← Назад
Решение #654402 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 729 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2209/523-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда маърузачи судья М.Эргашев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 14 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Ravshan” МЧЖ вакили М.Миронова (2022 йил 29 ноябрдаги ишончнома
ва ордерга асосан), “Венко Трэйд Лтд” МЧЖ вакили Н.Зияев (2022 йил
20 октябрдаги 100-сонли ишончнома ва ордерга асосан) иштирокида, “Венко
Трэйд Лтд” МЧЖнинг “Ravshan” МЧЖдан 30 000 АҚШ доллари миқдорида
асосий қарз, ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 996,30 АҚШ
доллари миқдорида фоиз, 2 000 АҚШ доллари миқдорида юридик ёрдам учун
тўланган зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан
“Ravshan” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Венко Трэйд Лтд” МЧЖ (Қирғизстон Республикаси) (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент шаҳар иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Ravshan” МЧЖдан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 30 000 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз,
ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 996,30 АҚШ доллари
миқдорида фоиз, 2 000 АҚШ доллари миқдорида юридик ёрдам учун
тўланган зарар ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар
фойдасига 30 000 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 600 АҚШ доллари
давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабларининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида суд томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгар
томонидан унга транспорт хизмати кўрсатиши учун буюртма бериши
1
лозимлиги, бироқ бундай буюртма берилмаганлиги, ушбу ҳолда транспорт
хизмати кўрсатиш учун ўтказилган пул маблағини қайтаришни талаб қилиши
асоссизлиги ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
апелляция шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 25 августда
51-сонли халқаро автомобиль йўналишида транспорт хизматларини
кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар ҳақ
эвазига ўз ҳисобидан ва ўз жавобгарлиги остида ўз номидан юк ташиш
шартномасини (шартномаларини) тузиш, даъвогарнинг буюртмасида аниқ
кўрсатилган бошқа хизматларни бажариш ёки амалга оширишни ташкил
этиш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи
юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган
манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига)
топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган
ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Юк ташиш шартномаси тузилганлиги
тегишли транспорт устави ёки кодексида назарда тутилган ҳужжат
(транспорт юкхати, коносамент ёки юкка доир бошқа ҳужжат)ни тузиш
ва уни юк жўнатувчига топшириш йўли билан тасдиқланади.
ФК 716-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ташувчи
юк жўнатувчига тегишли юкни ташишга яроқли шай ҳолдаги транспорт
воситаларини жўнатувчидан қабул қилинган талабнома (буюртма)да, ташиш
шартномасида ёки ташишни ташкил этиш тўғрисидаги шартномада
белгиланган муддатда юк ортиш учун бериши шарт.
ФКнинг 729-моддасига асосан, мижоз экспедиторга ҳужжатлар
ҳамда юкнинг хоссалари, уни ташиш шартлари тўғрисидаги бошқа
ахборотни, шунингдек экспедитор транспорт экспедицияси шартномасида
назарда тутилган вазифаларни бажариши учун зарур бўлган бошқа ахборотни
бериши шарт. Экспедитор олинган ахборотдаги аниқланган камчиликлар
ҳақида мижозга хабар қилиши, ахборот тўлиқ бўлмаганида эса, мижоздан
зарур қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиши шарт. Мижоз зарур
2
ахборотни тақдим этмаган тақдирда, экспедитор бундай ахборот тақдим
этилгунга қадар тегишли мажбуриятларни ижро этишга киришмасликка
ҳақли. Мижоз ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборотни
тақдим этиш мажбуриятини бузганлиги муносабати билан экспедиторга
етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Шартноманинг 1.3-бандида ҳар бир алоҳида юк ташиш шартлари
ва батафсил маълумотлари шартноманинг ажралмас қисми бўлган буюртмада
келишиб олиниши, бунда тарафлар томонидан икки томонлама имзоланган
ва муҳрланган, факс ва электрон почта орқали юборилган буюртма юридик
кучга эга эканлиги белгиланган.
Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар буюртмада кўрсатилган муддатда
техник жиҳатдан соз бўлган, ҳалқаро ва миллий божхона, санитар, транспорт
органларининг талабларига мос бўлган транспорт воситасини юк ташиш
учун тақдим этиши ва келишилган муддатларда юкларни етказиб беришни
таъминлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.14-бандида даъвогар юк ташишга қадар етти
календарь кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳар бир партия юкни ташишни
ташкиллаштириш учун жавобгарга буюртма бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандида даъвогар тўловларни бажарилган ишлар
далолатномаси ва ҳисоб-фактурага асосан амалга ошириши, 3.2-бандида
даъвогар жавобгарга буюртмада келишилган тўловнинг 100 фоизлик
қийматини транспорт воситаси тақдим этилганидан сўнг 10 банк куни ичида
олдиндан тўлов сифатида ўтказиб бериши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг 2021 йил 25 августдаги 27-сонли
тўлов учун ҳисоб ҳужжатига кўра 2021 йил 25 августда 30 000 АҚШ доллари
миқдорида пул маблағлари олдиндан тўлов сифатида ўтказиб берилган
бўлса-да, жавобгарга юк ташиш учун буюрма тақдим этмаган. Шу боис,
жавобгар томонидан шартномага асосан хизматлар амалга оширилмаган.
Шартноманинг 8.1-бандида шартнома 2021 йил 31 декабрга қадар амал
қилиши ва мазкур шартнома бўйича ўзаро эътирозлар бўлмаган тақдирда,
шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланиши белгиланган бўлиб,
ушбу ҳолда тарафлар ўртасида шартнома юзасидан ўзаро эътирозлар
бўлмаганлиги сабабли шартнома 2022 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Бироқ, даъвогар олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб
қилган вақтдан бошлаб, даъвогарнинг шартномага нисбатан қизиқиши
йўқолганлиги сабабли жавобгарнинг юк ташиш хизматларини кўрсатиш
мажбурияти бекор бўлган, натижада жавобгарнинг олдиндан тўланган пул
маблағини даъвогарга қайтариш мажбурияти юзага келган.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ бошқа шахсларнинг
пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан
бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
3
ФКнинг 14 моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларга асосан даъво талабларини
қисман қаноатлантириш, даъвогарнинг буюртмаси мавжуд эмаслиги боис
жавобгарда транспорт хизмати кўрсатиш имконияти йўқлиги сабабли
жавобгар томонидан даъвогарнинг 30 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағини ушлаб туриш учун асос йўқлигини инобатга олиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 30 000 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ундириш,
шунингдек, даъвогарнинг ўзи буюртмани жавобгарга бермаганлиги,
шартнома даъвогарнинг буюртма бермаганлиги сабабли охирига етмай
қолганлигини инобатга олиб, жавобгардан ўзганинг пул маблағларидан
фойдаланганлик учун 996,30 АҚШ доллари миқдорида фоиз ва 2 000 АҚШ
доллари миқдорида юридик ёрдам учун тўланган зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, ушбу даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишда моддий ва процессуал қонун
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул
қилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилшган шартномага асосан
ўз мажбуриятларини бажариш мақсадида жавобгар томонидан тегишли
транспорт воситалари ижарага олинганлиги, даъвогар томонидан буюртма
берилмаганлиги натижасида ушбу транспорт воситаларидан фойдаланиш
имкони бўлмаганлиги ҳақидаги важ билан келишиб бўлмайди.
Чунки, шартноманинг 1.3-бандида ҳар бир алоҳида юк ташиш
шартлари ва батафсил маълумотлари шартноманинг ажралмас қисми бўлган
буюртмада келишиб олиниши белгиланган бўлиб, буюртма жавобгарга
берилмаган, жавобгар шартномани бажариш юзасидан ҳеч қандай харажатни
амалга оширмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 278-моддасининг 2-бандига кўра апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни апелляция
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 3 400 000 сўм давлат
божи ва 34 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
4
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 278, ва 279-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз,
“Ravshan”
МЧЖнинг
апелляция
шикояти
эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
5