниг биринчи қисмига кўра,
ер
участкасидан
белгиланганидан
бошқа
мақсадларда
фойдаланилганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик
қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи,
шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Ер кодекси 36-моддасининг туртинчи қисмига кўра, ер участкасига
эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча
фойдаланиш
ҳуқуқини
ушбу
модда
биринчи
қисмининг
6-11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг
38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.
Ер кодексининг 38-моддасига кўра, ушбу Кодекс 36-моддаси
биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда,
шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат
назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан
фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар
ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади.
Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб
қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими,
зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан
фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг
сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай
шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги
келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан,
шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб
чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки
таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Даъвогар томонидан жавобгарга ердан фойдаланишга тўсқинлик
қилинганлигини ёки шартнома мажбуриятларини бажариш учун бирор
бир тарзда аралашилганлигини исботловчи далиллар судга тақдим
этилмади ва ушбу важлар далиллар билан исботлаб берилмади.
Жавобгарнинг важлари билан келишиб бўлмайди, чунки даъвогар
жавобгарга шартномани бекор қилиш тўғрисида хат (талабнома,
таклиф) юборган, ижарага олинган ер майдонида ноқонуний равишда
бошқа экинлар экилганлиги ўз тасдиғини топган.
Жавобгарнинг ноқонуний экинлар бошқа шахслар томонидан
экилганлиги тўғрисида важи инобатга олинмайди. Чунки, ижарага
олинган ер майдонининг бут сақланиши ва унга зарар етказилмаслиги
учун жавобгар масъул бўлиб, учинчи шахслар ижарага олинган ер
майдонида ҳар қандай экинларни ноқонуний экилганлиги учун
жавобгарлик жавобгарнинг зиммасида бўлади.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси
суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага
келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
6
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 1 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни ва жавобгардан ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ва Қашқдаарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ўзгаришсиз,
“STANDART KROSS AGRO” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“STANDART KROSS AGRO” масъулияти чекланган жамиятидан ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари Олий суд депозитига ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев