← Назад
Решение #654683 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 437 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
2023 йил 14 февраль
4-1806-2201/1892-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар М.Базаров ва
Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги
ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Элёр лойиҳа қурилиш компанияси”
масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар
вакили Н.Юсупов (ишончнома асосида), даъвогар ЯТТ “Ражабов Абдулла
Ахмаджонович” раҳбари А.Ражабов (шахсий маълумотнома асосида), вакили
Б.Амирқулов (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида)лар иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ЯТТ “Ражабов Абдулла Ахмаджонович” судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Элёр лойиҳа қурилиш компанияси” масъулияти
чекланган жамиятидан 48 941 425 сўм асосий қарз, 9 494 636 сўм пеня ва 10 000 000
сўм адвокатлик хизмати тўловини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 декабрдаги ажрими билан даъво
миқдорини кўпайтириш ҳақидаги ариза иш юритувга қабул қилинган.
Суднинг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 49 925 485 сўм асосий
қарз, 1 597 615 сўм пеня, 10 000 000 сўм адвокатлик хизмати, 24 000 сўм почта
харажати ва 1 230 462 сўм давлат божи ундирилган ҳамда пенянинг 7 897 020 сўм
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмидан норози бўлиб жавобгар
“Элёр лойиҳа қурилиш компанияси” масъулияти чекланган жамияти апелляция
шикояти берган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
давлат божи ундириш қисмини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятидан
келтирилган важлар бўйича тушунтириш бериб, биринчи инстанция суди
томонидан давлат божини ундиришда хатоликка йўл қўйилганлигини, МЧЖ кичик
тадбиркорлик субъекти эканлигини, суд бунга эътибор қилмаганлигини,
корхонанинг дебитор қарздорлиги кўплигини баён қилиб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятига келтирилган важларга нисбатан
қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди
томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилинганлигини,
давлат божи ҳам тўғри ундирилганлигини, қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли судга мурожаат қилинганлигини маълум қилиб, биринчи инстанция
судининг
ҳал
қилув
қарорини
ўзгаришсиз,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра
ҳал
қилув
қарорини
ўзгаришсиз,
апелляция
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра,
тарафлар ўртасида 2020 йил 27 апрелда тузилган 11, 12-сонли шартномаларга
асосан тегишли счёт-фактуралар бўйича даъвогар томонидан жавобгарга жами
49 925 425 сўм миқдорида товарлар етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан
етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўлаб бермаган.
Бу ҳақда юборилган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга мурожат қилиб, жавобгардан асосий қарздорлик,
пеня ва адвокатлик хизмати учун қилинган тўловларни ундиришни сўраган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасида
тузилган шартномалар шартлари ва қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб,
даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган
деб ҳисоблайди.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида буюртмачи
(жавобгар)нинг асосий мажбуриятларидан бири сифатида етказиб берилган
товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлаши лозимлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ушбу Кодекснинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим даражада
риоя қилинмаган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарзни
ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабининг
пеня ва адвокатлик хизмати учун қилинган харажатларни ундириш қисмини
тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари ҳамда қонун ҳужжатлари асосида
муҳокама
қилиб,
неустойкани
қисман,
адвокатлик
тўловини
тўлиқ
қаноатлантириш ва пенянинг қолган қисми асоссиз эканлиги ҳақида тўғри
хулосага келган деб ҳисоблайди.
Сабаби, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.2-бандида
шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармаган томон иккинчи томонга
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.1 фоиз миқдорида, аммо 50 фоиздан кўп
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши қайд этилган.
Аммо, даъво аризасида пенянинг асосли ҳисоб-китоби, қайси даврларни
қамраб олиши кўрсатилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини
камайтиришга
ҳақли
эканлиги,
16-бандида
мажбуриятни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки
фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг
эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан
мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши
билан бошланиши назарда тутилган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан 2022 йил
12 октябрда талабнома юборилганлигини ва ушбу талабнома жавобгар вакилиги
топширилган кундан етти кун ўтгач 2022 йил 20 октябрдан 2022 йил 21 ноябрга
қадар бўлган давр учун 32 кун ҳисобига 1 597 615 сўм миқдорида пеня ундирган.
ФКнинг 14-моддасига мувофиқ агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган
зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи
бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари
(бой берилган фойда) тушунилади.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг апелляция шикоятида
келтирган хусусий корхона кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги сабабли давлат
божи нотўғри ундирилганлиги билан боғлиқ важларига қўшилмайди.
Сабаби, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида белгиланган
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши назарда тутилган.
Мазкур қонун талабига кўра кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан
давлат божи бўйича имтиёз судларга мурожаат қилинган ҳолларда тадбиқ этилади.
Ушбу ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз
эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари қонун ҳужжатлари
асосида тўлиқ ўрганиб чиқилиб, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда давлат божини тарафлар зиммасига юклаганлигини ҳамда
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини тасдиқлайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция
ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги
36-сонли Қарорининг 10-банди иккинчи қисмида қонун бўйича судья давлат
божини тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиш ҳуқуқига эга эмаслигини назарда
тутиш лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ушбу Пленум қарорининг 20-бандида давлат божи билан боғлиқ масалалар
бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят
(протест) берилиши мумкин. Агар апелляция шикояти берилганда суд
ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган
бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Шунга кўра, жавобгар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатининг давлат
божи билан боғлиқ қисмига нисбатан апелляция шикояти киритилган бўлиб, ишни
апелляция инстанциясида ишни кўриш натижаси бўйича давлат божи ундирмаслик
лозим бўлади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар
зиммасида қолдириб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 14, 234-238, 437моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 260, 274,
276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Элёр лойиҳа қурилиш” масъулияти
чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати жавобгар “Элёр лойиҳа қурилиш”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар “Элёр лойиҳа қурилиш” масъулияти чекланган жамиятидан давлат
божи ундирилмаслиги инобатга олинсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
Судьялар
М.Базаров
Ҳ.Турсунов