Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1088 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Чамбил Бинни нур" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Элёр лойиҳа қурилиш масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021702 Claim ID 3124139 PDF Hash d7135cba6c04b61a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
збекистон Республикаси ИПК нинг 278-моддаси збекистон Республикаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи М.Бозоров Қарши шаҳри 4-1806-2201/1088-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати судъя М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогардан вакил Т.Ярматов (ишончнома асосида) ва жавобгардан вакил Н.Юсупов (ишончнома асосида) лар иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини «Элёр лойиҳа қурилиш компанияси» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти асосида иқтисодий иш ҳужжатлари билан биргаликда, Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Чамбил Бинни нур” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатини кўзлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «Элёр лойиха қурилиш компанияси» масъулияти чекланган жамиятидан 184 314 300 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи босқич судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Иш юзасидан «Элёр лойиҳа қурилиш компанияси» масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти келтирилиб, унда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, жамият тадбиркорлик субъекти бўлсада, лекин давлат божи миқдори 1 фоиз эмас балки 2 фоиз миқдорида ундирилиб хатоликка йўл қўйилганлигини баён этиб, ҳал қилув қарорини давлат божи ундириш қисмини ўзгартириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар жамият вакили, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, давлат божини ундириш қисмини ўзгартиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида ССП қатнашмади ва ўзининг ишончли вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси 2-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда ишни ССП вакиллари иштирокисиз ишдаги мавжуд хужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Апелляция инстанция суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 августь куни №143-2022-сонли шартнома имзоланган. Даъвогар томонидан жавобгарга жами 619 254 300 сўмлик махсулот етказиб берилган. Етказиб берилган маҳсулотнинг 434.940.000 сўми тўлаб берилиб, қолган 184.314.300 сўми тўланмасдан қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 16 августда 27-сонли қарзни тўлаш тўғрисида талабнома берилган. Жавобгар талабнома юзасидан 24.06.2022 йилдаги 97-сонли жавоб хатида қарздорлик 1 ой муддат ичида тўлаб бериш кўрсатилган. Мазкур қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли, даъвогар 184 314 300 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси 1-бандида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Мазкур қарздорлик тарафлар иштирокида тузилган ҳисоб-фактура, шартнома билан ўз исботини топган. Биринчи босқич суди мазкур қонун ҳужжатлари талаби ва далилларга асосан даъвогар томонидан даъво талаблари тўлиқ асослантириб ва исботлаб берилганлиги сабабли тарафлар ўртасида 184.314.300 сўм асосий қарздорлик мавжуд деб ҳисоблаб, даъвони шу миқдорда қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Биринчи босқич суди жавобгар “Элёр лойҳа қурилиш компанияси” масъулияти чекланган жамиятидан “Чамбил Бинни Нур” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3.686.286 сўм давлат божини ундириш тўғрисида хатоликка йўл қўйилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар “Чамбил Бинни Нур” масъулияти чекланган жамияти манфаатида кўзлаб даъво аризаси киритган бўлиб, даъво аризасининг натижаси бўйича даъвони қаноатлантирган қисми бўйича Республика бюджетига давлат божи ундирилиши лозим бўлсада, лекин давлат божи жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиб хатоликка йўл қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ИПК нинг 278-моддаси биринчи қисми 3-бандида апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорини ўзгартириш ваколатига эга эканлиги белгиланган. ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Апелляция судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини жавобгар “Элёр лойҳа қурилиш компанияси” масъулияти чекланган жамиятидан “Чамбил Бинни Нур” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3.686.286 сўм давлат божи ундириш қисмини, жавобгар “Элёр лойҳа қурилиш компанияси” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 3.686.286 сўм давлат божи ундирилсин деб ўзгартиришни ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган почта ҳаражатини апеллянт зиммасига қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274–279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: «Элёр лойиҳа қурилиш компанияси» масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган апелляция шикояти қаноатлантириш рад этилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорини жавобгар “Элёр лойҳа қурилиш компанияси” масъулияти чекланган жамиятидан “Чамбил Бинни Нур” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3.686.286 сўм давлат божи ундириш қисми, жавобгар “Элёр лойҳа қурилиш компанияси” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 3.686.286 сўм давлат божи ундирилсин деб ўзгартирилсин. Ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта ҳаражати апеллянт зиммасига қолдирилсин. Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Иш бўйича ижро варақалари бериш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига юклатилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: М.Астанов Ҳайъат аъзолари: Ҳ.Турсунов