Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/47 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый WORLD-BUSINESS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1040925 Claim ID 3100514 PDF Hash 93f419f65679f3b8... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
аролик кодекси 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
нинг 25-моддаси нинг 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b Tel: (79) 223-50-79 KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 14 февраль 4-2101-2302/47-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.А.Джумаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, транспорт прокуратураси даъвогар “Б” унитар корхонаси манфаатини кўзлаб, жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: транспорт прокуратураси “Б” унитар корхонаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, “Б” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) 900 кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган бино-иншоатни жавобгар ҳисобидан буздиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси, Давлат кадастрлар агентлиги ҳудудий бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институти жалб этилган. Белгиланган тартибда хабардор қилинган Давлат кадастрлар агентлиги ҳудудий бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институти масъул мутахассислари иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК)нинг 170-моддаси 3-қисми талабига асосан ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини қўллаб қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ноқонуний равишда бино-иншоат қуриб олганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъво талабини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси масъул ходими ўзбошимчалик билан қурилган биноиншоатнинг майдони 517,65 кв.метрни ташкил этиши ва ушбу бино иншоат фуқаро М.Ш.га кадастр ҳужжатларига асосан тегишли эканлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис Кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси масъул ходими ўзбошимчалик билан қурилган биноиншоатнинг майдони 517,65 кв.метрни ташкил этиши ва ушбу бино иншоат фуқаро М.Ш.га кадастр ҳужжатларига асосан тегишли эканлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд низо юзасидан ишда иштирок этган тарафларни тушунтиришларини эшитиб, уларни важларини иш ҳужжатлари асосида таҳлил қилиб, мутахассисларнинг фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланишича туман ҳокимининг 2021 йил 24 апрелдаги Қ-4/211-сонли Қарори билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти темир йўл масофаси корхонасига қарашли жами ер майдонлари 5.98гектар, шундан 0,07 гектар сув ости ерлар, 1.57 гектар темир йўл ости ерлари 0.43 гектар бошқа ердан фойдаланувчиларга тегишли бўлган жамоат қурилишлари ости ерлари ва 3.91 гектар бошқа ерлар бириктириб берилган, давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда 2021 йил 9 декабрда мазкур ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилган. Фуқаро М.Ш. томонидан ҳеч қандай лойиҳа смета ҳужжатларисиз, ўзбошимчалик билан темир йўлнинг устки қисмидан 517,65 кв.метр ер майдонига бино иншоат қуриб олинган ҳамда ундан фойдаланиб келган. Бу ҳолат мутахассислар вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва Кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўрганилиб, маълумотнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 25-моддасига кўра, иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. Гарчи мавжуд низо иқтисодий суднинг судловига тааллуқли бўлсада, иш ҳужжатларидан аниқланишича жавобгар фуқаро М.Ш. бўлиб ҳисобланади, шу сабабли иқтисодий судда кўрилаётган иш бўйича тараф бўла олмайди. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, суд агар иш судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатади. шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда, давлат божи қайтарилиши керак. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогардан давлат божини ундирмасликни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118,195-моддаларини қўллаб, суд A Ж Р И М Қ И Л Д И: транспорт прокуратураси даъвогар “Б” унитар корхонасининг манфаатини кўзлаб, жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 900 кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган бино-иншоатни жавобгар ҳисобидан буздириш тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар “Б” унитар корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконфероенцияалоқа ҳаражатлари ундирилсин. Ажримдан норози тараф апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.А.Джумаев