← Назад
Решение #654746 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 февраль
4-2101-2302/118-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “Н” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Х” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Н” масъулияти
чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
етказиб берилган табиий газ учун юзага келган 21.153.953 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари, даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини билдириб,
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво талабини қўллабқувватлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида
ўзининг ишончли вакили иштирокини таъманламади. Бундай ҳолатда суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни
жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида
кўриб ҳал қилишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларни тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ
етказиб бериш тўғрисида 20.08.2020 йилда 3-20/148-сонли шартнома
тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ
етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва
тўловларни муддатида белгиланган нарх бўйича амалга оширишни
зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали
иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек
туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва
бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия
таъминоти шартномаси қоидалари қўлланилади.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ
етказиб берилган.
Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни
амалга оширадилар.
Шунга кўра, даъво аризаси судга тақдим этилган кун ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 21.153.953 сўмни ташкил этган.
Даъвогарнинг асосий қарз тўлаш тўғрисидаги талабномаларига асосан
жавобгар томонидан даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман
10.050.000 сўм тўлаб берилиб, қолган 11.103.953 сўм тўлаб берилмаган.
Шунингдек,
ишга
мутахассис
сифатида
жалб
этилган
“Ўзнефтгазинспекция” вилоят ҳудудий бўлими масъул ходими даъвогар
томонидан жавобгарга нисбатан асосли равишда қарздорлик
ҳисобланганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилларининг
суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиғини топади.
Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 11.103.953 сўм
асосий қарз ундиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ 423.079 сўм давлат
божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, шунингдек
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
акциядорлик жамияти фойдасига 11.103.953 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 423.079 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик
муддатда Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят прокурор
протест келтириши мумкин.
Б.А.Джумаев