← Назад
Решение #654351 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 8 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-22-2205/40-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья - М.Бобоназаров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 14 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ENGINEERING AND
DEVELOPMENT COMPANY” қўшма корхонаси таъсисчиси Ж.Саттаров,
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ENGINEERING AND
DEVELOPMENT COMPANY” қўшма корхонаси таъсисчиси R.Eskandari,
таъсисчилар R.Eskandari ва F.Salami вакили Д.Юсупова (2022 йил
14 ноябрдаги ордерга асосан), масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
“ENGINEERING AND DEVELOPMENT COMPANY” қўшма корхонаси
вакили У.Худайберганова (2022 йил 16 ноябрдаги 1156/22-сонли
ишончномага асосан) масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
“ENGINEERING AND DEVELOPMENT COMPANY” қўшма корхонаси
таъсисчиси Eskandari Rahim Esmaeilнинг Саттаров Жалолиддин
Эркинбаевични масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ENGINEERING
AND DEVELOPMENT COMPANY” қўшма корхонаси таъсисчилари сафидан
чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул
қилинган Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги “ENGINEERING AND DEVELOPMENT COMPANY”
қўшма корхонаси таъсисчиси Саттаров Жалолиддин Эркинбаевич томонидан
берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ENGINEERING AND
DEVELOPMENT COMPANY” қўшма корхонаси (бундан буён матнда МЧЖ
деб юритилади) таъсисчиси Eskandari Rahim Esmaeil (Эрон Ислом
Республикаси резиденти, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Саттаров Жалолиддин Эркинбаевични
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) МЧЖ таъсисчилари сафидан
чиқаришни сўраган.
Хоразм вилоят судининг 2022 йил 25 октябрдаги ажрими билан ишга
МЧЖ, МЧЖ таъсисчилари Nikkhah Arya Habib, Salami Fatemeh Mohammad,
Samani Nasr Abdolrahim, Cheraghzadeh Mahmoud Gharbanali (Эрон Ислом
Республикаси резидентлари) ва Урганч шаҳар Давлат хизматлари маркази
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қаноатлантирилган. Жавобгар МЧЖ таъсисчилари
сафидан чиқарилган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги,
жавобгар
МЧЖ
устав
фондидаги
улушини
шакллантирганлиги, даъвогар эса МЧЖ устав фондидаги улушини тўлиқ
шакллантирмаганлиги, таъсисчи Cheraghzadeh Mahmoud Gharbanaliдан
15 000 АҚШ доллари олмаганлиги, пул олганлигини тасдиқловчи бирон бир
далил йўқлиги, МЧЖ йиғилишларида қарши овоз берилганлиги қисман
тўғрилиги, чунки, “Хоразм йўл қурилиш”, “Жайхун йўл қурилиш”
МЧЖларнинг қарзлари кўплиги сабабли уларга асфальт сотишга рози
бўлмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини апелляция
тартибида кўриш сўралган.
Суд муҳокамасида учинчи шахслардан (МЧЖ ва МЧЖ
таъсисчисиSalami Fatemeh Mohammad вакилидан ташқари) вакил иштирок
этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг
вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини
тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок
этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ таъсисчиси Ж.Саттаров ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ, МЧЖтаъсисчилари R.Eskandari
ва F.Salami вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган
важларга эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни лозим топади.
Аниқланишича, МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида Хоразм
вилояти, Урганч шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил
3 февралда 809078-рақам билан рўйхатга олинган бўлиб, МЧЖнинг ташкил
этилиши ва фаолиятини амалга ошириши учун таъсисчилар 4 000 000 000 сўм
миқдорида устав фонди шакллантирилиши белгиланган, устав фонди
таъсисчилар ўртасида қуйидагича, яъни Саттаров Жалолиддин Эркинбаевич (3,75%) 150 000 000 сўм, Nikkhah Arya Habib - (25,00%) 1 000 000 000 сўм,
Salami Fatemeh Mohammad - (15,62%) 625 000 000 сўм, Samani Nasr Abdolrahim
- (40,00%) 1 600 000 000 сўм, Eskandari Rahim Esmaeil - (15,62%) 625 000 000
сўм миқдорида тақсимланган.
2020 йил 18 ноябрда қайта давлат рўйхатидан ўтказилган МЧЖ устав
фондидаги улушлари қуйидагича, яъни Саттаров Жалолиддин Эркинбаевич (3,00%) 120 000 000 сўм, Nikkhah Arya Habib - (14,00%) 560 000 000 сўм, Salami
Fatemeh Mohammad - (12,50%) 500 000 000 сўм, Samani Nasr Abdolrahim (40,00%) 1 600 000 000 сўм, Eskandari Rahim Esmaeil - (12,50%) 500 000 000
сўм, Cheraghzadeh Mahmoud Gharbanali - (18,00%) 720 000 000 сўм миқдорида
тақсимланган.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ жами улушлари жамият устав фондининг (устав
капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз
мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий
тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида
чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим
масалалари айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли
қарорининг 19-бандида “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг
иккинчи қисмига мувофиқ иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан
судга фақат жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида
ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари
мумкинлиги, бунда, жами улушлари жамият устав фонди (устав
капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта иштирокчи ҳам,
жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини
ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб билан судга
мурожаат қилиши мумкинлиги, бир нечта иштирокчи судга мурожаат
қилганда даъво аризаси ушбу иштирокчиларнинг барчаси ёки уларнинг
вакили (вакиллари) томонидан имзоланган бўлиши кераклиги, бунда даъвогар
(даъвогарлар) улушининг миқдори белгиланган тартиба тасдиқланган таъсис
ҳужжатлари асосида аниқланиши, агар даъвогар иштирокчининг улуши
ёки бир нечта иштирокчиларнинг жами улушлари жамият устав фонди (устав
капитали)нинг ўн фоизидан кам бўлса ёхуд даъво аризаси жамиятнинг ўзи
томонидан берилган бўлса, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши
лозимлиги, ушбу тоифадаги ишларни кўришда жавобгар ўз мажбуриятларини
қўпол бузаётганлиги, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг
фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда
қийинлаштираётганлиги ҳолатлари мавжудлигини аниқлаш лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Даъво аризасида МЧЖ таъсисчиси Ж.Саттаровни МЧЖ таъсисчилари
сафидан чиқариш учун у томонидан МЧЖ устав фондига улуши
киритилмаганлиги, 2020 йилда бутун дунёда пандемия сабаб ўрнатилган
карантин чекловлари сабабли Ўзбекистон Республикасига кела олмаган МЧЖ
таъсисчиси Cheraghzadeh Mahmoud Gharbanali ўзининг устав фондидаги
улушини киритиш учун банкка топшириш шарти билан Эрон Ислом
Республикасидан Ж.Саттаровга юборилган 15 000 АҚШ долларини (шу
даврдаги курс бўйича 152 700 000 сўм) банкка унинг номидан топширмасдан,
ўзининг номидан топширганлиги, Ж.Саттаров МЧЖ директори ўринбосари
лавозимида ишлаган даврда МЧЖ директори ва таъсисчиларнинг розилигисиз
ўзининг имзоси билан 2021 йил 14 декабрда Дубай шаҳридаги “Cartech Trade
Fze” компаниясига 43 200 АҚШ доллари ўтказганлиги, ушбу ўтказилган
маблағ эвазига 25 тонна сифатсиз битум маҳсулоти етказиб берилганлиги,
25 077 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар бугунги кунга қадар
етказилмаганлиги натижасида солиқ идоралари томонидан МЧЖга нисбатан
молиявий жарима қўлланилганлиги, МЧЖ умумий йиғилишларида сабабсиз
қатнашмаётганлиги, йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан доимо
қарши овоз бериб келаётганлиги асос сифатида кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бермасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларни ўрганмасдан, даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида, нотўғри хулосага келган.
Чунки, МЧЖ таъсисчиси Cheraghzadeh Mahmoud Gharbanali ўзининг
устав фондидаги улушини киритиш учун банкка топшириш шарти билан Эрон
Ислом Республикасидан юборилган 15 000 АҚШ долларини Ж.Саттаров ўз
манфаатида ишлатганлиги юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга
мурожаат қилинмаган, Дубай шаҳридаги “Cartech Trade Fze” компанияси
билан МЧЖ номидан МЧЖ директори ва таъсисчиларнинг розилигисиз
2021 йил 11 декабрда тузилган CT-MTSB-021/12-21-сонли импорт
шартномаси ва ушбу шартнома натижасида МЧЖга зарар етказилганлиги
ҳолати низолашилмаган, Ж.Саттаровнинг МЧЖ таъсисчилари умумий
йиғилишида иштирок этмаганлиги, иштирок этган тақдирда уни
имзоламаганлиги ва имзолапдан бош тортганлиги Ж.Саттаровни МЧЖ
таъсисчилари сафидан чиқариш учун асос бўлиши, Ж.Саттаров МЧЖнинг
фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда
қийинлаштираётганлиги исботланмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди МЧЖ таъсисчиси
Ж.Саттаровни МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқариш учун асос бўлган
ҳолатлар тегишли далиллар билан исботланмаганлигини инобатга олиб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиши лозим эди.
ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра апелляция инстанцияси суди
апелляция
шикоятини
(протестини)
кўриш
натижалари
бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор
қабул қилишга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай
ҳолатда
судлов
ҳайъати,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, ишни
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
олдиндан
тўланган
3 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун
олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, шунингдек суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 278, 279-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор
қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ENGINEERING AND
DEVELOPMENT COMPANY” қўшма корхонаси таъсисчиси Eskandari Rahim
Esmaeilнинг Саттаров Жалолиддин Эркинбаевични масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги “ENGINEERING AND DEVELOPMENT COMPANY”
қўшма корхонаси таъсисчилари сафидан чиқариш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ENGINEERING AND
DEVELOPMENT COMPANY” қўшма корхонаси таъсисчиси Eskandari Rahim
Esmaeilдан масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ENGINEERING AND
DEVELOPMENT COMPANY” қўшма корхонаси таъсисчиси Саттаров
Жалолиддин Эркинбаевич фойдасига 1 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ENGINEERING AND
DEVELOPMENT COMPANY” қўшма корхонаси таъсисчиси Eskandari Rahim
Esmaeilдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
6
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Иш бўйича 2023 йил 4 январда берилган ижро варақаси бўйича ундирув
бекор қилинсин.
Апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров