Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2102/1056 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Респебликаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый "MUHAMMAD AL-XORAZMIY" НТМ
Source ID 1027266 Claim ID 3076449 PDF Hash c0a1e9ae1b820a64... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 262-моддаси нинг 262 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1104-2102/1056-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья-Т.Салимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья- А.Ибрагимова Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 14 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшулоевнинг котиблигида, жавобар вакили – М.Қодиров (2023 йил 14 февралдаги 01/1-21 сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “MUHAMMAD AL-XORAZMIY” НТМ ҳисобидан 30 000 000 сўм жарима ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 341/19-БС-сонли олди-сотди шартномасини ҳамда 2019 йил 26 августдаги 1-сонли ва 2020 йил 13 августдаги 2-сонли қўшимча келишув шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримидан норози бўлиб, жавобгар “MUHAMMAD AL-XORAZMIY” НТМ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) “MUHAMMAD AL-XORAZMIY” НТМ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида, Бўка туман хокимлиги иштирокида тузилган 2019 йил 24 июлдаги 341/19-БС-сонли олди-сотди шартномасини ҳамда 2019 йил 26 августдаги 1-сонли ва 2020 йил 13 августдаги 2-сонли қўшимча келишув шартномаларини бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан 30 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 2 июлдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бўка туман хокимлиги жалб қилинган. 1 Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Ушбу ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, унда Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажримига асосан жавобгарнинг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган ҳамда апелляция шикояти учун тўланган 3 975 000 сўм миқдоридаги давлат божи маълумотнома асосида қайтарилган. Бундан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини иш юритувига қабул килиб, ишни қўриш учун апелляция инстанциясига юборишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, иқтисодий аҳвол қийинлиги сабабли жавобгар томонидан ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикояти беролмаганлигини, шу сабабли муддат ўтиб кетганлигини, бироқ апелляция шикоятига илова қилинган илтимосномада бу тўғрисида тўлиқ кўрсатилган бўлса апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги важлар келтириб, суд ажимини бекор қилишни ва апелляция шикоятини мазмунан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан 2022 йил 27 октябрда мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. 2 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 7-банди иккинчи хатбошисига кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди). Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилади деб тушунтириш берилган. Ушбу Пленум қарорида берилган тушунтиришларга мувофиқ апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг илтимосномасида шикоят бериш муддатини тиклаш сўралган бўлса-да, илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан ортиқ муддат ўтгандан сўнг берилганлигини эътиборга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли қарорининг 34-бандида кассация инстанцияси суди, агар биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан суд ҳужжатлари қонунга мувофиқ чиқарилган деган хулосага келса, кассация шикоятини (протестини) қаноатлантирмасдан қолдиришга, ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни эса, ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги тушунирилган. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) 3 кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда тўланган почта харажати жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301-303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов Р.Хайдаров 4