Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/51 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый BAHT-TEXTILE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1040926 Claim ID 3100513 PDF Hash fc8d3f4063a6b65d... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
аролик кодекси 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
суд ИПКнинг 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b Tel: (79) 223-50-79 KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2023 йил 14 февраль 4-2101-2302/51-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.А.Джумаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, транспорт прокуратураси даъвогар “Б” унитар корхонаси манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: транспорт прокуратураси “Б” унитар корхонаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, “Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) 2075 кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган бино-иншоатни жавобгар ҳисобидан буздиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси, Давлат кадастрлар агентлиги ҳудудий бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институти жалб этилган. Белгиланган тартибда хабардор қилинган Давлат кадастрлар агентлиги ҳудудий бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институти масъул мутахассислари иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК)нинг 170-моддаси 3-қисми талабига асосан ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини қўллаб қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ноқонуний равишда бино-иншоат қуриб олганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаби асоссиз киритилганлиги, ўзига қонуний тегишли бўлган ер майдонига қурилиш ишларини амалга оширилганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси масъул ходими жавобгар томонидан ўзига қонуний тегишли бўлган ер майдонига қурилиш ишларини амалга оширганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис Кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси масъул ходими ўзига қонуний тегишли бўлган ер майдонига қурилиш ишларини амалга оширганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд низо юзасидан ишда иштирок этган тарафларни тушунтиришларини эшитиб, уларни важларини иш ҳужжатлари асосида таҳлил қилиб, мутахассисларнинг фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланишича туман ҳокимининг 2021 йил 24 апрелдаги Қ-4/211-сонли Қарори билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти темир йўл масофаси корхонасига қарашли жами ер майдонлари 5.98гектар, шундан 0,07 гектар сув ости ерлар, 1.57 гектар темир йўл ости ерлари 0.43 гектар бошқа ердан фойдаланувчиларга тегишли бўлган жамоат қурилишлари ости ерлари ва 3.91 гектар бошқа ерлар бириктириб берилган, давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда 2021 йил 9 декабрда мазкур ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилган. Бироқ, даъво аризасида кўрсатилган худуд жавобгарга 2018 йил 1 сентябрдаги олди-сотди шартномасига асосан тегишли ва 2022 йил 7 октябрда унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган. Бу ҳақда ишга мутахассис сифатида жалб этилган мутахассислар вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ҳамда Кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ҳам ўз фикрномаларини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Бироқ, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан эмас, ўзига тегишли бўлган ҳудудда қонуний қурилиш ишлари амалга оширилган. Суд юқоридаги асос ва қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, ундан республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божини ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамга 75.000 сўм видеоконференцияалоқа ҳаражатлари ундиришни, олдиндан тўлаб берилган почта ҳаражатларини ўзининг зиммасига қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Б” унитар корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконфероенцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест) келтиришга ҳақли. Б.А.Джумаев