Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/122 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Сардор Мангу фермер хўжалиги
Source ID 1040568 Claim ID 3127609 PDF Hash c96169d7d3cb38cc... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/122-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «SARDOR MANGU” фермер хўжалиги ва «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили У.Бойқўзиев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили (раҳбар) Д.Рўзиевнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “даъвогар”)нинг манфаатида Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «SARDOR MANGU” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар”)дан 300.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 13.521.268 сўм кредит фоизини ундиришни, шундан 112.086.070 сўм қисмини қўшимча жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “қўшимча жавобгар”)дан солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар билан банк филиали ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан банк ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса-да, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги ва кредит шартномаси шартлари бузилганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги, жавобгарлар томонидан суд муҳокамасига қадар тўлов амалга оширилмаганлигини, тарафлар ўртасида келишувга даъвогар рози бўлмаганлигини билдириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан кредит қарздорлигини солидар тартибда ундиришни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъвогар билан келишиш чорасини кўрганлигини, лекин даъвогар даъво талаби юзасидан келишувга рози бўлмаганлигини, даъво талаби юзасидан эътирози йўқлигини, даъво талаби юзасиги талабларнинг ҳал этишни судга ҳавола қилишини билдирди. тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бироқ, қўшимча жавобгар суд мажлисига қадар илтимоснома билан мурожаат қилиб, мазкур иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъво аризасида иқтисодий иш юзасидан бўладиган суд муҳокамасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг вакили иштирокисиз кўриш сўралган. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата ва қўшимча жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали (Банк) ва «SARDOR MANGU” фермер хўжалиги (қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 25 январь куни 25-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар (банк филиали) ва жавобгар (фермер хўжалиги)га Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.2020 йилдаги ПҚ-4919-сонли қарорига мувофиқ пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун йиллик 21 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 36 (ўттиз олти) ой муддатга 750.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 25 январдаги 25-сонли кредит шартномаси бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.5-бандига кўра, кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш муддатлари тўлов жадвалига асосан жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизлари бўйича тўловларни амалга ошириб бориши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Яъни, кредит асосий қарзи ва ва унинг фоизларини қайтариш графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган. Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида 2023 йил 07 январь ҳолатига унинг банк олдида 300.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 13.521.268 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра, даъвогар мазкур кредит қарздорликларни ундиришни сўраган. Ушбу ҳолат даъвогар (банк) вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди. Ўз навбатида жавобгар қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.7-бандида қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг 3.5-3.11 бандида белгиланган мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадсиз ишлатганда, ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ва хисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, тузилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, берилган кредитни муддатидан олдин фоизлари билан қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан муддати ўтган кредит қарз ва муддатли кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз қарзларни ундириш бўйича чораларни кўрган. Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит асосий қарз ва муддатли кредит асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган фоиз қарзларни тўлаш лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномалари жавобсиз қолдирилган. Шу боис банк судга мурожаат этиб, муддати ўтган ва муддатли кредит асосий қарздорлиги ҳамда унга ҳисобланган кредит фоизи қарзни ундиришни сўраган. Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд даъвогарнинг 300.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 13.521.268 сўм кредит фоиз қарз ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундириш сўралган жами кредит қарздорликнинг 112.086.070 сўм қисмини қўшимча жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда ундиришни сўраган. Кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида «Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали (Банк), «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (Кафил) ва «SARDOR MANGU” фермер хўжалиги (Қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 25 январь куни 15-сонли кафиллик шартномаси тузилган. ФКнинг 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасига кўра “Қарз олувчи” 225.000.000 сўм миқдоридаги кредит ва унга ҳисобланган устама фоизини қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “Кафил” “Банк”нинг талабларига биноан кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва кредит мажбуриятни ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб варағидаги маблағлар ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган. ФК 293-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Шунинг учун даъво талабининг 2021 йил 25 январдаги 25-сонли кредит шартномаси бўйича 300.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 13.521.268 сўм кредит фоиз қарзнинг 112.086.070 сўм қисмини кафил «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундириш қисми ҳам асослидир. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар қўшимча жавобгардан кредит қарзини солидар тартибда тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу боис суд даъвонинг мазкур қисмини ҳам қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар ишда мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланганлигини инобатга олиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар «SARDOR MANGU” фермер хўжалигидан 300.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 13.521.268 сўм кредит фоизини ундиришни, шундан 112.086.070 сўм қисмини қўшимча жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига солидар тартибда ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «SARDOR MANGU” фермер хўжалигидан 300.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 13.521.268 сўм кредит фоизини ундиришни, шундан 112.086.070 сўм қисмини қўшимча жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «SARDOR MANGU” фермер хўжалигидан даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 300.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 13.521.268 сўм сўм кредит фоизи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирилган кредит суммасининг 112.086.070 сўм қисми қўшимча жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундирилсин. Жавобгар «SARDOR MANGU” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 9.270.425 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. И.Қурбанов