← Назад
Решение #654685 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 44 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2201/972-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – О.Қўлдошов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ф.Ражабов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 14 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Ўзсаноатқурилишбанк”
акциядорлик
тижорат
банки
вакиллари
Ж.Тухтамишов (2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли ишончномага асосан),
И.Сафаров (2022 йил 23 июндаги 04-16/479-сонли ишончномага асосан),
“Bukhara Mulberry Tea Silk Worm” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
Б.Халилов (2022 йил 16 августдаги 66-сонли ордерга асосан), А.Муродов,
“Ғиждувон” эркин иқтисодий зона Дирекцияси вакиллари Р.Насимов,
З.Эшмуродов (2022 йил 7 декабрдаги 284-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, “Ғиждувон” эркин иқтисодий зона Дирекциясининг “Bukhara
Mulberry Tea Silk Worm” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
“Bukhara Mulberry Tea Silk Worm” масъулияти чекланган жамияти
ва “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки Бухоро минтақавий
филиали ўртасида 2021 йил 30 июлда тузилган KSh 045748 ВH-сонли
ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори
устидан “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ғиждувон” эркин иқтисодий зона Дирекцияси ДУК (бундан
буён матнда ДУК деб юритилади) “Bukhara Mulberry Tea Silk Worm”
масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ
ва “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки Бухоро минтақавий
филиали ўртасида 2021 йил 30 июлда тузилган KSh 045748 ВH-сонли
ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва бекор қилишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 17 августдаги ажрими билан ишга Ғиждувон туман
ҳокимлиги, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки (бундан
буён матнда банк деб юритилади), Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил қилиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси,
“Bukhara brilliant silk” масъулияти чекланган жамияти, нотариус Яров
Алишер Ахматжонович низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ғиждувон
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
26 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад
этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво
талабини қаноатлантириш, МЧЖ ва банк ўртасида 2021 йил 30 июлда
тузилган KSh 045748 ВH-сонли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди томонидан
иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, даъво аризасида
жавобгар сифатида фақат МЧЖ кўрсатилганлиги, банк филиали
эса жавобгар сифатида кўрсатилмаганлиги, банк ишга учинчи шахс сифатида
жалб қилинганлиги, даъво аризасида иккита талаб, яъни ипотека
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш билдирилганлиги,
даъво талабининг ипотека шартномасини бекор қилиш қисми бўйича қарор
қабул қилинмаганлиги, МЧЖ раҳбарида мулкни гаровга қўйиш ҳуқуқи
мавжуд эмаслигини банк ҳамда нотариус билмаган ва олдиндан билиши
мумкин бўлмаганлиги, олди-сотди шартномаси суд қарорига асосан
бекор қилинганлиги ҳолатига асосланилганлиги, ваҳоланки, мулк ипотека
шартномасига асосан гаровга қўйилган бўлганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари
нотўғри қўлланилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини
бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Суд муҳокамасида учинчи шахслардан (банкдан ташқари) вакил
иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд
мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган банк ва МЧЖ вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорларини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни
сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган ДУК вакиллари кассация шикоятида
келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) олтинчи қисмига мувофиқ ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида билдирилган талаблардан ҳар бирини тўлиқ
ёки қисман қаноатлантириш ҳақидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисидаги хулосалар бўлиши керак.
Бироқ биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг банк
ва МЧЖ ўртасида 2021 йил 30 июлда тузилган KSh 045748 ВH-сонли ипотека
шартномасини бекор қилиш қисми муҳокама қилинмаган, ҳал қилув
қарорида уни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш асослари
ва хулосалари кўрсатилмаган.
ИПК 44-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ
бошқа жавобгарнинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаган тақдирда,
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар
даъвогарнинг (даъвогарларнинг) розилиги билан ўша жавобгарни
(жавобгарларни) ишда иштирок этиш учун жалб этади. Агар қонун
ҳужжатларида ишда бошқа жавобгар иштирокининг мажбурийлиги назарда
тутилган бўлса, суд шу жавобгарни ишда иштирок этиш учун ўз ташаббуси
билан жалб этади.
Мазкур ҳолатда 2021 йил 30 июлда тузилган KSh 045748 ВH-сонли
ипотека шартномаси МЧЖ ва банк (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик
тижорат банки) ўртасида тузилган бўлиб, уни ишга жавобгар сифатида
эмас учинчи шахс сифатида жалб этиб, хатоликка йўл қўйган.
Апелляция инстанцияси суди эса, гарчанд ҳал қилув қарорини бекор
қилган бўлса-да, қайд этилганларни инобатга олмасдан, янги қарор қабул
қилиб, барвақт хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, тўртинчи қисмининг
4-бандига кўра ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
- даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда
баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги
далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо
бериш;
- даъво талабининг шартномани бекор қилиш қисмини муҳокама
қилиш;
- ипотека шартномаси тарафи ҳисобланган банкни ишга жавобгар
сифатида жалб этиш масаласини ҳал этиш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласи ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Ғиждувон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори
бекор қилинсин.
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Пешкў туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
В.Сатторова
А.Абдуллаев