Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/52 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый YUSUP BOBO SHIRINLIK DIYORI оилавий корхонаси
Source ID 1040800 Claim ID 3100172 PDF Hash 481b0bb8fdda8ee0... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 февраль 4-2101-2302/52-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида жавобгар “Х” оилавий корхонаси ва қўшимча жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздорнинг молмулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида судга мурожаат этиб, “Х” оилавий корхонаси ва “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси бўйича жами 252.652.000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили жалб этилган. Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк” ҳамда “Х” оилавий корхонаси ўртасида 2021 йил 4 июнь куни 36 ой муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 221.200.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 833-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.7-бандига кўра, банк қарздор томонидан белгиланган муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига ҳақли эканлиги кўрсатилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банкнинг 07.02.2023 йилдаги маълумотига кўра жавобгарнинг банк олдида 258.810.000 сўм кредит қарздорлиги, шундан 117.974.000 сўм кредитнинг муддати келмаган қарздорлиги, 103.227.000 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 37.609.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги мавжуд. Шунингдек, ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили даъвогар томонидан даъво аризаси тўғри киритилганлигини маълум қилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 252.652.000 сўм кредит қарздорлиги шундан 132.721.000 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 88.480.000 сўм кредитнинг муддати ўтган қарздорлиги, 31.451.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топди. Даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳам сўраган. Ажратилган кредит маблағининг қайтарилиши таъминоти сифатида “О” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратишни сўраган. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда далиллар мавжуд эмас. Шунга кўра, суд ундирувни гаров таъминотига қаратишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар “Х” оилавий корхонасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 5.053.040 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” оилавий корхонасидан жами 252.652.000 сўм кредит қарздорлиги, шундан 132.721.000 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 88.480.000 сўм кредитнинг муддати ўтган қарздорлиги, 31.451.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув “О” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкига ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратилсин. Жавобгар “Х” оилавий корхонасидан республика бюджетига 5.053.040 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев