← Назад
Решение #654780 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья С.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
Қарши шаҳри
4-1806-2201/1089-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар М.Бозоров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг
котиблигида,
“КOINOTGAZPLYUS”
масъулияти чекланган жамияти вакили Т.Ярматов (ишончнома асосида),
“YAKKABOG` QURG`ONI QURILISH INJINERING KOMPANIYASI” масъулияти
чекланган жамияти вакили Н.Юсуповнинг (ишончнома асосида)
иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
26 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “YAKKABOG` QURG`ONI
QURILISH INJINERING KOMPANIYASI” масъулияти чекланган жамияти
томонидан келтирилган апелляция шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари
билан бирга Қашқадарё вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси “КOINOTGAZPLYUS” масъулияти чекланган жамияти
(кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “YAKKABOG` QURG`ONI QURILISH
INJINERING KOMPANIYASI” масъулияти чекланган жамиятига (кейинчалик
матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан 138 966 700 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, “КOINOTGAZPLYUS”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига “YAKKABOG` QURG`ONI
QURILISH INJINERING KOMPANIYASI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 138 966 700 сўм асосий қарз, 2 779 334 сўм давлат божи ва 24 000
сўм почта харажати ундириш белгиланган.
“YAKKABOG`
QURG`ONI
QURILISH
INJINERING
KOMPANIYASI”
масъулияти чекланган жамияти апелляция шикояти билан мурожаат
қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори давлат божи
қисмини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим нусхаси Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига
етказилган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни улар вакилларининг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятидаги важларни қувватлаб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, кичик
тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида белгиланган ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши назарда тутилганлигини,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги 36-сонли қарорида ҳам тушунтириш берилганлигини, шу
сабабли даъво суммасининг 1 фоизи миқдорида давлат божи ундириш
лозимлигини, даъвогардан қарзи борлигини, уни тўлаш имкони йўқлигини
билдириб, ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмини ўзгартиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 август куни
144-2022-сонли шартнома тузилганлигини, жавобгар томонидан
бажарилган ишлар учун жами 106 200 000 сўм тўлов амалга оширилган ва
натижада жавобгар даъвогар олдида 138 966 700 сўм қарз бўлиб
қолганлигини, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 16 июнда
қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида 19-сонли талабномасида 138 966 700
сўм қарздорликни 10 кун муддат ичида тўлаб бериш сўралганлигини, бироқ
қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли судга мурожаат қилганлигини
билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга
асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 август
куни 144-2022-сонли шартнома имзоланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 31.12.2021 йилдаги 185-сонли
счёт-фактурага асосан 33 902 000 сўмлик, 30.11.2021 йилдаги 170-сонли
счёт-фактурага асосан 63 224 700 сўмлик, 11.11.2021 йилдаги 162-сонли
счёт-фактурага асосан 28 211 800 сўмлик, 31.10.2021 йилдаги 151-сонли
счёт-фактурага асосан 20 865 600 сўмлик, 30.09.2021 йилдаги 130-сонли
счёт-фактурага асосан 22 473 300 сўмлик, 31.08.2021 йилдаги 115-сонли
счёт-фактурага асосан 43 230 800 сўмлик, 31.07.2021 йилдаги 99-сонли
счёт-фактурага асосан 33 258 00 сўмлик, жами 245 166 700 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилган.
Жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун жами 106 200 000 сўм
тўлов амалга оширилган ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги
138 966 700 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъво аризасига илова қилинган бир томонлама солиштирма
далолатномасига кўра, даъвогар томонидан жами 245 166 700 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилганлиги ва жавобгар томонидан 106 200 000
сўмлик тўлов амалга оширилиб, 138 966 700 сўмлик қарздорлик
мавжудлиги кўрсатилган.
Даъвогарнинг жавобгарга 2022 йил 16 июнда қарздорликни тўлаб
бериш тўғрисида юборган 19-сонли талабномасида 138 966 700 сўм
қарздорликни 10 кун муддат ичида тўлаб бериш сўралган.
Жавобгарнинг талабнома юзасидан 24.06.2022 йилдаги 95-сонли
жавоб хатида қарздорлик 1 (бир) ой муддат ичида тўлаб берилиши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси
1-бандида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Мазкур қарздорлик тарафлар иштирокида тузилган ҳисоб-фактура,
шартнома билан ўз исботини топган.
Биринчи инстанция суди мазкур қонунчиликка ва далилларга асосан
даъво талабидаги 138 966 700 сўм асосий қарздорликни ундириш ҳақида
тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади, даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилади.
Бироқ, биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига
2 779 334 сўм давлат божини ундириш тўғрисида хатоликка йўл қўйган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси “КOINOTGAZPLYUS” масъулияти чекланган жамияти
манфаатини кўзлаб даъво аризаси киритган бўлиб, даъво аризасини кўриб
чиқиш натижаси бўйича даъвони қаноатлантирилган қисми бўйича
Республика бюджетига давлат божи ундирилиши лозим бўлсада, аммо
давлат божи жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиб хатоликка йўл
қўйилган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 3-бандида апелляция
инстанцияси ҳал қилув қарорини ўзгартириш ваколатига эга эканлиги
белгиланган.
ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, яъни ҳал
қилув қарорининг жавобгар “Яккобоғ қурғони қурилиш инжиниринг
компанияси” масъулияти чекланган жамиятидан “Коинотгазплюс”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 779 334 сўм давлат божи
ундириш қисми”ни “YAKKABOG` QURG`ONI QURILISH INJINERING
KOMPANIYASI” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
2 779 334 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартиришни, ҳал қилув
қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция
инстанцияси учун тўлаб чиқилган почта харажатини апеллянт зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278–280-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“YAKKABOG`
QURG`ONI
QURILISH
INJINERING
KOMPANIYASI”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
апелляция
шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг “Яккабоғ қурғони қурилиш инжиниринг
компанияси” масъулияти чекланган жамиятидан “Коинотгазплюс”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 779 334 сўм давлат божи
ундириш қисми”
“YAKKABOG` QURG`ONI
QURILISH
INJINERING
KOMPANIYASI” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
2 779 334 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати
инобатга олиниб, апеллянт зиммасида қолдирилсин.
Иш бўйича ижро варақалари бериш Яккабоғ туманлараро иқтисодий
судига юклатилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш
мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
М.Бозоров
Ҳ.Турсунов