Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2204/1418 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "Agroservis Gala Osiyo MTP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028898 Claim ID 3083191 PDF Hash 6c2eecd75efb7d14... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онун 37-моддаси онун 37 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 89-моддаси онуннинг 89 law
онун 92-моддаси онун 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2204/1418-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Д.Чориев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ф.Ражабов Кассация инстанциясида маърузачи Судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 14 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудов раислигида, судьялар Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили С.Мусоев (2022 йил 19 сентябрдаги 25-71185-сонли ишончномага асосан), “Бухоро таъмирлаш механика заводи” АЖ вакили, адвокат З.Умаров (2022 йил 20 октябрдаги 36-сонли ишончномага асосан) иштирокида, аризачи Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Агросервис Гала-Осиё МТП” масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 сентябрдаги қарори устидан “Бухоро таъмирлаш механика заводи” АЖ томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, , (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризадаги талаби қаноатлантирилиб, қарздор тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб А.Ҳабибов тайинланган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг мазкур қароридан норози бўлган аризачи “Бухоро таъмирлаш механика заводи” АЖ Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган “Бухоро таъмирлаш механика заводи” АЖ вакили апелляция инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг талабларини нотўғри талқин қилганлигини, чунки қонуннинг 55-моддасида, суднинг қарздорнинг банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида аниқ асослар кўрсатилганлигини, апелляция инстанцияси келтирган асослар Қонунда назарда тутилмаганлигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачининг вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган қарздор вакиллари суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига асосан ишни қарздор вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди Судлов ҳайъати, маърузачи судьянинг маърузаси ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 10 июндаги ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган, жамиятга нисбатан кузатув таомили қўлланилган ва жамиятнинг тугатиш бошқарувчилик лавозимига 1-тоифали суд бошқарувчиси А.Ҳабибов муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Қонуннинг 84-92-моддаларига мувофиқ қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, кредиторлари аниқланган ва кредиторларнинг талаблари реестри тузилган, шунингдек, қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида кредиторлар хабардор қилиниб, кредиторларнинг биринчи йиғилиши чақиртирилган. Муваққат бошқарувчи А.Ҳабибовнинг 2022 йил 15 июлдаги ҳисоботида кузатув жараёнида қарздорнинг 2022 йил 14 июлдаги кредиторлар йиғилишида кузатув жараёни муддатини икки ойга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълум қилиниб, кузатув жараёнини икки ой мудддатга узайтириш сўралган. Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади. Қонуннинг 6-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади. Қонун 37-моддасининг биринчи қисмида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмида тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлиши белгиланган. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботи ва илова қилинган ҳужжатларга кўра, 2022 йил 14 июль ҳолатида солиштирма далолатномага асосан қарздорнинг жами 1.604.483,9 минг сўмлик солиқ тўловларидан қарздорлиги, АТБ “Агро банк” Бухоро филиалининг 2022 йил 4 июлдаги 236-сонли маълумотномасига асосан 5.611.188,9 минг сўмлик банк олдида муддати ўтган кредит қарздорлиги, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ олдидаги Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 17 августдаги 4-1102-2003/671-сонли ҳал қилув қарорига асосан 68.363,8 минг сўмлик қарздорлиги, “Узагросервис” АЖ олдидаги Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 5 апрелдаги 4-2001-2105/168-сонли иш бўйича чиқарилган ижро варақасига асосан 488.285,8 минг сўмлик қарздорлиги, “Бухоро таъмирлаш механика заводи” АЖ олдидаги Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 18 ноябрдаги 4-2001-1903/1631-сонли иш бўйича чиқарилган ижро варақасига асосан 93.188,4 минг сўмлик қарздорлиги, “Buxoro Agroservis MTP” МЧЖ олдидаги 2022 йил 14 июль ҳолатида солиштирма далолатномага асосан 88.861,0 минг сўмлик қарздорлиги аниқланган. Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Қарздорда етарли ҳажмда ликвид мол-мулк мавжудлигидан далолат берувчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда суд қарздорнинг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўришни кейинга қолдиришга, қарздорга кредиторларнинг талабларини суд томонидан белгиланган муддатда қаноатлантиришни таклиф этишга ҳақли, бу муддат ўттиз кундан ошмаслиги керак. Кредиторларнинг йиғилиши 2022 йил 14 июлда чақиртирилиб, унда 93,9 фоиз овозга эга дебитор қарздорлигига эга бўлган кредиторлар Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси, “Buxoro Agroservis MTP” МЧЖ, АТБ “Агро банк” Бухоро филиали, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Бухоро таъмирлаш механика заводи” АЖ вакиллари қатнашган. Кредиторлар йиғилишида муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи маъқулланган ва тасдиқланган, унинг кузатув жараёни календарь иш режаси тасдиқланган, кредиторлар реестри ва тўлов навбати тасдиқланган, жамиятнинг ҳақиқатда фаолият олиб бораётганлигини инобатга олиб, аризачи олдидаги солиқ ва мажбурий тўловлар ва иш ҳақидан қарзларини тўлаш имконияти борлиги ва мазкур қарздорликларни тўлаш учун тўловга қобилиятсизлик иши бўйича жорий этилган кузатув жараёни тамоилини икки ой муддатга узайтириш бўйича муваққат бошқарувчиси томонидан Бухоро туманлараро иқтисодий судига илтимоснома киритиш маълумот учун қабул қилинган ва тасдиқланган, қарздор томонидан аризачи олдидаги солиқ ва мажбурий тўловлар ва иш ҳақидан қарздорликларини қоплагандан сўнг қолган кредиторлар билан келишув битими тузиш орқали қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатидан чиқариш маълумот учун қабул қилинган ва тасдиқланган, муваққат бошқарувчига Қонуннинг 26-моддасига асосан жавобгар ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгиланган ва суддан тасдиқлашни сўраш тўғрисида қарор қилинган ва ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш муваққат бошқарувчи А.Хабибов зиммасига юкланган. Қонуннинг 89-моддасида кредиторлар биринчи йиғилиши ҳал қиладиган масалалар белгиланган бўлиб, унга кўра кредиторлар биринчи йиғилиши суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида, кредиторлар қўмитаси аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида, санация қилувчи бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг номзодларини маъқуллаш тўғрисида ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилиши белгиланган. Қонун 92-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни қайтаради. Шу сабабли биринчи инстанция суди иш бўйича жорий этилган кузатув жараёни тамоилини икки ой муддатга узайтириш бўйича илтимосномани қаноатлантириш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, Қонуннинг 92-моддаси талабидан келиб чиқиб, аризачи томонидан қарздорни банкрот деб эътироф этиш ҳақидаги аризасини асосли ги деб топиб, уни қаноатлантириш лозим деб тўғри хулоса қилган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди Қонун 37-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади деб нотўғри тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарорини бекор қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 - 303, 343 - моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Бухоро таъмирлаш механика заводи” АЖнинг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори бекор қилинсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. Қарздор “Агросервис Гала-Осиё МТП” масъулияти чекланган жамиятини тугатишга доир иш юритиш таомили давом эттирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик этувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов Р. Хайдаров