← Назад
Решение #654448 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2205/7107-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – Н.Абдурахманова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Б.Хакимова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 14 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг
котиблигида, даъвогар вакили О.Расулхўжаев (2022 йил йил 10 октябрдаги
36-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий
назорат инспекцияси, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси, Юнусобод
туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг
жавобгар “OTUSH” хусусий корхонаси зиммасига мажбурият юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан “OTUSH” хусусий корхонаси томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр
агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ходимлари томонидан ўтказилган текширув жараёнида
“OTUSH” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки хусусий
корхона деб юритилади) томонидан Юнусобод тумани, “BILLUR” МФЙ,
4-мавзе, А.Дониш кўчаси, 1-уй орқасида жойлашган ер участкаси
ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, 160 м2 ер майдонида қурилиш ишлари
амалга оширилганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2022 йил 27 январда
далолатнома тузилган.
Мазкур ҳолат юзасидан даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил
27 январда ер майдонида қурилган ноқонуний қурилмани 15 кунлик
муддатда бузиб, ер майдонини ўз ҳолига келтириш тўғрисида 07-200-сонли
огоҳлантириш хати берилган.
Хусусий корхона томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ихтиёрий бузилмаган. Шунинг учун даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига Юнусобод тумани,
“BILLUR” МФЙ, 4-мавзе, А.Дониш кўчаси, 1-уй орқасида жойлашган 160 м2
ер майдонида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини унга
ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф
харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга
келтириб, ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Суднинг ажримлари билан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги
ҳузуридаги Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси,
Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси, Юнусобод туман ҳокимлиги ва
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 25 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Юнусобод туман ҳокимининг 2021 йил
19 мартдаги 128-ф-сонли фармойишига асосан низоли ер майдони хусусий
корхонага фойдаланиш ҳуқуқи асосида ижарага берилиб, енгил турдаги
савдо шохобчаси ўрнатиш учун рухсат берилганлиги, ҳокимнинг фармойиши
асосида амалга оширилган ишларга нисбатан ноқонуний қурилма деб баҳо
берилиши нотўғри ҳисобланиши, шунча вақт оралиғида бирор-бир давлат
назорат органи томонидан қонун нормаларига асосан ушбу ер майдонлари
ўрганилиб, енгил турдаги қурилмаларни бузиш лозимлиги тўғрисида хулоса
берилмаганлиги, туман ҳокимининг юқорида қайд этилган фармойиши билан
унга (жавобгарга) 160 м2 ер майдонига енгил турдаги савдо шохобчаси
ўрнатишга рухсат берилганлиги судларнинг эътиборидан четда қолганлиги,
мазкур қурилма бирон-бир шахснинг, шунингдек ташкилотнинг манфаатига
зарар етказмаётган бўлса-да, судлар томонидан адолатсиз қарор қабул
қилинганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикояти
асоссиз
бўлганлиги,
жавобгар
томонидан
ноқонуний
қурилма
қурилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ходимлари томонидан
ўтказилган текширув жараёнида хусусий корхона Юнусобод тумани,
“BILLUR” МФЙ, 4-мавзе, А.Дониш кўчаси, 1-уй орқасида жойлашган ер
участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 160 м2 ер майдонида
қурилиш ишларини амалга оширганлиги аниқланган ва 2022 йил 27 январда
далолатнома тузилган. Далолатнома даъвогар вакилидан ташқари, Юнусобод
туманидаги “BILLUR” маҳалла фуқаролар йиғини вакили томонидан ҳам
имзоланган.
Мазкур ҳолат юзасидан даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил
27 январда ер майдонида қурилган ноқонуний қурилмани 15 кунлик
муддатда бузиб, ер майдонини ўз ҳолига келтириш тўғрисида 07-200-сонли
огоҳлантириш хати берилган.
Хусусий корхона томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ихтиёрий бузилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён ФК деб
юритилади) 212-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчиликда
белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер
участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан
ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган
ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк
ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Жавобгар томонидан юқорида қайд этилган ер майдонида қурилган
савдо шохобчаси ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Чунки,
жавобгар қайд этилган савдо шохобчасини иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан қурган. Яъни, даъвогар ушбу савдо шохобчасини
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олиб, архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларини риоя этган ҳолда қурганлигини исботлаб
бермаган.
Жавобгарнинг савдо шохобчаси қуриш учун Юнусобод туман
ҳокимининг 2021 йил 19 мартдаги 128-ф-сонли фармойиши асос бўлганлиги
тўғрисидаги важи даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла
олмайди. Чунки, биринчидан, мазкур фармойишда жавобгарга ушбу ер
майдони ободонлаштириш ва вақтинчалик енгил турдаги савдо шохобчаси
ўрнатишга (қуришга эмас) ҳамда фойдаланишга рухсат берилганлиги
кўрсатилган. Жавобгар эса ушбу ер майдонида савдо шобчасини қурган.
Иккинчидан, Юнусобод туман ҳокимининг 2021 йил 2 октябрдаги
76-14-206-F/21-сонли Фармойиши (1-илова, 7-банд) билан 2021 йил
19 мартдаги 128-Ф-сонли фармойиш бекор қилиниб, бўш ер майдони шаҳар
ер захира фондига ўтказилган.
Тошкент
туманлараро
маъмурий
судининг
2022
йил
9 февралдаги ҳал қилув қарори билан хусусий корхонанинг Юнусобод туман
ҳокимининг 2021 йил 2 октябрдаги 76-14-206-F/21-сонли Фармойиши
1-иловасининг 7-бандини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
ФК 212-моддасининг учинчи қисмида ўзбошимчалик билан иморат
қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат
органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан
иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши
лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига
кўра, ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Жавобгар томонидан савдо шохобчаси ўзбошимчалик билан
қурилганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси
суди эса биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз,
хусусий
корхонанинг
кассация
шикоятини
эса
қаноатлантиримасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида
кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгарнинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 апрелдаги ҳал
қилув қарори, Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 майдаги қарори ўзгаришсиз, “OTUSH” хусусий
корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И.Таджиев
Р. Сагатов