Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/48 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Пойдевор келажак сари фермер хўжалиги
Source ID 1040927 Claim ID 3100510 PDF Hash 7df14828c9412158... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
аролик кодекси 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
ЕКнинг 911-моддаси ЕКнинг 911 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 184-моддаси ИПКнинг 184 law
суд ИПКнинг 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b Tel: (79) 223-50-79 KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2023 йил 14 февраль 4-2101-2302/48-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.А.Джумаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, транспорт прокуратураси даъвогар “Б” унитар корхонаси манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: транспорт прокуратураси “Б” унитар корхонаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, “Х” фермер хўжалигига нисбатан (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) 625 кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган биноиншоатни жавобгар ҳисобидан буздиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси, Давлат кадастрлар агентлиги ҳудудий бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институти жалб этилган. Белгиланган тартибда хабардор қилинган Давлат кадастрлар агентлиги ҳудудий бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институти масъул мутахассислари иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК)нинг 170-моддаси 3-қисми талабига асосан ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини қўллаб қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ноқонуний равишда бино-иншоат қуриб олганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 6 метр ташлаб унга ер майдони ажратиб берилганлиги ҳамда шу ҳудудда қурилиш қилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси масъул ходими даъво талабини қўллаб қувватлаб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилманинг майдони 139,32 кв.метрни ташкил этиши, мазкур ҳудуд жавобгарга қонуний ажратилган майдондан ташқарида жойлашганлиги, даъвогар ҳудудида жойлашганлиги, жавобгар томонидан қонуний асосларсиз қуриб олинганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис Кадастрлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходими даъво талабини қўллаб қувватлаб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилманинг майдони 139.32 кв.метрни ташкил этиши, мазкур ҳудуд жавобгарга қонуний ажратилган майдондан ташқарида жойлашганлиги, даъвогар ҳудудида жойлашганлиги, жавобгар томонидан қонуний асосларсиз қуриб олинганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд низо юзасидан ишда иштирок этган тарафларни тушунтиришларини эшитиб, уларни важларини иш ҳужжатлари асосида таҳлил қилиб, мутахассисларнинг фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланишича туман ҳокимининг 2021 йил 24 апрелдаги Қ-4/211-сонли Қарори билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти темир йўл масофаси корхонасига қарашли жами ер майдонлари 5.98 гектар, шундан 0,07 гектар сув ости ерлар, 1.57 гектар темир йўл ости ерлари 0.43 гектар бошқа ердан фойдаланувчиларга тегишли бўлган жамоат қурилишлари ости ерлари ва 3.91 гектар бошқа ерлар бириктириб берилган, давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда 2021 йил 9 декабрда мазкур ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилган. Жавобгарга 2015 йил 8 июлдаги Қ-07/449-сонли қарорига асосан 400 кв.метр ер майдони ажратиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан ҳеч қандай лойиҳа смета ҳужжатларисиз, туман ҳокимининг ер майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинмасдан ўзбошимчалик билан темир йўлнинг устки қисмидан жами 139,32 кв.метр ер майдонига бир қисми пишган ғиштдан, бир қисми шлокаблокдан ҳамда устки қисми профнастилдан ноқонуний қурилма (“Айвон”, “Омборхона”) қуриб олган. Бу ҳолат мутахассислар вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва Кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўрганилиб, маълумотнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг (кейинги ўринларда ЕК деб юритилади) 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган олинган ер участкалари ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-ҳаражатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. ЕКнинг 911-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди. ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 184-моддасида жавобгар зиммасига пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатилиши белгиланган. Суд юқоридаги асос ва қонун талабларидан келиб чиқиб, даъво талаби асосли деб ҳисоблайди, даъвони қаноатлантиришни, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган пиллахона биносини жавобгар ҳисобидан буздиришни ва ерни асл ҳолига қайтаришни лозим деб топади. Шунингдек, суд жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан темир йўл устки қисмидан 139,32 кв.метр ер майдонига қурилган қурилмани жавобгар ҳисобидан буздириш учун 30 кун муддат белгилашни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, ундан республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамга 75.000 сўм видеоконференцияалоқа ҳаражатлари ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: йўллари” акциядорлик жамияти темир йўл масофаси корхонасига қарашли жами 139,32 кв.метр ер майдонларида ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган қурилма 30 кун муддатда жавобгар ҳисобидан буздирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Х” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконфероенцияалоқа ҳаражатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест) келтиришга ҳақли. Судья Б.А.Джумаев