Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2114/46552 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “VERITY CАPITAL IDEAL” масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый TURON BANK акционерлик жамияти
Source ID 1024516 Claim ID 3080466 PDF Hash 9ece177bc428a264... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
ИПК 30-моддаси ИПК 30 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
дирдагина ФКнинг 126-моддаси дирдагина ФК 126 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2114/46552-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни ўрган судья – И.Б. Ражабов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Н.Саидов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 14 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, “VERITY CАPITAL IDEAL” масъулияти чекланган жамияти вакиллари С.Инаятова (2023 йил 2 февралдаги 22-сонли ишончнома асосида), Л.Закирова (2023 йил 14 февралдаги 000092-сонли ордер ва 2023 йил 2 февралдаги 23-сонли ишончнома асосида), “FARMAKOM” масъулияти чекланган жамияти вакили Р.Шарипов (2022 йил 2 февралдаги 10-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “O’ZDASTGOHASBOBUSKUNASAVDO” очиқ акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий вориси “VERITY CАPITAL IDEAL” масъулияти чекланган жамияти ушбу жамиятнинг иштирокчилари Пайзиев Зафарбек Хайрулла ўғли ва Файзуллаев Хуснутдин Забихуллаевичнинг “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки ва унинг Миробод филиали, “MOHIR INVEST SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасига нисбатан “O’ZDASTGOHASBOBUSKUNASAVDO” очиқ акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2007 йил 27 июндаги 8-сонли қарори ва “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки, “MOHIR INVEST SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ва “O’ZDASTGOHASBOBUSKUNASAVDO” очиқ акциядорлик жамияти ўртасида 2007 йил 6 июлда тузилган ва давлат нотариал идораси нотариуси томонидан тасдиқланган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 9 мартдаги қарори устидан “VERITY CАPITAL IDEAL” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “O’ZDASTGOHASBOBUSKUNASAVDO” очиқ акциядорлик жамияти (бундан буён матнда ОАЖ деб юритилади) Кузатув кенгаши ва бошқарув кенгашининг 2007 йил 27 июндаги 8-сонли қарори билан унга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Фарғона йўли кўчаси 7-берк кўчада жойлашган маъмурий бинони “MOHIR INVEST SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади)нинг 700 000 000 сўм миқдорда кредит олиши учун гаровга қўйишга розилик берилган (и.в.1-т, 144). Шунга асосан, қарз берувчи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки (матнда банк деб юритилади), қарз олувчи ва гаровга қўювчи ОАЖ ўртасида 2007 йил 6 июлда ипотека шартномаси тузилган. Унга кўра қарз олувчи томонидан банкдан 2007 йил 28 июнда 28/06-МИ-сонли кредит шартномаси асосида олинган 700 000 000 сўм кредит маблағи қайтарилишининг таъминоти сифатида ОАЖга тегишли Тошкент шаҳри, Ҳамза тумани, Фарғона йўли 7-берк кўчадаги кўчмас мулк (гаровдаги мулки) гаровга қўйилган ва шартнома нотариал тасдиқланган (и.в.1-т, 2-9). Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 27 апрелдаги ҳукмида қарз олувчи банкдан кредит маблағларини олиш мақсадида ОАЖга давлат кадастр рўйхатидан 4-121/2003-реестр рақамида рўйхатдан ўтган ва эгалик ҳуқуқи билан тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона йўли 7-берк кўчасидаги манзилидаги базанинг бино ва иншоотлари ОАЖ кенгашининг 2007 йил 27 июндаги 8-сонли қалбаки баённомаси асосида қарз олувчи томонидан ОАТ “Туронбанк” Миробод филиалидан 3 (уч) йил муддат билан 700,0 млн. сўм кредит олиш учун тузилган 2007 йил 28 июнда 28/06-МИ-сонли кредит шартномаси таъминоти учун ОАТ “Туронбанк” Миробод филиали ҳамда қарз олувчи ва ОАЖ ўртасида тузилган 2007 йил 6 июлдаги ипотека шартномасига кўра, гаров сифатида қабул қилиниши амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келмаслиги уни ҳақиқий эмаслигига олиб келиши қайд этилган (и.в.1-т, 10-14). ОАЖнинг ҳуқуқий вориси – “VERITY CАPITAL IDEAL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки МЧЖ ёхуд жамият деб юритилади) ушбу жамиятнинг иштирокчилари Пайзиев Зафарбек Хайрулла ўғли ва Файзуллаев Хуснутдин Забихуллаевич жавобгарлар - “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки ва унинг Миробод филиали (бундан буён матнда банк деб юритилади), қарз олувчи ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ОАЖ Кузатув кенгашининг 2007 йил 27 июндаги 8-сонли қарори, шунингдек банк, қарз олувчи АЖ (гаровга қўювчи) ўртасида 2007 йил 6 июлда тузилган ва давлат нотариал идораси нотариуси томонидан тасдиқланган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2021 йил 9 декабрдаги ажрими билан ишга “MIRTEXNOPOLIMER”, “WOOD DЕCOR” ва “FARMAKOM” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2021 йил 21 декабрдаги ажрими билан даъвогарларнинг ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли деб топиш ва тиклаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, даъво муддати тикланган. Банк ва “FARMAKOM” масъулияти чекланган жамиятининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаларини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг 2007 йил 6 июлдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилган. МЧЖ таъсисчилари Пайзиев Зафарбек Хайрулла ўғли ва Файзуллаев Хуснутдин Забихуллаевичнинг ОАЖ Кузатув кенгашининг 2007 йил 27 июндаги 8-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилган. ОАЖ Кузатув кенгашининг 2007 йил 27 июндаги 8-сонли қарори шунингдек, банк, қарз олувчи ҳамда ОАЖ (гаровга қўювчи) ўртасида 2007 йил 6 июлда тузилган ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 9 мартдаги қарори билан “FARMAKOM” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилинган. Даъвогарларнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарлардан солидар тартибда “FARMAKOM” масъулияти чекланган жамияти фойдасига апелляция инстацияси суди учун тўланган 1 350 000 сўм давлат божи, 21 600 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 350 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 67 500 сўм суд харажати ундирилган. МЧЖнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг тўртинчи қисмида жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилгани ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурий эканлигидан келиб чиқиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 27 апрелдаги ҳукмида қайд этилган ҳолатлар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 113, 114, 116, 124-моддалари нормалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик усди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилиши таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 15-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми "Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 15-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми "Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 20-20.3-бандларидаги тушунтиришлар инобатга олинмаганлиги, шунингдек апелляция инстанцияси суди талаб қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олмасдан, ОАЖ, МЧЖ ҳамда “VERITY CАPITAL” масъулияти чекланган жамиятининг СТИР рақамларини солиштириш орқали МЧЖ ОАЖнинг ҳуқуқий вориси эмаслиги ҳақида нотўғри хулосага келганлиги, МЧЖ ва “VERITY CАPITAL” масъулияти чекланган жамияти ОАЖдан ажралиб чиқиш йўли билан ташкил этилганлиги, “VERITY CАPITAL” масъулияти чекланган жамиятининг 2018 йил 1 май ҳолатига тасдиқланган тақсимлаш балансида МЧЖ ОАЖнинг ҳуқуқий вориси деб кўрсатилганлиги, МЧЖнинг уставида ҳам у АЖнинг ҳуқуқий вориси эканлиги қайд этилганлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок эган даъвогар вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, апелляция инстанцияси суди МЧЖ ОАЖнинг ҳуқуқий вориси эмаслиги тўғрисидаги нотўғри хулосага келганлиги, чунки, “VERITY CАPITAL” масъулияти чекланган жамиятининг 2018 йил 1 май ҳолатига тасдиқланган тақсимлаш балансида МЧЖ ОАЖнинг ҳуқуқий вориси деб кўрсатилганлигини, шунингдек апелляция инстанцияси суди Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмни инобатга олмаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган “FARMAKOM” масъулияти чекланган жамияти вакили ОАЖ томонидан бундай шартномаларни тузиш учун масъул шахс белгиланиши ва у барча масалалар бўйича жавоб бериши лозим бўлганлиги, ҳақиқий эмас деб топиш сўралаётган шартнома асосида гаровга қўйилган гаровдаги мулк қонун асосида инсофли эгалловчилар томонидан сотиб олингалигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлиси вакти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган Пайзиев Зафарбек Хайрулла ўғли ва Файзуллаев Хуснутдин Забихуллаевич, банк, “MIRTEXNOPOLIMER”, “WOOD DЕCOR” масъулияти чекланган жамияти ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати МЧЖ ҳамда “FARMAKOM” масъулияти чекланган жамияти вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантрмасдан қолдиришни лозим топади. ОАЖ Кузатув кенгаши ва бошқарув кенгашининг 2007 йил 27 июндаги 8-сонли қарори билан унга тегишли бўлган гаров мулкини қарз олувчининг 700 000 000 сўм миқдорда кредит олиши учун гаровга қўйишга розилик берилган. Шунга асосан, банк, қарз олувчи ва гаровга қўювчи ОАЖ ўртасида 2007 йил 6 июлда ипотека шартномаси тузилган. Унга кўра қарз олувчи томонидан банкдан 2007 йил 28 июнда 28/06-МИ-сонли кредит шартномаси асосида олинган 700 000 000 сўм кредит маблағининг қайтарилишининг таъминоти сифатида ОАЖга гаровдаги мулки гаровга қўйилган ва шартнома нотариал тасдиқланган. Биринчи инстанция суди ОАЖ кузатув кенгаши ва бошқарув кенгашининг 2007 йил 27 июндаги 8-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни муҳокама қилиб, ўз хулосасини “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддаси билан асослаган. Ваҳоланки, мазкур ҳолатда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қўлланилиши лозим бўлган. Чунки, низоли қарор қабул қилинган ва ипотека шартномаси тузилган пайтда МЧЖ ОАЖ шаклида бўлган ва ўз фаолиятини ушбу қонунга асосан юритган бу билан моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўлланган. Даъво аризасида ҳам даъвогарлар ўз талабларини “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг нормалари билан асослашган. ИПК 30-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолар корпоратив низолар жумласига киритилган. Мазкур ҳолатда ОАЖ кузатув кенгаши ва бошқарув кенгашининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга жамият акциядорлари даъво тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлсалар-да, даъво аризаси МЧЖ ва унинг таъсисчилари томонидан тақдим этилган. Яъни, МЧЖ ва унинг таъсисчилари ОАЖ Кузатув кенгаши ва бошқарув кенгашининг қарорини ҳаиқий эмас деб топиш ҳақида судга мурожаат қилиши мумкинлигини асослантриб берилмаган. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунинг учун апелляция инстанцияси судининг даъвонинг кузатув кенгаши ва бошқарув кенгашининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисмини қанотлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосаси асослидир. Биринчи инстанция суди Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 27 апрелдаги ҳукмида қарз олувчи банкдан кредит маблағларини олиш мақсадида ОАЖга эгалик ҳуқуқи билан тегишли бўлган гаров мулкини ОАЖ кенгашининг 2007 йил 27 июндаги 8-сонли қалбаки баённомаси асосида, банкдан 3 (уч) йил муддат билан 700,0 млн. сўм кредит олиш учун тузилган 2007 йил 28 июнда 28/06-МИ-сонли кредит шартномаси таъминоти учун банк ҳамда қарз олувчи ва ОАЖ ўртасида тузилган 2007 йил 6 июлдаги ипотека шартномасига кўра, гаров сифатида қабул қилиниши амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келмаслиги уни ҳақиқий эмаслигига олиб келиши қайд этилганлигидан келиб чиқиб, ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига асосланган ҳолда, даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Чунки, ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмида жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурий эканлиги белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмида, ипотека шартномасига кўра, гаров сифатида қабул қилиниши амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келмаслиги, уни ҳақиқий эмаслигига олиб келиши баён этилганлиги иқтисодий суд учун мажбурий ҳисобланмайди. Иккинчидан, ФКнинг 126моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлса, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми "Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 17-бандининг тўртинчи хатбошисида битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда банк ипотека шартномасини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Кузатув Кенгаши қарори асосида тузилган ва имзоланган деб ҳисоблаган ва ушбу ипотека шартномасини қабул қилиб, унга ишонч билдирган ҳолда қарз олувчига кредит ажратган. Даъвогарлар томонидан банк ипотека шартномасининг тузиш пайтида Кузатув кенгаши қарори уни имзолаган шахслар ўз ваколат доирасидан чиқиб кетганлигини билган ёки билиши лозим бўлганлиги исботлаб берилмаган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди даъвогарларнинг ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ҳам асосли тўхтамга келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. Шу билан бирга апелляция интанцияси суди ОАЖ, МЧЖ ҳамда “VERITY CАPITAL” масъулияти чекланган жамиятининг СТИРларини солиштирган ҳолда, даъвогар ОАЖнинг ҳуқуқий вориси эмаслиги ҳақида нотўғри хулосага келиб, ўз хулосасини суд қарорининг асослантирувчи қисмида баён этган. Чунки, ҳуқуқий ворислик юридик шахсларнинг СТИР билан аниқланишини апелляция инстанцияси суди моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантириб бермаган. Қолаверса, МЧЖнинг 2018 йил 20 майда 7 рўйхатдан ўтказилган уставида у ОАЖнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган (и.в.1-т, 53-64). Шунинг учун судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди қарорининг асослантирувчи қисмидан даъвогар ОАЖнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланмаслигига оид қисимини чиқариб ташлашни лозим топади. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантиримасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 9 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “VERITY CАPITAL IDEAL” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси 2022 йил 9 мартдаги қарорининг асослантирувчи қисмидан “VERITY CАPITAL IDEAL” масъулияти чекланган жамияти “O’ZDASTGOH-ASBOBUSKUNASAVDO” очиқ акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий вориси эмаслиги тўғрисидаги қисми чиқариб ташлансин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И.Таджиев Р. Сагатов