← Назад
Решение #654252 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 14 февраль
4-1501-2204/9869-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Х.Юлдашев (ишончномага асосан), жавобгар вакили М.Сиддиқов (жамият
раҳбари) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят
бошқармасининг АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» манфаатида жавобгар –
«Oriental building star» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 33 333 335
сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 1 402 029,53 сўм муддати ўтган
фоиз қарзи, 3 386 301,54 сўм муддати ўтган кредит қарзи учун ҳисобланган
фоиз, 145 811,07 сўм муддати ўтган кредит қарзи учун ҳисобланган пеня ва
суд харажатларини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар «Оқ булоқ»
фермер хўжалиги, «Боғдод Наслли Қуёнлари» МЧЖ, "NURLI DAVR" МЧЖга
тегишли бино-иншоотларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга
илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят бошқармаси
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – «Oriental building star» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 33 333 335 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи,
1 402 029,53 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 3 386 301,54 сўм муддати ўтган
кредит қарзи учун ҳисобланган фоиз, 145 811,07 сўм муддати ўтган кредит
қарзи учун ҳисобланган пеня ва суд харажатларини ундириш, ундирувни
қўшимча жавобгар «Оқ булоқ» фермер хўжалиги, «Боғдод Наслли Қуёнлари»
МЧЖ, "NURLI DAVR" МЧЖга тегишли бино-иншоотларига қаратишни,
ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги боис даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисига жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъвогар банк
томонидан берилган кредит маблағлари бўйича муддати ўтган кредит
қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги сабабли тарафлар ўртасида медиатив
келишув битими тузилганлиги, шу сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни
сўради.
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида тузилган медиатив келишув тақдим
этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида
тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар
мустасно” – деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар
«Ўзсаноатқурилишбанк»
АТБ
томонидан
24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
тўланган
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов