Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/2669 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Сайдахмедов Умид Муродович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "PISKENT MEGA OMEGA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1022262 Claim ID 3109497 PDF Hash f108606dbc97e45d... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 94-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 94 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
збекистон Республикасининг Божхона кодексининг 94-моддаси збекистон Республикасининг Божхона кодекси 94 code_article
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1104-2202/2669-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Салимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья У.Сайдахмедов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 14 февраль Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья У.Сайдахмедовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари - судьялар И.Юсупов ва Н.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Абдурахмановнинг котиблигида, аризачи А вакили А.Алиризаев (2023 йил 2 февралдаги 22-15397-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари М.Абдуқодиров ва С.Исмайлов (ишончнома асосида) ва учинчи шахс В вакиллари К.Исмайлов ва Б.Якубов (2023 йил 7 февралдаги ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Анинг Бга нисбатан 828 792 890 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси юзасидан қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан Б томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: А (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, Б (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) га нисбатан 828 792 890 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 687 658 089,13 сўм молиявий жарима қўлланган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 283-сонли қароридаги шартлар бузилмаганлигини, шартнома бўйича замонавий иссиқхона жиҳозлари репатриация қилинганлигини, яъни Ўзбекистон Республикасига олиб келинганлиги ва вақтинчалик божхона юк декларацияси билан (ИМ74) режимига расмийлаштирилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 94-моддасига кўра, товарнинг божхона омбори божхона режимида туриш муддати уч йил ҳисобланишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 283-сонли қарорида ушбу ҳолатда молиявий жарималар қўланилмаслиги белгиланганлигини, сабаби жавобгар томонимиздан товарлар 180 кун ичида олиб келинганлиги ва божхона режимига расмийлаштирилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар шартнома бўйича замонавий иссиқхона жиҳозлари олиб келганлигини ҳамда олиб келган жиҳозларнинг яримини “эркин муомалага чиқариш” (ИМ40) режимига ўтказганлигини, қолган қисмини (ИМ74) режимига расмийлаштирилганлигини, яъни молиявий аҳволи ёмон бўлганлиги сабабли тўлиқ расмийлаштирмаганлигини, мазкур жиҳозларни (ИМ40) режимига ўтказмаганлиги боис молиявий жарималар ҳисобланганлигини, шунингдек жавобгар томонидан товарлар репатриация қилинганлиги билдирилганлигини, бироқ 180 кун ичида тўловларни амалга ошириб “эркин муомалага чиқариш” (ИМ40) режимига ўтказиши лозимлигини, аммо жавобгар томонидан 283-сонли қарорда кўрсатилган шартлар бажарилмаганлигини баён қилиб апелляция шикоятини рад қилишни сўради. Шунингдек, суд мажлисида учинчи шахс вакиллари мазкур низо бўйича жавобгар товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кирганлиги, уларни расмийлаштириб божхона режимига ўтказганлигини, жавобгарнинг божхона режимида товарларни сақлаш ҳуқуқи 3 йил эканлигини, бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 283-сонли “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-бандида товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш импорт” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланганлигини, ушбу Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин тўловлар тўланмаган тақдирда жарималар қўлланилишини, мазкур низодаги ҳолатларни бошқариш учун Марказий банк томонидан назорат қилинадиган ТСОЯЭАТ дастури ишлаб чиқилганлигини маълум қилди. Судлов ҳайъати, апелляция шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандида қарор (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар апелляция шикоятида Корея Республикасининг “Myung Sung Placon Co., LTD” корхонаси билан шартнома тузилганлигини, шартнома бўйича замонавий иссиқхона жиҳозлари олиб келинганлигини, шундан 4 938 минг АҚШ долларлик жиҳозлар “Эркин муомилага чиқариш” (ИМ40) режимига ўтказилганлигини, қолган 1 513 минг АҚШ долларга тенг бўлган жиҳозлар вақтинчалик божхона юк декларацияси билан (ИМ74) режимига расмийлаштирилганлигини, корхонанинг молиявий аҳволи ёмонлиги сабабли, қолган 1 513 минг АҚШ долларга тенг бўлган жиҳозларни олиб чиқишнинг имкони бўлмаётганлигини, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг 94-моддасига кўра, товарнинг божхона омбори божхона режимида туриш муддати уч йил эканлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 283-сонли қарорига асосан ушбу ҳолатда молиявий жарималар қўланилмаслигини баён қилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, жавобгарнинг 2021 йил 6 октябрь ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича Корея Республикасининг “Myung Sung Placon Co., LTD” корхонаси билан тузилган шартномаси (IDN 203617386307411353200200001) юзасидан 1 473 816 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжудлиги аниқланган. Унга нисбатан аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 828 792 890 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Мазкур Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сон қарорининг 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандида товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги, шунингдек олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Корея Республикасининг “Myung Sung Placon Co., LTD” корхонаси билан тузилган шартномаси (IDN 203617386307411353200200001) юзасидан 1 473 816 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжудлиги аниқланганлиги сабабли мазкур қарздорликни бартараф этиш ҳақида аризачи томонидан 2022 йил 26 апрелда 22-34112сон талабнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 26 апрель ҳолатига 1 АҚШ долларининг расмий курси 11 246,9 сўмни ташкил этган. Жавобгар томонидан талабномада кўрсатилган 1 473 816 АҚШ доллар миқдордаги дебитор қарздорлик ёҳуд 828 792 890 сўм жарима ихтиёрий равишда бартараф этилмаган. Шунга кўра, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 828 792 890 сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган. Биринчи инстанция суди жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва аризачи томонидан тақдим қилиган маълумотга кўра суд мажлиси куни ҳолатига жавобгар томонидан дебитор қарздорлик қисман бартараф қилинганлиги, натижада 1 222 840,23 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги қолганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли, аризани қисман қаноатлантириб, жавобгарга 687 658 089,13 сўм жарима қўллаш тўғрисида тўғри хулосага келган. ИПКнинг 279-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади, яъни иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. 6 Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати, апелляция шикоятида келтирилган важларга қўшилмайди, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилинишида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ва ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди, шу боис, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирмасликни, шунингдек олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 274, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар Б томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи: У.Сайдахмедов ҳайъат аъзолари: И.Юсупов Н.Юсупов