← Назад
Решение #654675 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(соддалаштирилган иш юритиш тартибида)
14.02.2023 йил
Навоий шаҳри
хххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххххнинг, ххххдан 2.372.317
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар хххх судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ххххдан
2.372.317 сўм ундиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 05.02.2020 йилдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини
тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш
чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сон Қарорининг 8-бандида 2020 йил 1
апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган
барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилишмонтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча
қиймат солиғисиз) белгиланган.
Ушбу Қарор талабидан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан
қурилаѐтган объект бўйича даъвогар томонидан давлат қурилиши назорати
ишлари амалга оширилиб келинган. Жавобгарга давлат хизматлари маркази
орқали қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида 26.07.2021 йилда
34232176-сонли хабарнома юборилган. Ушбу ҳолат иш материалларига
илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Юқорида қайд қилинган Қарорнинг 2-бандига кўра инспекция ва
ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш
доирасида: бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир
қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаѐтига таҳдид солувчи
конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж
ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб
қилиш; қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат
бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган
ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма
бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва
демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга
мурожаат қилиш; юридик ва жисмоний шахсларга объектдаги
ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, бироқ 60 кундан
ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни
бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун
лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва
бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан тегишли органлар ва
ташкилотларга тақдимномалар юбориш; объектларда бино ва иншоотларнинг
зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги
ва ҳаѐтига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар
қўлланилгани аниқланган ҳолларда, қурилиш материаллари ва буюмлар
ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли орган
ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш ҳуқуқи берилган.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи
2.372.317 сўмни ташқил қилган. Ушбу ҳолат иш материалларига илова
қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар заммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ххххдан даъвогар хххх фойдасига 2.372.317 сўм асосий қарз,
324.000 сўм тўланган суд харажатлари ундирилсин.
3. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
4. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий
суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов