Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2302/213 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Қултўраев Сарвар Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ипотека банк" АТИБ Ответчик / Подсудимый Термиз шахар хокимлиги хузуридаги қурилиш дирекцияси
Source ID 1040839 Claim ID 3120582 PDF Hash 023ca6d14dc18cf3... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 i.termiz@sud.uz e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН сонли иш ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 февраль 4-1901-2302/213- Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Қултўраев раислигида, З.Казиеванинг котиблигида, банк вакили И.Бобоқулов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Ипотека-банк” АТИБ манфаатида жавобгарлар Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги қурилиш дирекцияси ва “Yashil dunyo savdo majmuasini boshqarish direksiyasi” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорликларини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Ипотека банк” АТИБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги қурилиш дирекцияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 16881,01 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги ва 2892,22 АҚШ доллари пеня ва почта харажатини ундириш, ундирувни “Yashil dunyo savdo majmuasini boshqarish direksiyasi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)га тегишли Термиз шаҳар, Фаровон массиви 2-мавзе, 2 ”в” манзилгоҳда жойлашган “Яшил дунё савдо мажмуаси”нинг қурилиши тугалланмаган ер тўлали 2 қаватли савдо биносининг 1қаватидаги савдо зали ва ер тўладаги хоналарнинг бир қисми биноларига қаратишни сўраган. Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар ва МЧЖ белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170моддаларига асосан суд ишни палата, жавобгар ва МЧЖ вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида банк вакили даъво аризасида келтирилганларни баён қилиб, даъво аризаси талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича тўлов бўлмаганлиги ҳақидаги банк маълумотномасини тақдим этиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган банк вакилининг тушунтириш ва важларини эшитиб, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, банк ва жавобгар ўртасида 24.05.2021 йилда 313/852-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк жавобгарга қурилиш материаллари, жиҳозлар ва қурилиш-монтаж ишлари учун 300000 АҚШ доллари миқдорида, йиллик 7.99 фоиз тўлаш шарти билан 36 ойга 6 ой имтиёзли давр билан кредит маблағи ажратган. Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида МЧЖга тегишли Термиз шаҳар, Фаровон массиви 2-мавзе, 2 ”в” -манзилгоҳда жойлашган “Яшил дунё савдо мажмуаси”нинг қурилиши тугалланмаган ер тўлали 2 қаватли савдо биносининг 1-қаватидаги савдо зали ва ер тўладаги хоналарнинг бир қисми бинолари гаровга қўйилган. Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлсада, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича кредит қарз ва фоизларини шартномада белгиланган муддатда ва тартибда қайтармасдан шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси банк манфаатида жавобгар ва МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқоридагиларга асосан, банкнинг жавобгардан 16881,01 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги ундириш талаби асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, банк жавобгардан 2892,22 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган. муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган фоиз тўловларининг ҳар бир куни учун кечиктирилган фоиз тўлови суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган фоиз тўлови суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди (хўжалик) Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлигини, унинг асослилигини, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида эса, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шу сабабли суд, банкнинг жавобгардан 2892,22 АҚШ доллари пеня ундириш талабини асосли деб ҳисобласада, жавобгарнинг шартнома шартларини бажармаслиги ҳолатларини муҳокама қилиб, талаб қилинаётган неустойканинг адолатли миқдорини белгилаган ҳолда, ундирилиши сўралаётган пеняни камайтириб, 1000 АҚШ доллари миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши Пленум қарорининг 26-банди, 3-хатбошига кўра, судларга тушунтирилсинки, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли, 4-хатбошига мувофиқ, бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкин. Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида МЧЖга тегишли Термиз шаҳар, Фаровон массиви 2-мавзе, 2 ”в” -манзилгоҳда жойлашган “Яшил дунё савдо мажмуаси”нинг қурилиши тугалланмаган ер тўлали 2 қаватли савдо биносининг 1-қаватидаги савдо зали ва ер тўладаги хоналарнинг бир қисми бинолари гаровга қўйилган. Банкнинг ундирувни гаров мулкига қаратиш талаби ҳам асосли ва қаноатлантирилиши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни иловаси 2-бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд банкнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан Республика бюджетига 4462818,01 сўм давлат божи, банк ҳисобига олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176, 180, 186-188, 190 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги қурилиш дирекцияси ҳисобидан “Ипотека банк” АТИБ фойдасига 16881,01 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги, 1000 АҚШ доллари пеня ва олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровга қўйилган “Yashil dunyo savdo majmuasini boshqarish direksiyasi” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Термиз шаҳар, Фаровон массиви 2-мавзе, 2 ”в” -манзилгоҳда жойлашган “Яшил дунё савдо мажмуаси”нинг қурилиши тугалланмаган ер тўлали 2 қаватли савдо биносининг 1-қаватидаги савдо зали ва ер тўладаги хоналарнинг бир қисми биноларига қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги қурилиш дирекцияси ҳисобидан Республика бюджетига 4462818,01 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Термиз туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. С.Б.Қултўраев