← Назад
Решение #654048 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунни | 12 | — | law | |
| аролик кодекси | 47 | — | code_article | |
| илмаслик ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-65-30, (+99873) 244-65-40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш хақида)
2023 йил 15 февраль
4-1501-2302/1148-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг котиблигида, низо предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс Фарғона вилояти Ғазначилик
бошқармаси вакили Б.Т. Рахмонов (2023 йил 23 февраль кунги 02-23-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар НОМИнинг жавобгар НОМИдан 120
443 121 сўм тўлаб берган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар НОМИ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, регресс тартибида
жавобгар НОМИдан 120 443 121 сўм тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини
ундиришни сўраган.
Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида огоҳлантирилганлиги почта
алоқа хизматининг маълумотлари билан тасдиқланади. Даъвогар вакили судга
келмади. Суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Даъво талаби бўйича суд бошқарувчи Э.Д. Икрамов эътирозномани тақдим
этиб, Тошкент туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 2 декабрь кунги 4-102024/283-сонли иш бўйича қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖ банкрот деб эълон
қилиниб, тугатишга доир иш бошланганини. “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунни 12-моддасининг биринчи қисмига асосан тўловга
қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг
манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани
иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз
талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли
эмаслигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб келтирилади) 107-модасини 9-бандига
асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги
асосларга кўра, иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодий
судларга, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва
бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддаси учинчи
қисмига асосан “Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва
филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс
томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида
иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс
томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради”.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуминг “Биринчи инстанция суди
томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 2019 йил 24 май кунги 13-сонли қарорининг 10-бандини 3-хатбошисида
берилган тушунтиришларига кўра, даъво аризасида даъвогар сифатида юридик шахс
кўрсатилиши шарт. Ушбу талабга риоя қилмаслик ИПК 154-моддаси биринчи
қисмининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилишни рад этишга асос бўлади.
Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК
110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилади.
Жамғарма юридик шахс эмаслиги
суд бошқарувчи томонидан “47Меҳжамланма” “Elektrtarmoqqurilish” АЖ филиали ҳисобланишини тасдиқловчи
қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг суд мажлисида маълум бўлган.
Даъво аризаси юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиалга нисбатан
киритилгани учун низо иқтисодий судга тааллуқли эмас деб ҳисобланади, шунинг
учун суд иш бўйича иш юритишни тугатишни, даъвогар тўлаган 30 000 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топади.
Бинобарин, суд ИПК 110, 169, 195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар томонидан тўланган
30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига иқтисодий судига апелляция
шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова