Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/116 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Қиёмбобо орзуси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1040908 Claim ID 3125623 PDF Hash 923c903f5e9c8bc8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 февраль 4-2101-2302/116-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” акциядорлик жамиятининг жавобгар “М” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Х” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “М” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) етказиб берилган табиий газ учун юзага келган 131.314.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан судга мурожаат этилгандан сўнг қарздорлик тўлиқ тўланганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабини тан олмасдан, қарздорлик тўлиқ тўланганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларини тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 2022 йилнинг 28 сентябрда 3-22/332-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва тўловларни муддатида белгиланган нарх бўйича амалга оширишни зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти шартномаси қоидалари қўлланилади. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ етказиб берилган. Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга оширадилар. Шунга кўра, даъво аризаси судга тақдим этилган кун ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 131.314.000 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг асосий қарз тўлаш тўғрисидаги талабномаларига асосан жавобгар томонидан даъво аризаси киритилгандан сўнг, 131.314.000 сўм қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиғини топади. Шунга кўра, суд қарздорлик тўлиқ тўланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 131.314.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда, қарздорлик даъвогар судга мурожаат этгандан сўнг тўланганлигини инобатга олиб, ишни кўриш билан боғлиқ 2.626.280 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, шунингдек жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “М” масъулияти чекланган жамиятидан: -даъвогар “Х” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари; -республика бюджетига 2.626.280 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья Б.Джумаев