← Назад
Решение #654572 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 744 | — | code_article | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
2023 йил 14 февраль
4-1802-2201/1543-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар М.Базаров ва
Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
14 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Шодиев Шахзод
Нарзиқулович” хусусий корхонасининг апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар
раҳбари Ш.Шодиев (шахсий маълумотнома асосида), даъвогар АТ “Халқ банки”
Шаҳрисабз филиали вакили Ж.Ражабов (ишончнома асосида)лар иштирокида
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди кўмаклашувида видеоконференцалоқа
режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар АТ “Халқ банки” манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Шодиев Шахзод Нарзиқулович” хусусий корхонасидан
187 500 АҚШ доллари асосий кредит қарз, 31 250 АҚШ доллари муддати ўтган
асосий кредит қарз, 11 992 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизини
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги ариза иш юритувга қабул қилинган
ҳамда даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига гаровга
қўйилган мол-мулклар ҳисобидан 187 500 АҚШ доллари муддати ўтган асосий
кредит қарз, 25 050 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ундирилган.
Шунингдек, ҳал қилув қарорига асосан қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда республика бюджетига даъвогар АТ “Халқ
банки”дан 4 027 646 сўм давлат божи, жавобгар “Шодиев Шахзод Нарзиқулович”
хусусий корхонасидан 47 057 847 сўм давлат божи ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмидан норози бўлиб жавобгар
“Шодиев Шахзод Нарзиқулович” хусусий корхонаси апелляция шикояти берган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
давлат божи ундириш қисмини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция шикоятидан
келтирилган важлар бўйича тушунтириш бериб,
биринчи инстанция суди
томонидан давлат божини ундиришда хатоликка йўл қўйилганлигини, хусусий
корхона кичик тадбиркорлик субъекти эканлигини, суд бунга эътибор
қилмаганлигини, шунингдек банк томонидан кредит маблағини муддатидан олдин
ундириш тўғрисида нотўғри даъво киритилганлигини, кредит муддати борлигини,
кредит ҳисобига олиб келинган ускуналардан тўлиқ фойдаланилмаганлигини баён
қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятига келтирилган важларга нисбатан
қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди
томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилинганлигини,
давлат божи ҳам тўғри ундирилганлигини, жавобгар кредит маблағларини ўз
вақтида қайтармаганлигини, бир неча огоҳлантирилганлигини, шунинг учун ҳам
кредит маблағини муддатидан олдин ундириш ҳақида даъво киритилганлигини
маълум қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига етказилган
бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 274моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра,
тарафлар ўртасида 2019 йил 28 май куни 549-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга cутни қайта ишлаш технологияси
сотиб олиш мақсадида 60 ой муддатга, йиллик 5,5 фоиз устама тўлаш шарти билан
250 000 АҚШ доллари кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномаси мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини
таъминлаш мақсадида 2019 йил 30 майдаги ипотека шартномасига асосан
жавобгар балансида бўлган Шаҳрисабз тумани, Қумқишлоқ МФЙ, Танхоз қўрғони,
Ёшлар кўчаси, 2-уйда жойлашган 26 та хонадан иборат, умумий майдони 1381,66
кв.м, фойдали майдони 1190,68 кв.м, литер 0001-маъмури бино, литер 0002-сутни
қайта ишлаш цехи ва қозонхона, литер 0003- қоравулхона, литер 0004-навис,
умумий ер майдони юзаси 9740 кв,м бўлган сутни қайта ишлаш цехи бинолари,
шунингдек, жавобгар балансида бўлган Шаҳрисабз туман, Шаматон МФЙ, Танхоз
қўрғонида жойлашган 2(икки) та хонадан иборат, умумий майдони 222,61 кв.м.,
фойдали майдони 209,51 кв.м., литер 0001-омборхона, литер 0002-омборхона
ёпмаси, умумий ер майдони юзаси 5150,44 кв,м. бўлган маъмурий ва ишлаб
чиқариш бино-иншоотлари бир қисми (омборхона биноси) ҳамда 2021 йил
30 ноябрда тасдиқланган гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли кредит
ҳисобига сотиб олинган Туркия давлатидан олиб келинган “Автоматический
пластинчатий теплообминник 3,000 л\ч, Пластинчатий охладетиль 3,000 л\с,
2-хеекционний Чентобежний насос 5,000 л\с, автоматический пластинчатий
пастеразатор 4,000 л\с, панел управлений PID Сьирований катёл 3,000 Л, с панел
управлений Дренижная ванна 1 мт х, 3 мт, машина дляпарки съира 50 кг вакомов и
инверторов, тёрка для съира танк для созревний ёгорт 500 лтир, с пенел
управлений танк для управлениий кефера 500 летир, план управлений танк для
сотридния кефира 1000 летир, панел управлений танк охладетиль малока
1.000 литер, танк охладетиль для молока 500 летир, 100 форма для сиърий
Кашкавал 500 гр, 100 форма для сера Кашкавал 1000 гр, 100 форма для сера
Кашкавал 2000 гр, 100 форма для сера Кашкавал 4000 гр, Полуавтоматичиский СИП
Мойка 500 литер 3 шт, Компликт досдинителних материал турубьи, Клапеньи,
фитилги сигналний кабел за исклучений электричиский кабел и электричиский
расириденителний штом” сутни қайта ишлаш технологияси ускуналар тўплами
гаровга қўйилган.
Гаровга қўйилган мол-мулклар тарафлар томонидан ипотека шартномаси
бўйича 1 745 000 000 сўмга ҳамда гаров шартномасига кўра 2 147 000 000 сўмга
баҳоланган.
Даъвогар томонидан шартномада кўрсатилган кредит маблағи жавобгарнинг
ҳисобига ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар кредит шартномаси шартларини
лозим даражада бажармасдан кредитни ўз вақтида тўламасдан келган.
Шу сабабли даъвогар кредит маблағини гаровга қўйилган мол-мулклар
ҳисобидан муддатидан олдин ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат
қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартномаси шартлари ва қонун ҳужжатлари талабларидан келиб
чиқиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага
келинган деб ҳисоблайди.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандида
банк қарз олувчига мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағини (кредит) бериш, қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул
маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва фойдаланганлиги учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек, кредит шартномасининг 4.3.3-бандида қарз олувчи томонидан
90 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда
муддатидан олдин ундирилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан
бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ушбу кодекснинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир
тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига
нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 738-моддасига кўра қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар
(қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари
олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг
ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар,
кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар)
киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар,
кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан
амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини
қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди томонидан даъво
талабини гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан қисман қаноатлантириш
тўғрисида асосли хулосага келинган.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгар раҳбарининг апелляция шикоятида
келтирган хусусий корхона кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги сабабли давлат
божи нотўғри ундирилганлиги билан боғлиқ важларига қўшилмайди.
Сабаби, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида белгиланган
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши назарда тутилган.
Мазкур қонун талабига кўра кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан
давлат божи бўйича имтиёз судларга мурожаат қилинган ҳолларда тадбиқ этилади.
Ушбу ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз
эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари қонун ҳужжатлари
асосида тўлиқ ўрганиб чиқилиб, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда тарафлар давлат божи ундирилганлигини ҳамда моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини тасдиқлайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция
ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги
36-сонли Қарорининг 10-банди иккинчи қисмида қонун бўйича судья давлат
божини тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиш ҳуқуқига эга эмаслигини назарда
тутиш лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ушбу Пленум қарорининг 20-бандида давлат божи билан боғлиқ масалалар
бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят
(протест) берилиши мумкин. Агар апелляция шикояти берилганда суд
ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган
бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Шунга кўра, жавобгар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатининг давлат
божи билан боғлиқ қисмига нисбатан апелляция шикояти киритилган бўлиб, ишни
апелляция инстанциясида ишни кўриш натижаси бўйича давлат божи ундирмаслик
лозим бўлади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдириб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни ҳамда ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатини ундиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 8, 234, 234, 744моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 260, 274,
276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Шодиев Шахзод Нарзиқулович” хусусий
корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати жавобгар “Шодиев Шахзод
Нарзиқулович” хусусий корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар Шодиев Шахзод Нарзиқулович” хусусий корхонасидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Қарор қонуний кучга киргач суд харажати қисмига нисбатан ижро варақаси
берилсин
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
Судьялар
М.Базаров
Ҳ.Турсунов