Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/129 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Адизбобо фермер хўжалиги
Source ID 1040922 Claim ID 3125604 PDF Hash 12943db6bbadad73... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 февраль 4-2101-2302/129-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” акциядорлик жамиятининг жавобгар “А” фермер хўжалигидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Х” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “А” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) етказиб берилган табиий газ учун юзага келган 248.508.001 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, мавжуд қарздорликни тўлаб беришлигини баён этди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларини тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 2022 йилнинг 19 октябрда 3-22/310-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва тўловларни муддатида белгиланган нарх бўйича амалга оширишни зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти шартномаси қоидалари қўлланилади. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ етказиб берилган. Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга оширадилар. Шунга кўра, даъво аризаси судга тақдим этилган кун ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 248.508.001 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг асосий қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиғини топади. Шунга кўра, даъвогарнинг 248.508.001 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, суд даъвонинг 248.508.001 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ 4.970.160 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, шунингдек жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “А” фермер хўжалигидан даъвогар “Х” акциядорлик жамияти фойдасига 248.508.001 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “А” фермер хўжалигидан республика бюджетига 4.970.160 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья Б.Джумаев