← Назад
Решение #654800 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 февраль
4-2101-2302/114-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” акциядорлик
жамиятининг жавобгар “Т” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Х” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Т” масъулияти чекланган
жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) етказиб берилган
табиий газ учун юзага келган 55.045.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ўзининг ваколатли вакили иштирокини таъминламади. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда - ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан низони жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи даъвогар
вакилларини тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб
бериш тўғрисида 2022 йилнинг 18 октябрда 8-22/54-сонли шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб
бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва тўловларни муддатида
белгиланган нарх бўйича амалга оширишни зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали
иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек
туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа
товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти
шартномаси қоидалари қўлланилади.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ етказиб
берилган.
Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга
оширадилар.
Шунга кўра, даъво аризаси судга тақдим этилган кун ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарзи 55.045.000 сўмни ташкил этган.
Даъвогарнинг асосий қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномалари жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилларининг суд
мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиғини топади.
Шунга кўра, даъвогарнинг 55.045.000 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, суд даъвонинг 55.045.000 сўм асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ 1.100.900 сўм давлат
божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, шунингдек
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Т” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
акциядорлик жамияти фойдасига 55.045.000 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Т” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
1.100.900 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Судья
Б.Джумаев