← Назад
Решение #65404 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК | 56 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 30 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман
судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман
прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, судланувчи Ж.Илхамов ва унинг
ҳимоячиси “Himoya nur media” адвокатлар ҳайъати адвокати О.Муродовнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан
айбланаётган
Илхамов
Жамолиддин
Хисамуддиновичга
нисбатан
№1-1006-2501/542-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Илхамов
Жамолиддин
Хисамуддинович
(Ilxamov
Jamoliddin Xisamuddinovich) 1983 йил 24 май куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қут барака МФЙ,
Ёшлик кўчаси, 15-уйда рўйхатда туриб, ҳақиқатда Тошкент
вилояти, Зангиота тумани, Обод МФЙ, Буюк ипак йўли 1-тор
кўчаси, 10А-уйда яшовчи, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини муддатида олган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Ж.Илхамов, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик
воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб
келган.
2025 йил 17 январь куни кечқурун, соат 22:15ларда, Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган “Ғ.Ғулом” истироҳат
боғи яқинида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари томонидан
Ж.Илхамов бошқарувидаги “Жентра” русумли, давлат рақами 01 E 745 UA
бўлган автомашина тўхтатилиб, Ж.Илхамов ўзини шубҳали тутгани сабабли
холислар иштирокида шахсий кўрикдан ва автомашина текширувдан
ўтказилганида, автомашина олд ҳайдовчи ўриндиғи чўнтагида кўк рангли
полиэтилен пакетга ўралган тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли ўсимликсимон
модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2025 йил 21 январдаги 274-сонли
хулосасига кўра, Ж.Илхамовнинг автомашинасидан олинган модда таркибида
тетрагидроканнабинол гиёҳванд фаол модда мавжуд бўлиб, “марихуана” деб
аталиши ва унинг соф оғирлиги 1,39 граммни ташкил қилиши аниқланган.
Судланувчи Ж.Илхамов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, “марихуана” гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келиши, 2025
йил 14 январь уни ўз ишлари билан Янгийўл туманига борганлиги, қайтишида
далада ёввойи ҳолда ўсиб ётган “наша” ўсимлигини кўриб қолиб, унинг
баргларини шахсий истеъмоли учун юлиб олиб, кўк рангли полиэтилен
пакетга ўраб, автомашинаси эшиги чўнтагига солиб қўйганлиги, 2025 йил 17
январь куни ўз бошқарувидаги автомашинада киракашлик билан шуғулланиб
юрганида, автомашинасини ички ишлар ходимлари тўхтатишиб, холислар
иштирокида уни шахсий кўрикдан ўтказиб ва автомашинасини текшириб
кўришганида, шахсий истеъмоли учун сақлаб келган ва ёдидан кўтарилиб
кетган “наша” гиёҳвандлик воситаси борлигини аниқлашганлиги ва тегишли
ҳужжатларни расмийлаштиришганлиги, мазкур гиёҳвандлик воситасини
ўтказиш ёки сотиш мақсадини кўзламаганлиги, ҳозирда содир қилган
ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини
билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб
ўтди.
Судланувчи Ж.Илхамов ўз айбига иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар
билан тўлиқ тасдиғини топади.
Гувоҳ С.Салохов суд мажлисида, 2025 йил 17 январь куни ўз ишлари
билан “Ғ.Ғулом” номли истироҳат боғи ёнидан ўтиб кетаётганида, унга ички
ишлар ходимлари мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб
беришни сўрашганлиги, рози бўлгач, яна бир холис ва ички ишлар ходимлари
билан биргаликда кейинчалик шахсини билган Ж.Илхамовнинг давлат рақами
ёдида бўлмаган “Жентра” русумли автомашинаси ёнига боришганлиги,
Ж.Илхамов ўзининг ҳужжатларини тақдим қилганлиги, сўнгра ички ишлар
ходимлари Ж.Илхамовни шахсий кўрикдан ўтказишганлиги, бироқ унинг
ёнидан бирор ноқонуний нарса аниқланмаганлиги, шундан сўнг
Ж.Илхамовнинг бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганида,
автомашина олд ҳайдовчи эшиги чўнтагида кўк рангли полиэтилен пакетга
ўралган ўсимликсимон, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил
сифатида олинганлиги, ички ишлар ходимларининг саволига жавобан,
Ж.Илхамов мазкур модда “наша” эканини ва уни шахсий истеъмоли учун
сақлаб келаётганини билдирганлиги, воқеа куни Ж.Илхамовга ноқонуний
ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди.
Гувоҳ Б.Жураев суд мажлисида, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО
ФМБ ППХ инспектори вазифасида ишлаб келишини билдириб, гувоҳ
С.Салаховнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган айбланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112-моддалари
талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи Ж.Илхамовнинг содир этган жинояти дастлабки
тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ИИБ
ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси,
тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосаси ҳамда бошқа
далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ж.Илхамовнинг
ўтказиш мақсадини кўзламасдан, гиёҳвандлик воситасини озгинадан кўпроқ
миқдорда сақлаш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май
кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги
ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан
тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда
етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши
кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо
чорасини
тайинлашда
қонунийлик,
инсонпарварлик,
одиллик
ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга,
айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги
жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли даражада
бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси
фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг
56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш
имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги
кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида
жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий
хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида
ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг
10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар
доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари,
жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар
оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли)
билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи Ж.Илхамовга жазо тайинлашда ва турини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига иқрор бўлиб,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини,
қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, шунингдек
жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб,
унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми
санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни
лозим деб ҳисоблайди.
Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2025 йил 14 февралдаги
463-сонли далолатномасида судланувчи Ж.Илхамовнинг гиёҳвандликка
чалинмагани ва наркоманиядан даволанишга муҳтож эмаслиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, судланувчи Ж.Илхамовга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг
96-моддаси
талабига
асосан
наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллаш мақсадга
мувофиқ эмас деган хулосага келади.
Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган 1,09 грамм
“марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунда назарда тутилган тартибда йўқ
қилишни белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг
454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Илхамов
Жамолиддин
Хисамуддинович
(Ilxamov
Jamoliddin
Xisamuddinovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Илхамов Жамолиддин Хисамуддиновичга Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг
20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Жазо ижросини назорат қилиш маҳкум Ж.Илхамовнинг яшаш жойи
бўйича Тошкент вилояти, Зангиота тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи
зиммасига юклатилсин.
Ж.Илхамовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг
талаби тушунтирилсин. Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш
ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан
бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу
муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо
билан алмаштиради.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ж.Илхамовга нисбатан танланган
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш бўйича ашёвий далил
тариқасида олиниб, 2025 йил 25 февралдаги 10527-сонли квитанцияга асосан
Ўзбекистон Республикаси ДХХга топширилган 1,09 грамм “марихуана”
гиёҳвандлик воситаси қонунда белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров