Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2302/178 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SDK GROUP AND масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый HAMKORLIK INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1042888 Claim ID 3110373 PDF Hash 6eb3293e01fa9625... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 февраль 4-1703-2302/178-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар «SDK Group And” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Hamkorlik invest” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили К.Курбонов (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари О.Каримов (паспорт асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «SDK Group And” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Hamkorlik invest” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади)дан 270 926 400 сўм асосий қарз, 135 463 200 сўм пеня ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, даъво аризада келтирилган важларни такрорлаб, даъвогар томонидан жавобгарга расмийлаштирилган шартномага асосан 812 690 280 сўмлик фильтр махсулотлари етказиб берилганлигини, жавобгар етказиб берилган махсулот учун 541 763 880 сўм тўлов амалга ошириб, қолган 270 926 400 сўмни тўламасдан келаётганлигини, жавобгар ёзма равишда тўловларни амалга ошириш юзасидан огохлантирилганлигини, бироқ тўловлар амалга оширилмаганлигини, жавобгар билан келгусидаги ҳамкорлик ҳамда унинг молиявий ҳолатини инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечишлигини, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлисида тушунтириш бериб, қарздорлик мавжудлигини, ҳозирда жамиятнинг молиявий ҳолати яхши эмаслигини, асосий қарздорликни тўлаб бериш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечиш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2021 йил 7 июль куни № 84/Т-сонли махсулот етказиб бериш шартномаси расмийлаштирилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга махсулотларни топшириш, жавобгар эса махсулотлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Жавобгарга 2021 йил 14 июлдаги № 335/Т-сонли ҳисоб-фактурага асосан 812 690 280 сўмлик махсулотлар етказиб берилган, жавобгар томонидан ишдаги мавжуд тўлов топшириқномаларига асосан 541 763 880 сўм тўлов амалга оширилган, қолдиқ 270 926 400 сўм тўловлар амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабномаси почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари, тарафлар ўртасида электрон тартибда расмийлаштирилган шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома ва тўлов топшириқномалар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси судга 2023 йил 16 январь куни тақдим этилган. Судга даъво ариза тақдим этилганидан сўнг жавобгар томонидан 2023 йил 9 февраль кунги № 15-сонли тўлов топшириқномаси билан даъвогарнинг ҳисоб рақамига 15 000 000 сўм тўлов амалга оширилган. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогар томонидан амалга оширилган 15 000 000 сўм тўловни асосий қарз 270 926 400 сўмдан чегириб, жавобгар ҳисобидан даъвогарни фойдасига 255 926 400 сўм ундиришни, асосий қарз ундириш ҳақидаги талабни қолган қисмини рад этишни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шунингдек, даъвогар етказиб берилган махсулот хақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун шартноманинг 5.1-бандига асосан тўлов кечиктирилган қарз суммасининг 0,4 фоизи миқдорида бироқ мавжуд қарздорликнинг 50 фоизидан ортмаган миқдорда 135 463 200 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили томонидан 135 463 200 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабдан воз кечиш юзасидан ариза тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб номланади) 157-моддасига асосан, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 135 463 200 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишини қабул қилишни ва мазкур талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Зеро, ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг 13-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини муҳокама қилиб, қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тарафлардан ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180 моддаларини қўллаб қарор қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. «Hamkorlik invest” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан «SDK Group And” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 255 926 400 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 5 418 528 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар вакилининг 135 463 200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қабул қилинсин ва пеня ундириш ҳақидаги талаб бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 2 709 744 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов