← Назад
Решение #654298 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 184 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
Tel: (79) 223-50-79
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 14 февраль 4-2101-2302/50-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.А.Джумаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида,
транспорт прокуратураси даъвогар “Б” унитар корхонаси манфаатини
кўзлаб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим
этган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
транспорт прокуратураси “Б” унитар корхонаси (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, “Х” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) 675
кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган
бино-иншоатни жавобгар ҳисобидан буздиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида вилоят қурилиш
соҳасида назорат инспекцияси, Кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси,
Давлат кадастрлар агентлиги ҳудудий бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа”
илмий лойиҳалаш институти жалб этилган.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган Давлат кадастрлар
агентлиги ҳудудий бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш
институти масъул мутахассислари ва жавобгар иштирок этмади. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК)нинг 170-моддаси 3-қисми талабига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз ишдаги мавжуд тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал
қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини қўллаб
қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ноқонуний равишда бино-иншоат
қуриб олганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис вилоят қурилиш соҳасида
назорат инспекцияси масъул ходими даъво талабини қўллаб қувватлаб,
ўзбошимчалик билан даъвогар ҳудудида қурилган бино-иншоатнинг
майдони 470 кв.метрни ташкил этишини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис Кадастрлар палатаси
вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходими даъво талабини қўллаб
қувватлаб, ўзбошимчалик билан даъвогар ҳудудида қурилган биноиншоатнинг майдони 470 кв.метрни ташкил этишини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд
низо
юзасидан
ишда
иштирок
этган
тарафларни
тушунтиришларини эшитиб, уларни важларини иш ҳужжатлари асосида
таҳлил қилиб, мутахассисларнинг фикрларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантириб, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланишича туман
ҳокимининг 2021 йил 24 апрелдаги Қ-4/211-сонли Қарори билан
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти темир йўл масофаси
корхонасига қарашли жами ер майдонлари 5.98гектар, шундан 0,07 гектар
сув ости ерлар, 1.57 гектар темир йўл ости ерлари 0.43 гектар бошқа ердан
фойдаланувчиларга тегишли бўлган жамоат қурилишлари ости ерлари ва
3.91 гектар бошқа ерлар бириктириб берилган, давлат рўйхатидан
ўтказилган ҳамда 2021 йил 9 декабрда мазкур ҳуқуқ рўйхатдан
ўтказилган.
Жавобгар томонидан ҳеч қандай лойиҳа смета ҳужжатларисиз, туман
ҳокимининг ер майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинмасдан
ўзбошимчалик билан темир йўлнинг устки қисмидан 470 кв.метр ер
майдонига 15,85х29,65 ўлчамда темир каркас ҳамда профнастил билан
“Айвон” қуриб олинган ҳамда ундан фойдаланиб келган. Бу ҳолат
мутахассислар вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва
Кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари иштирокида
ўрганилиб, маълумотнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг
биринчи қисмига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва
қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган
уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан
қурилган иморат ҳисобланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ўзбошимчалик билан
иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли
давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига
биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб
ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг (кейинги ўринларда ЕК
деб юритилади) 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
олинган ер участкалари ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва
фойдаланилган вақтда қилинган сарф-ҳаражатлар қопланмаган тарзда
тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун
яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер
участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан
амалга оширилади.
участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай
бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий
ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда
тутилган ҳоллар мустасно. Ер участкасини ўзбошимчалик билан
эгаллаган,
қишлоқ
хўжалигига
мўлжалланган,
қурилиш
учун
ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо
этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.
ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 184-моддасида жавобгар зиммасига пул маблағларини
ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян
ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб
қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга
оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга
ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш
жойи ва муддатини кўрсатилиши белгиланган.
Суд юқоридаги асос ва қонун талабларидан келиб чиқиб, даъво
талаби асосли деб ҳисоблайди, даъвони қаноатлантиришни, жавобгар
томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани жавобгар
ҳисобидан буздиришни лозим деб топади.
Шунингдек, суд жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан темир йўл
устки қисмидан 470 кв.метр ер майдонига 15,85х29,65 ўлчамда темир
каркас ҳамда профнастилдан қурилган “Айвон”ни жавобгар ҳисобидан
буздириш учун 20 кун муддат белгилашни лозим деб топади.
Шу билан бирга, суд ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб
чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклаб, ундан республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божини ва
даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамга 75.000 сўм
видеоконференцияалоқа ҳаражатлари ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти томонидан
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти темир йўл масофаси
корхонасига қарашли жами ер майдонларида ўзбошимчалик билан
ноқонуний қурилган “Айвон” 20 кун муддатда жавобгар ҳисобидан
буздирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига ҳисобидан
республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм
видеоконфероенцияалоқа ҳаражатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу суд
орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши
(протест) келтиришга ҳақли.
Б.А.Джумаев