← Назад
Решение #654874 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| онун | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 14 февраль
4-1001-2206/67765-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртзаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз
туманлараро суди ВКА оператори З.Хушматов кўмаклашувида, даъвогар
вакили Ў.Ахмедов (2023 йил 04 янврадаги 01-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, “SHIRIN SUV SAVDO” МЧЖнинг “PULAT OTA” оилавий корхонасига
нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1001-2206/67765-сонли
иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларнианиқлади:
“SHIRIN SUV SAVDO” МЧЖ (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) “PULAT OTA” оилавий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар
деб юритилади)га нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар 536 550 000 сўм асосий қарз, махсулот ҳаққини
тўлашдан бош торган тўлов қийматининг 15 % фоизи 80 492 500 сўм жарима,
кечиктирилган тўлов қийматининг ҳар бир кун учун 0,5 % фоизи 268 275 000
пеня ва суд ҳаражатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган
кўрсатувида, даъвони қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Олдиндан суд мажлиси ўтказиладиган кун ва жой тўғрисида ҳабардор
бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисига иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, суд низо уларнинг
йўқлигида кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 20 май куни 24-сонли алкоголь
махсулотлари етказиб бериш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб,
шартнома шартларига кўра “сотувчи” 1.000.003.200 сўмлик қўрсатилган
ассортиментда маҳсулотларнинг сифати ва миқдори бўйича етказиб беришни,
“харидор” эса ушбу маҳсулотларни шартномада кўрсатилган шартларда қабул
қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига кўра, 24.05.2022 йилдаги
67-сонли ҳисоб-фактура орқали 383.250.000 сўмлик ва 24.05.2022 йилдаги
68-сонли ҳисоб-фактура орқали 153.300.000 сўмлик жами 536.550.000 сўмлик
“Ликёр Самарқанд Коньяк ординарный” алкоголь маҳсулотлари етказиб
берилган ҳамда жавобгар томонидан ишончномага асосан қабул қилиб
олинган (и.в.4-5).
Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
тўғрисида талабнома жўнатилган бўлсада қарздорлик суд муҳокамаси кунига
қадар баратарф этилмаган.
Ҳозирги кунда жавобгарнинг шартнома бўйича 536.550.000 сўм
қарздорлиги юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти олди-сотди шартномасидан
келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
ФКнинг 237-моддасига асосан, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Ушбу томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.8-бандида, тўлов
талабномасини тўлиқ ёки қисман акцептлашдан бош тортиш, шунингдек
махсулот ҳаққини тўлашдан бош тортиш бош торган тўлов қийматининг
15 фоизи миқдорида “сотувчига”га жарима тўлаши ва бундан ташқари
ечиктирилган тўлов қийматининг ҳар бир кун учун 0,5 % фоизи, бироқ тўлов
муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган бўлиб, шунга асосан даъвогар томонидан
жавобгардан тўлаб берилмаган 536 550 000 сўм қолдиқ асосий қарздорлигига
мутаносиб равишда даъво талабига қўшимча равишда суддан тўловдан бош
тортганлик учун 15 фоиз 80 492 500 сўм жарима ва тўловни кечиктирганлик
учун ҳисобланган 268 275 000 сўм пеняни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар
амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги
103-сонли қарорнинг 12 бандига кўра, қонун 32-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори шартнома
баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки
кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га
нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланади.
Даъвогар шартнома шартларига мувофиқ, ҳақиқатда кечиктирилган
536 550 000 сўм қарз маҳсулот қийматига мутаносиб равишда тўлов
муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,5 фоизи, бироқ 50 фоизидан кўп
бўлмаган миқдорда 268 275 000 сўм пеня тўлашни талаб қилишга ҳақли бўлсада, суд даъвони ушбу пеня талабини муҳокама қилиб, уни қайта ҳисобкитоб қилган ҳолда қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини
80 482 500 сўмга камайтиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунидаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ушбу кодекснинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа
шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб
беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд
бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ушбу
модданинг иккинчи қисмига кўра, фоизлар миқдори кредитор яшайдиган
жойда, кредитор юридик шахс бўлганда эса, унинг жойлашган ерида мавжуд
бўлган пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд
бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суднинг
қарори билан ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво
қўзғатилган кундаги ёки қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб
ставкасига қараб қондириши мумкин.
Суд даъвони тўловдан бош тортганлик учун 15 фоиз яъни 80 492 500 сўм
жарима ундириш талаб қисми билан келиша олмайди. Чунки, даъвогар
томонидан жавобгарни тўловдан бош тортганлигини исботловчи бирон бир
далил судга тақдим этилмаган.
Бундан ташқари юқорида қайд этилган Пленум Қарорининг 3-бандида,
агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам
жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда
тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни
талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар
амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги
103-сонли қарорнинг 12 бандига кўра, қонун 32-моддасининг биринчи
қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш
имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан
олмаганлиги, кредиторлик дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш
далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга
қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к.) далиллар асосида аниқлаши лозим.
Агар қарздорнинг товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий
имкони бўлмаса, лекин у қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган
бўлса, судлар унинг ҳатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш деб
баҳоламасликлари зарур.
Қарздорнинг товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош
тортганлиги исботланган ҳолларда судлар у тўлашдан бош тортган сумманинг
15 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли деб тушунтириш берилган.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг 6-қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, 7-бандида, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар “PULAT
OTA” оилавий корхонасидан даъвогар “SHIRIN SUV SAVDO” МЧЖ фойдасига
536 550 000 сўм асосий қарз, 80 482 500 сўм пеня ва 24 000 сўм олдиндан
тўланган почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгар “PULAT
OTA” оилавий корхонасидан Республика бюджетига 8 048 250 сўм давлат божи,
даъвогар “SHIRIN SUV SAVDO” МЧЖдан Республика бюджетига 804 925 сўм
давлат божи ундиришни, жавобгар “PULAT OTA” оилавий корхонасидан Олий
суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236-моддаси, ИПКнинг 113, 176-180 ва 186моддаларига асосланиб, судқарор қилди:
Даъвогар “SHIRIN SUV SAVDO” МЧЖнинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “PULAT OTA” оилавий корхонасидан даъвогар “SHIRIN SUV
SAVDO” МЧЖ фойдасига 536 550 000 сўм асосий қарз, 80 482 500 сўм пеня ва
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “PULAT OTA” оилавий корхонасидан Республика бюджетига
8 048 250 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “SHIRIN SUV SAVDO” МЧЖ Республика бюджетига 804 925 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар
“PULAT
OTA”
оилавий
корхонасидан
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати
Олий суд депозитига ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
А.Сафаров