← Назад
Решение #654328 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2211/612-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья –Ж.Эргашев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Б.Мамадалиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 14 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудов раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
“Vodiy subhidam savdo” масъулияти чекланган жамияти вакили Н.Усмонов
(2022 йил 5 августдаги 52-сонли ишончома асосида)нинг иштирокида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Vodiy subhidam savdo” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Тўйчибоева Умида
Азимжоновнадан 8 400 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022
йил 15 июндаги ажрими ҳамда Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги қароридан норози бўлиб,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан киритилган кассация шикояти ва унга илова қилинган иш
ҳужжатларини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Vodiy subhidam
savdo” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Тўйчибоева
Умида Азимжоновна (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
инфратузилма тўловларидан бўлган 8 400 000 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 июнь куни қабул
қилинган ажрими билан даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган ҳамда
олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажати даъвогар “Vodiy subhidam
savdo” МЧЖ зиммасида қолдирилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил
12 августдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлган палата даъвогар манфаатида
Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат
қилиб, унда жавобгарнинг дастлаб фуқаролик ишлари бўйича Қўқон
туманлараро судининг 2021 йил 27 декабрдаги жавобгар А.Тўйчибоев ва
У.Тўйчибоевадан 158 992 000 сўм қарздорликни солидар тартибда ундириш
тўғрисида чиқарган ҳал қилув қарорига нисбатан киритган апелляция
шикоятига нисбатан Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъати томонидан 2022 йил 1 март куни қабул қилинган ажримига
кўра, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2021 йил
27 декабрь кунги ҳал қилув қарори бекор қилинганлигига, Фарғона вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими Олий суднинг
2022 йил 8 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилганлиги, жавобгар
У.Тўйчибоева 2015 йилдан ҳозирги вақтга қадар Андижон шаҳридаги “Vodiy
subhidam savdo” МЧЖ ҳудудидаги ер майдонида ўзларига тегишли бўлган
савдо дўконларида ноозиқ овқат маҳсулотлари сотиш билан боғлиқ бўлган
тадбиркорлик соҳасида фаолият юритиб келганлиги, биринчи инстанция суди
ушбу ҳолатларга эътибор қаратмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини бузиб, уни нотўғри талқин қилганлигини важ қилиб келтириб,
суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғисида янги
қарор қабул қилишни сўрган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили биринчи инстанция
судининг ажримини асоссиз эканлигини, жавобгарнинг 2016-2020 йилларга
ҳисобланган 8 400 000 сўм инфратузилма тўловларидан қарздорлиги
борлигини, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори 6-банди иккинчи ва
учинчи хатбошисида кўрсатилган нормаларга зид равишда ўз ажримини қабул
қилганлигини, апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳлатларга эътибор
бермаганлигини билдириб, кассация шикоятини қувватлаб суд ҳужжатларини
бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятини ишдаги ҳужжатлар билан биргаликда муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилишни, ва даъвони
мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар даъвогарга тегишли бозор
ҳудудида ўзининг ўзга тегишли савдо дўкони ҳисобидан 2016-2020 йиллар
учун ҳисобланган жами 8 400 000 сўм инфратузилма тўловларини тўламаган.
Даъвогарнинг ҳисоб-китоби бўйича жавобгар 16,0 м2 ўлчамдаги савдо дўкони
учун 2016-2020 йилларда ҳар бир м2 учун 12 500 сўмдан инфратузилма
тўловларини амалга ошириши лозим бўлган.
Бу
тўловларни
амалга
ошириш
борасидаги
даъвогарнинг
талабномаларини оқибатсиз қолдирганлиги сабабли даъвогар фуқаролик
ишлари бўйича Қўқон туманлараро иқтисодий судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2021 йил
27 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби
қаноатлантирилган.
Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 мартдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, даъво фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати
судловига тегишли эмас деган асос билан даъво ариза бўйича иш юритиш
тугатилган.
Шундан сўнг, даъвогар палата орқали Қўқон туманлараро иқтисодий
судига мурожаат қилган.
Аниқланишича, жавобгар дастлаб 2015 йил 3 июлда якка тартибдаги
тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган, унинг бу борадаги гувохномаси
2017 йил 3 июль кунига қадар амалда бўлган. Кейинчалик у 2017 йил
17 октябрь куни яна якка тартибдаги тадбиркор сифатида қайта давлат
рўйхатидан ўтган, унинг 607055-рўйхат рақамли гувохномаси 2020 йил
28 январь кунига қадар амалда бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 25-моддасига кўра, якка тартибдаги
тадбиркор мақомини йўқотган фуқаролар иштирокидаги низоларга доир
ишлар ҳам, агар тегишли талаблар уларнинг аввалги тадбиркорлик
фаолиятидан келиб чиқса, иқтисодий судга тааллуқлили.
Биринчи инстанция суди даъво аризасида ҳисобланган инфратузилма
тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш сўралган даврларда жавобгар
тўлиқ якка тартибдаги тадбиркор сифатида даъвогарнинг ҳудудида фаолият
олиб бормаганлигини, даъво талабидаги даврларда у фуқаро сифатида ҳам бу
ҳудудда савдо фаолияти билан шуғулланиб келганлиги, бироқ даъвогар
инфратузилма
тўловларини
ундиришни
битта
даъво
аризасида
бирлаштирилганлиги важи билан мазкур иш иқтисодий суднинг судловига
тааллуқли эмас деган хулосага келиб нотўғри тўхтамга келган.
ИПК 25 моддасининг бешинчи қисмида ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари
иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли
бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик
ишлари бўйича судда кўрилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Бироқ, мазкур иш юзасидан берилган талаб жавобгардан инфратузилма
тўловларидан бўлган 8 400 000 сўм қарздорликни ундириш.
Апелляция инстанцияси суди томонидан ҳам суд ажримининг
ўзгаришсиз қолдириб, биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган
процессуал қонунбузилиш ҳолатини такроллаб хатога йўл қўйган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 305-моддасининг биринчи қисми учинчи бандига асосан кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад
этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги
ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси
суди қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишга юборишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган биринчи инстанцияси
судининг ажримини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилиб, ишни кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим
топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301-305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 июндаги иш
юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими ва Фарғона вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги қарори бекор
қилинсин.
Иш биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Қўқон туманлараро
иқтисодий судига юборилсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Vodiy subhidam savdo” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида берган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик этувчи:
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров