← Назад
Решение #654494 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПК | 107 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZINTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
190100, Termizshahri,
Istiqlolko’chasi, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
сонли иш
2023 йил 14 февраль
4-1901-2302/444-
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Б.Қултўраев
раислигида, З.Казиеванинг котиблигида, банк вакили Қ.Тангиров
(ишончнома
асосида)
иштирокида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
"Туронбанк" АТБ манфаатида жавобгар “GOLD AS TERMIZ” МЧЖ,
“TERMIZ IMKON GOLD” МЧЖ, “FAYZI MEXRINISO QURILISH”
хусусий корхонаси ва “SURXON COMFORT BUSINESS” МЧЖга
нисбатан судга киритган даъво аризасини Термиз туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар "Туронбанк" АТБ манфаатида жавобгар “GOLD
AS TERMIZ” МЧЖ ҳамда “TERMIZ IMKON GOLD” МЧЖ ҳисобидан
солидар тартибда 16499202000 сўм кредит, 4503797000 сўм кредит
фоиз, 19798000 сўм жарима, жами 21022797000 сўм ва почта
харажатини ундириш, ундирувни “FAYZI MEXRINISO QURILISH”
хусусий корхонаси, “SURXON COMFORT BUSINESS” МЧЖ ва “GOLD
AS TERMIZ” МЧЖга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Банк ва жавобгарлар белгиланган тартибда хабардор қилинган
бўлсада суд мажлисида иштирок этмади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170моддалари талабига асосан палата, банк ва жавобгарлар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Банк судга тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни
тақдим этган.
ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони медиатив келишув
битимини тузиб ҳал этиши мумкин.
бўйича тузилиши мумкин.
Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида
қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд
тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд
алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
қўлланилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш
тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган
шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида
келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян
низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал
этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети
ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан
боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари
ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари
тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига кўра, низо
медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда,
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив
келишув тузилган ҳоллар мустасно.
ИПК 107-моддасининг 1-қисми 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони
кўрмасдан қолдиради.
Суд, тақдим этилган медиация келишуви ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиация келишуви
қонун талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация
тўғрисида”ги
Қонуннинг
15,
16,
17-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 195моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар "Туронбанк" АТБ манфаатида жавобгар “GOLD
AS TERMIZ” МЧЖ, “TERMIZ IMKON GOLD” МЧЖ, “FAYZI MEXRINISO
QURILISH” хусусий корхонаси ва “SURXON COMFORT BUSINESS”
МЧЖга нисбатан судга киритган даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
С.Б.Қултўраев