Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2204/2173 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Асакабанк" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Фейхан текс" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1026829 Claim ID 3086389 PDF Hash 03642b4215660440... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 262-моддаси нинг 262 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2201/2173-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья-М. Мирмаксудов Апелляция инстанциясида маърузачи судья- И.Турсунов Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 14 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшулоевнинг котиблигида, даъвогар вакили – А.Асқарханов (2023 йил 4 январдаги 20-05/15 сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Д.Юнусалиев (2023 йил 12 январдаги 186-сонли ордер ҳамда 2023 йил 12 январдаги 1-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ASAKABANK” АТБ манфаатида жавобгар “FEYXAN TEKS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит тани ва фоизидан бўлган 3 195 651,56 евро қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгар “FEYXAN TEKS” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Фарғона шаҳар “26-Тўқимачилар” МФЙ Истиқлол кўчаси 38-уйда жойлашган ип-калава ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотларига ҳамда кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган технологик линияга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2022 йил 13 декабрдаги апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримидан норози бўлиб, жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ASAKABANK” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилди) ҳамда “FEYXAN TEKS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида имзоланган 2018 йилнинг 14 февралидаги 2018-08-сонли кредит шартномасига асосан, ип калава ишлаб чиқариш учун 4 810 238 евро миқдорида кредит маблағи ажратилган, кредит таъминотига жавобгарга тегишли бўлган Фарғона шаҳар, 26-сонли Тўқимачилар МФЙ, Истиқлол кўчаси 38-уйда жойлашган ип калава ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотлари ҳамда кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган технологик линия гарови расмийлаштирилган, даъвогар томонидан кредит маблағи 1 ажратилган, бироқ жавобгар ўз вақтида кредит маблағларини қайтармаган 2022 йил 29 апрель ҳолатига жами қарздорлик 3 195 651,56 еврони ташкил қилган. Даъвогарнинг талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган, шундан сўнг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан кредит тани ва фоизидан бўлган 3 195 651,56 евро қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Фарғона шаҳар, 26-Тўқимачилар МФЙ, Истиқлол кўчаси 38-уйда жойлашган ипкалава ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотларига ҳамда кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган технологик линияга қаратишни сўраган. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 июль кунги ҳал қилув қарори билан даьво қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар ҳисобига кредит тани ва фоизидан бўлган 3 195 651,56 евро қарздорлик ва 21 600 сўм почта харажати, Республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 744 114 496,18 сўм давлат божи ундирилиши, ундирув жавобгарга тегишли бўлган Фарғона шаҳар, 26-Тўқимачилар МФЙ, Истиқлол кўчаси 38-уйда жойлашган ип-калава ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотларига ҳамда кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган технологик линияга қаратилиши белгиланган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими билан шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган ҳамда апелляция шикояти учун тўланган 1 860 362 сўм миқдоридаги давлат божи жавобгарнинг аризасига асосан маълумотнома асосида қайтарилган. Бундан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда иш кассация инстанциясида кўриб чиқилгунга қадар Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 июль кунги ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туришни, апелляция шикоятини иш юритувига қабул килиб, ишни қўриш учун апелляция инстанциясига юборишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, ҳал қилув қарори жавобгар жойлашган манзилга юборилмаганлиги, ҳал қилув қарори қабул қилинганлигидан жавобгар вакиллари бехабар қолганлигини, суд ходимлари томонидан бошқа алоқа воситалари орқали ҳам хабардор қилинмаганлиги, шу сабабли апелляция шикояти бериш муддатини ўтказиб юборганлиги тўғрисидаги важларни келтириб, суд ажимини бекор қилишни ва апелляция шикоятини мазмунан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция шикояти бериш муддатининг ўтиб 2 кетганлигини, жавобгар вакиллари ҳал қилув қарори қабул қилинганлигидан вақтида хабардор бўлганлиги иш ҳужатларидаги почта хабарномалари ва бошқа ҳужжатлар орқали маълум эканлигини, шу сабабли уни қабул қилишни рад этиш тўғрисида асосли ва қонуний суд ажрими чиқарилганлигини билдириб, уни ўзгартиришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан 2022 йил 7 декабрда мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорини давлат божи ундириш қисмини ўзгартиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 7-банди иккинчи хатбошисига кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди). Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилади деб тушунтириш берилган. Ушбу Пленум қарорида берилган тушунтиришларга мувофиқ апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг илтимосномасида шикоят бериш муддатини тиклаш сўралган бўлса-да, илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан ортиқ муддат ўтгандан сўнг, яъни 2022 йил 7 декабрда берилганлигини эътиборга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. 3 ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли қарорининг 34-бандида кассация инстанцияси суди, агар биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан суд ҳужжатлари қонунга мувофиқ чиқарилган деган хулосага келса, кассация шикоятини (протестини) қаноатлантирмасдан қолдиришга, ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни эса, ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги тушунирилган. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда тўланган почта харажати жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301-303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор 4 қ и л д и: “FEYXAN TEKS” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов 5