← Назад
Решение #654256 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуни | 181 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri,
Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana,
Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 февраль
4-1501-2204/2704-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида,
судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари
Л.Мўминов, А.Маҳкамов, К.Ҳайдаров, Ё.Мамаджонов, С.Набиевлар (ишончнома
асосида), жавобгар "Мулк ва Сармояларни бахолаш" МЧЖ вакили Б.Сиддиқов
(адвокатлик ордерига ва ишончномага асосан), жавобгар "GOLD GRAND ESTIMATION"
МЧЖ вакили З.Бадриддинов (ишончнома асосида), учинчи шахс “Баходир Лоғон текстил”
МЧЖ вакиллари Х.Шомирзаев, И.Атабаева, Ғ.Абдиламидов, Ф.Атаевлар (ишончнома
асосида), учинчи шахс “POSCO International” МЧЖ вакили Х.Туйчиев (ишончнома
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси даъвогар "Қува пахта тозалаш" акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгарлар "Мулк ва Сармояларни бахолаш" МЧЖ ва "GOLD GRAND
ESTIMATION" МЧЖларга нисбатан жавобгарлар томонидан бажарилган “Қува пахта
тозалаш” АЖ ва унга қарашли пахта пунктларининг бино-иншоотлари ва молмулкларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли
баҳолаш ҳисоботини ва мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўтказилган 2022 йил
27 январь кунги 2-рақамли экспертиза хулосасини ишончли эмас деб эътироф этиш ҳамда
жамият бино-иншоотлари ва мол-мулкларининг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш
бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
"Қува пахта тозалаш" акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар "Мулк ва
Сармояларни бахолаш" МЧЖ ва "GOLD GRAND ESTIMATION" МЧЖларга нисбатан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар томонидан бажарилган “Қува
пахта тозалаш” АЖ ва унга қарашли пахта пунктларининг бино-иншоотлари ва молмулкларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли
баҳолаш ҳисоботини ва мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўтказилган 2022 йил
27 январь кунги 2-рақамли экспертиза хулосасини ишончли эмас деб эътироф этиш ҳамда
жамият бино-иншоотлари ва мол-мулкларининг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш
бўйича чоралар кўришни, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги
Фарғона вилоят бошқармаси, “Баходир Лоғон текстил” МЧЖ, “POSCO International”
МЧЖлар жалб қилинган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида ариза тақдим қилиб, даъво талабларини
қувватлаб, аввалги суд мажлисида гувоҳ тариқасида кўрсатма берган З.Араббоев ѐлғон
гувоҳлик берганлиги боис, ушбу шахсга нисбатан тегишли чоралар кўриб, Фарғона вилоят
прокуратурасига маълумот тақдим қилишни, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар "Мулк ва Сармояларни бахолаш" МЧЖ вакили тушунтириш бериб,
даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиш ваколатига эга эмаслиги, чунки жамият
акциядорларининг баҳолаш ҳисоботига эътирози ҳақида йиғилиш қарори қабул
қилинмаганлиги, судга даъво аризаси ваколатсиз шахс томонидан киритилганлиги
сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Жавобгар "GOLD GRAND ESTIMATION" МЧЖ вакили ҳам жамият
акциядорларининг баҳолаш ҳисоботи ва баҳолаш ҳисоботига берилган экспертиза
хулосасига эътирози бўлмаганлиги, жамиятнинг бу ҳақда йиғилиш қарори қабул
қилинмаганлиги боис даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Учинчи шахс “Баходир Лоғон текстил” МЧЖ вакиллари ВМ 744-сонли қарорида
низодаги пахта тозалаш пунктларини айнан “Баходир Лоғон текстил” МЧЖга сотиш
белгиланганлиги, қолаверса тарафлар ўртасида 2022 йил январь ойида акциядорлар
йиғилиши ўтказилган бўлиб, феврал ойида шартномалар расмийлаштирилганлиги, бу
гувоҳ тариқасида кўрсатма берган собиқ “Қува пахта тозалаш” АЖ директори З.Араббоев
томонидан ҳам тасдиқланганлиги, даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз эканлигини
билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Учинчи шахс “POSCO International” МЧЖ вакили даъво аризаси бўйича фикр
билдириб, ВМ 744-сонли қарорида низодаги пахта тозалаш пунктларини айнан “Баходир
Лоғон текстил” МЧЖга сотиш белгиланган бўлсада, лекин ушбу қарорга ВМ 747-сонли
қарори билан ўзгартириш киритилиб, “Қува пахта тозалаш” АЖга қарашли “Хонобод” ва
“Қоратепа” пахта тайѐрлов масканлари “POSCO International” МЧЖга берилиши
белгиланганлиги, шу сабабли ҳукумат қарори ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар
жамият билан шартномалар имзоланганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Учинчи шахс Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят
бошқармасидан суд мажлисига вакиллар келмади. Аввалги суд мажлисида учинчи
шахсдан вакил иштирок этиб, тақдим қилинган ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул
қилишни сўраган.
Аввалги суд мажлисида гувоҳ тариқасида кўрсатма берган собиқ “Қува пахта
тозалаш” АЖ директори З.Араббоев низодаги бино-иншоотлар бўйича олди-сотди
шартномалар 2022 йил март ойида имзоланганлиги, ушбу шартномаларни тузишга
2022 йил 28 январь куни ўтказилган умумий йиғилиш қарори асос бўлганлиги,
2022 йил август ойидан корхона раҳбари лавозимидан бўшатилганлиги, шартномаларни
корхонада қолдирганлиги, даъвогар вакилларининг шартномалар нусҳаларини қандай
қилиб топиша олмаѐтганлигига хайрон бўлаѐтганлиги, шартномалар тузилганлиги Бош
прокуратура томонидан текшириш ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларда ҳам ўз исботини
топганлигини билдирган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, ишда тўпланган далилларга асосланиб, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини
янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 744-сонли
Қарорининг 1-бандига асосан 2019 йил пахта хомашѐси ҳосилидан бошлаб республика
минтақаларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини ташкил этишнинг кластер
шаклларини жорий этиш белгиланган.
Қарорнинг 7-бандига кўра, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси
ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва
рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ушбу қарорга 2-иловага* мувофиқ пахта
тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайѐрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган
шартлар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига
инвестициялар киритган ҳолда, 5 йил муддатда бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик
тўловлар) шарти билан баҳолаш қийматида сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинган
бўлиб, унга кўра “Қува пахта тозалаш” АЖ ва унга қарашли “Бўстон”, “Хонобод” ва
“Қоратепа” пахта тайѐрлаш масканлари “Баходир Лоғон текстил” МЧЖга бўлиб тўлаш
шарти билан беришлик назарда тутилган. Бироқ қарор талаблари бажарилмаган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида «Қува пахта тозалаш” АЖ ва "Мулк
ва Сармояларни бахолаш" МЧЖ ўртасида «Қува пахта тозалаш” АЖ ва унга қарашли
пахта тайѐрлов масканлари бино-иншоотлари ва мол-мулкларининг бозор қийматини
аниқлаш мақсадида 2021 йил 10 ноябрь куни “Кўрсатилган баҳолаш (консалтинг) хизмати
учун” 172-сонли шартнома тузилган.
"Мулк ва Сармояларни бахолаш" МЧЖ томонидан шартномага асосан баҳолаш
объектлари қиймати бозор қиймати 37 975 968 917 сўмни ташкил этиши тўғрисидаги
262-сонли баҳолаш ҳисоботи буюртмачи «Қува пахта тозалаш” АЖга тақдим қилинган.
Мазкур баҳолаш ҳисоботини ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш учун
буюртмачи “Қува пахта тозалаш” АЖ ва "GOLD GRAND ESTIMATION" МЧЖ ўртасида
2022 йил 17 январь куни экспертиза хизматларини кўрсатиш бўйича 7-сонли шартнома
тузилиб, 2022 йил 27 январь куни "Мулк ва Сармояларни бахолаш" МЧЖ баҳолаш
ташкилоти 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли “Қува пахта тозалаш” АЖга тегишли
бўлган пахта пунктларининг бино ва иншоотлари ҳамда мол-мулкларини бозор
қийматини аниқлаш тўғрисидаги баҳолаш ҳисоботи бўйича 2-сонли эксперт хулосаси
буюртмачига тақдим қилинган.
Даъвогарнинг сотилаѐтган мол-мулклари баҳоси бўйича “Баходир Лоғон текстил”
МЧЖ билан якуний тўхтамга келинмаган. Ушбу бино-иншоотлар бўйича дастлабки
шартномалар тузилган бўлсада, лекин якуний шартномалар тузиш ишлари ниҳоясига
етказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 744-сонли қарорида низодаги
«Қува пахта тозалаш” АЖга тегишли бўлган пахта пунктларининг бино ва иншоотлари
ҳамда мол-мулклари айнан “Баходир Лоғон текстил” МЧЖга сотилиши белгиланган
бўлсада, лекин ушбу қарорга ВМнинг 747-сонли қарори билан ўзгартириш киритилиб,
“Қува пахта тозалаш” АЖга қарашли “Хонобод” ва “Қоратепа” пахта тайѐрлов
масканлари “POSCO International” МЧЖга берилиши белгиланган.
Даъвогар "Қува пахта тозалаш" акциядорлик жамияти томонидан жамият кўчмас
мулклари ва асбоб ускуналари баҳолаш ишлари аниқ бажарилмаган ва бозор нархларига
нисбатан арзон баҳоланган деб жавобгарлар "Мулк ва Сармояларни бахолаш" МЧЖ ва
"GOLD GRAND ESTIMATION" МЧЖларга эътироз билдирилиб, жавобгарларга
талабномалар тақдим қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сонли
қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг
ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақида”ги Низомнинг
23-бандига кўра экспертизанинг буюртмачиси эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда
ушбу эксперт хулосасини ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни судга юборишга ҳақлилиги
кўрсатилган.
Суднинг 2022 йил 27 июль кунги ажримига асосан мазкур иқтисодий иш бўйича
Фарғона вилояти Қува тумани Гулобод МФЙ Пахтазавод кўчасида жойлашган «Қува
пахта тозалаш” АЖга тегишли бино ва иншоотлари ҳамда пахта пунктларининг бозор
қийматини аниқлаш юзасидан тайѐрланган баҳолаш ҳисоботи ва эксперт хулосасини
ишончлилигини аниқлаш юзасидан низо бўйича комиссиявий экспертиза тайинланган.
Судга 2023 йил 12 январь кунги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлигининг 04/14-17-28-сонли хати, ушбу хатга баҳоланувчи объектларни
баҳолаш материалларини баҳсли вазиятларда суд органлари сўровларига кўра
экспертизадан ўтказиш бўйича Эксперт комиссиясининг 2022 йил 16 декабрь кунги
5-сонли хулосаси ва баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан
ўтказиш бўйича Эксперт комиссияси йиғилишининг 5-02/2022-сонли баѐнномаси ҳамда
экспертиза ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар тақдим қилинган.
Эксперт комиссияси хулосасига асосан, Фарғона вилояти Қува тумани Гулобод
МФЙ Пахтазавод кўчасида жойлашган «Қува пахта тозалаш” АЖга тегишли бино ва
иншоотлари ҳамда пахта пунктларининг бозор қийматини аниқлаш мақсадида "Мулк ва
Сармояларни бахолаш" МЧЖ баҳолаш ташкилоти томонидан 2021 йил 17 ноябрь кунги
262-сонли баҳолаш ҳисоботини ҳамда ушбу баҳолаш ҳисоботини ишончлилигини
экспертизадан ўтказган "GOLD GRAND ESTIMATION" МЧЖ баҳолаш ташкилоти
томонидан 2022 йил 27 январь кунги 2-рақамли экспертиза хулосаси ҳаққоний эмас деб
топилган.
Эксперт комиссияси хулосасида "Мулк ва Сармояларни бахолаш" МЧЖ баҳолаш
ташкилоти томонидан 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли баҳолаш ҳисоботида баҳолаш
мақсади кўрсатиб ўтилмаганлиги, баъзи бино-иншоотларнинг фойдали баландлиги учун
тузатиш коэффиценти қўлланилмаганлиги, ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган жадвал
кўрсатгичлари мос эмаслиги, зилзилабардошлик учун коэффицент нотўғри
қўлланилганлиги, кўп йиллик ўсимликлар учун давлат статистикасининг 01.01.2015 йил
ҳолатига белгиланган индекси нотўғри қўлланилганлиги ва бошқа баҳолашда бир қатор
камчилик ва хатолар аниқланган. Шунингдек, "GOLD GRAND ESTIMATION" МЧЖ
баҳолаш ташкилоти томонидан тайѐрланган 2022 йил 27 январь кунги 2-рақамли
экспертиза хулосасида бинонинг конструктив элементлар бўйича алоҳида нисбат
оғирлиги жадвали ва ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган жадвал кўрсаткичлари мос
келмаслиги, зилзилабардошлик учун коэффицент нотўғри қўлланилганлиги, фойдали
баландлик учун коэффицент нотўғри қўлланилганлиги, капиталлик гуруҳи учун
коэффицент нотўғри қўлланилганлиги, бинонинг фойдаланиш турига мос келмайдиган
аналог танланганлиги, бинонинг конструкция турига мос келмайдиган аналог
танланганлиги, баҳолович бази бир кўчар мулклар учун бир хил индекс (1,106)
қўллаганлиги, баҳоловчи мулкларни ишлаб чиқариш туридан келиб чиққан ҳолда
индексларни қўллаши кераклиги, баҳолаш ҳисоботида ҳисоб-китоб ишларида
қўлланилган тузатишлар асослантирилмаганлиги каби камчилик ва хатолар кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги “Баҳоловчи
ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаѐтган хизматлар сифати
учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-843-сонли қарорига асосан
тасдиқланган “Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида”ги Низомнинг
7-бандига кўра, баҳолаш объекти қийматини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаш;
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш; баҳоловчилар
томонидан баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат
қилиш ва уларнинг касбий савиясини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш
баҳоловчи ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгиланган.
“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига кўра Баҳолаш объектини
баҳолашдан
ўтказиш
натижалари
баҳолаш
тўғрисидаги
ҳисобот
билан
расмийлаштирилиши, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот
тузилган сана ва унинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами; баҳолаш объектини
баҳолашдан ўтказиш учун асос; баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади; баҳолаш
объектининг аниқланадиган қиймати тури; баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган
ери (почта манзили); баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчининг
(баҳоловчиларнинг) малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар; баҳолаш объектининг
унинг қийматини аниқлаш санасидагига айнан идентификация қилиш имконини
берадиган тавсифи, шунингдек баҳолаш объекти мулкдорининг реквизитлари; баҳолаш
стандартлари, улардан фойдаланиш учун асос, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда
фойдаланилган маълумотларнинг мазкур маълумотлар олинган манбалар кўрсатилган
ҳолдаги рўйхати; баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш изчиллиги, шунингдек олинган
натижани қўлланиш чегаралари; баҳолаш объектининг қиймати аниқланган сана;
баҳоловчи ташкилот фойдаланадиган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат
хусусиятларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати, агар баҳолаш объектини баҳолаш бир
нечта баҳоловчи томонидан ўтказилган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайѐрлаш
жараѐнида улар томонидан бажарилган иш баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилиши,
агар баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда бозор қийматидан фарқланувчи қиймат
аниқланган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳони аниқлаш мезонлари ва баҳолаш
объектининг бозор қийматини аниқлаш имкониятидан воз кечиш сабаблари кўрсатилган
бўлиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг
181-моддасига кўра, буюртмачи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги тўғрисида
олинган эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда низо судда кўриб чиқилади. Баҳолаш
объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини низоли ҳолларда экспертизадан ўтказиш
учун қонунчиликда белгиланган тартибда эксперт комиссияси тузилади.
ИПК 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни
суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга
асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарли
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга
тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Суд даъвогарнинг жавобгарлар томонидан бажарилган “Қува пахта тозалаш” АЖ ва
унга қарашли пахта пунктларининг бино-иншоотлари ва мол-мулкларининг бозор
қийматини аниқлаш бўйича 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли баҳолаш ҳисоботини ва
мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўтказилган 2022 йил 27 январь кунги
2-рақамли экспертиза хулосасини ишончли эмас деб эътироф этиш ҳақидаги талаби
юқоридаги қонун ва қонуности нормалари, қолаверса комиссиявий экспертиза хулосалари
ва бошқа далиллар билан ўз исботини топганлиги боис, даъвогарнинг ушбу талабларини
қаноатлантиришни лозим топди.
Даъвогар даъво аризасида жамият бино-иншоотлари ва мол-мулкларининг ҳақиқий
бозор қийматини аниқлаш бўйича чоралар кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг
181-моддасининг еттинчи қисмига кўра “Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш
материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг мазкур
материалларнинг ишончлилигини аниқлашга доир хулосаси қонунчиликда белгиланган
тартибда фақат суд ажримига кўра тайѐрланади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд
томонидан ишончли эмас деб топилганда баҳолаш объектини баҳолаш материалларини
экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш
объектини такрорий баҳолашдан ўтказади ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги
хулосасини судга тақдим этади” – деб белгиланган.
Суд томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва экспертиза хуласи ишончли эмас
деб топилган бўлса-да, лекин баҳолаш объектлари такрорий баҳолашдан ўтказилмаган.
Зеро, ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Бундай ҳолда суд даъвогарнинг жамият бино-иншоотлари ва мол-мулкларининг
ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш бўйича чоралар кўриш ҳақидаги талабини
қаноатлантириш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъвогарнинг ушбу
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни иловасидаги давлат
божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандига асосан иқтисодий судларга бериладиган
номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг
10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Шу сабабли суд даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда
6
жавобгар "Мулк ва Сармояларни бахолаш" МЧЖдан 3 000 000 сўм, жавобгар "GOLD
GRAND ESTIMATION" МЧЖдан 3 000 000 сўм, даъвонинг рад қилинган қисми бўйича
даъвогар «Қува пахта тозалаш” АЖдан 3 000 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар
томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатини "Мулк ва Сармояларни бахолаш"
МЧЖдан ундиришни, экспертиза ўтказиш билан боғлиқ 9 200 000 сўм харажатни
даъвогардан ундиришни лозим топди.
Шунингдек, суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга асосан жавобгарлар томонидан
баҳолаш объектлари амалдаги қонун ва нормаларга риоя қилинган ҳолда баҳоланганлиги,
ишда гувоҳ З.Араббоевниинг кўрсатмалари қўшимча ўрганиш орқали тегишли ҳуқуқий
баҳо бериш учун мазкур хусусий ажримни Фарғона вилоят прокуратурасига юборишни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66-68, 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Мулк ва Сармояларни бахолаш" МЧЖ томонидан бажарилган “Қува
пахта тозалаш” АЖ ва унга қарашли пахта пунктларининг бино-иншоотлари ва молмулкларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли
баҳолаш ҳисоботи ва мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан "GOLD GRAND
ESTIMATION" МЧЖ томонидан ўтказилган 2022 йил 27 январь кунги 2-рақамли
экспертиза хулосаси ишончли эмас деб эътироф этилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар “Қува пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 3 000 000 сўм, жавобгар "Мулк ва
Сармояларни бахолаш" МЧЖ ҳисобидан 3 000 000 сўм, жавобгар "GOLD GRAND
ESTIMATION" МЧЖ ҳисобидан 3 000 000 сўм давлат божи Республика бюджети ва суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилсин.
Даъвогар “Қува пахта тозалаш” АЖ фойдасига жавобгар "Мулк ва Сармояларни
бахолаш" МЧЖ ҳисобидан 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Экспертиза ўтказиш билан боғлиқ 9 200 000 сўм харажатлар даъвогар “Қува пахта
тозалаш” АЖ ҳисобидан эксперт Каримов Ботир Тулкинович (транзит ҳисоб рақами
23120000300000442202, инн 201078205, ОАКБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Лабзак филиали,
мфо 00442, карта рақами 8600032926825258)га ундирилсин. Эксперт Б.Каримовга ушбу
тўловлар бўйича ҳисобланган солиқ тўловларини солиқ қонунчилигида белгиланган
тартибда тўлаш мажбуриятига эгалиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Х.Жамолиддинов