Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/4409 Дата решения 14.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзёғмойсаноат уюшмаси Ответчик / Подсудимый Наманган тола текстил масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1022930 Claim ID 3078602 PDF Hash fb84ac9b8d906ef0... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2202/4409-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Мусабоев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Қ.Ходжаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 14 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар “Namangan Tola-Tekstil” масъулияти чекланган жамияти вакиллари З.Халимов (2023 йил 19 январдаги 15-сонли ишончнома), Ж.Ахмаджанов (2023 йил 19 январдаги 16-сонли ишончнома), “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси вакили А.Рахимов иштирокида “Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг жавобгар “Namangan Tola-Tekstil” масъулияти чекланган жамиятидан 269 239 643 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори устидан “Namangan Tola-Tekstil” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Namangan TolaTekstil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 269 239 643 сўм аъзолик ажратмасини ундиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 269 239 643 сўм аъзолик ажратмаси ундирилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда жавобгар даъвогарнинг таъсисчиси ҳисобланиши ва у билан алоҳида аъзолик шартномаси тузилиши мажбурий эмаслиги, қўшимча келишувнинг 2-банди мазмуни ва шартига кўра, жавобгар томонидан бир ой мобайнида 500 дан 1 млн АҚШ долларгача миқдордаги инвестиция киритиш ёки 300 дан 500 минг АҚШ долларгача миқдорида тайёр маҳсулотни экспорт қилган тақдирда, ушбу миқдордаги ажратма тўланиши лозим бўлганлиги, жавобгар томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот умуман экспортга чиқарилмаганлиги, даъвогар таъсис шартномаси ва Уставига асосан аъзоликдан чиқиш тартиби белгиланган бўлиб, аъзолик бадаллари тўланмаган тақдирда даъвогар аъзоси аъзоликдан бошқарув қарорига асосан чиқарилиши белгиланганлиги, ушбу ҳужжатларда аъзолик бадалини мажбурий тўлаш ёки мажбурий ундириш тартиби белгиланмаганлиги, даъвогарга аъзоликка қабул қилиш, ойлик бадаллар миқдори, уни тўлаш тартиби алоҳида шартнома билан белгиланиши мумкин эмаслиги, агар ушбу талаблар шартнома билан белгиланадиган бўлса у ҳолда мазкур шартнома Қонунга, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари ҳамда Устав мақсадларига мувофиқ бўлиши кераклиги, 4-1601-2101/3837-сонли иш бўйича суд ҳужжатлари суд учун мажбурий аҳамиятга эга эмаслиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 19 февралда 28-сонли аъзолик шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 3.3-бандида даъвогар аъзоси даъвогарга тайёр маҳсулотлар реализацияси ҳажмидан 0,3 дан 0,6 фоизгача миқдорда ойма-ой ажратмаларни тўлаши, 3.4-бандида ажратма фоизи (миқдори) маҳаллий ва импорт мой хом ашёси, ёғ-мой маҳсулоти экспорти ва инвестицияларни жалб қилиш асосида ишлаб чиқаришни суратини ошириш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда қўшимча битим билан белгиланиши белгиланган. Шартномага 2019 йил 19 февралда 1-сонли қўшимча келишув тузилган бўлиб, унда тарафлар ушбу битимнинг 2-банди бўйича икки томонлама битимга келишишган. Қўшимча келишувнинг 2-бандида, 500 дан 1 млн АҚШ долларгача миқдордаги инвестиция киритиш ёки 300 дан 500 минг АҚШ долларгача миқдорида тайёр маҳсулотни экспорти учун ойма-ой ажратмалар фоизи тайёр маҳсулотни сотиш ҳажмидан 0,4 фоиз миқдорида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Жавобгар томонидан даъвогарга тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган давр мобайнида жами 256 628 927,31 сўм аъзолик ажратмалари тўланган ҳамда 4-1601-2101/3837-сонли иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган суд қарорига асосан 942 319 946,31 сўм аъзолик ажратмалари ундирилган. Шу асосда даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2021 йилнинг 3-чораги учун қолдиқ 845 401 сўм, 4-чораги учун 165 199 878 сўм, 2022 йил 1-чораги учун 103 194 363 сўм, жами 269 239 643 сўм аъзолик ажратмаларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Қолаверса, даъвогар ва жавобгар ўртасида аъзолик шартномаси ихтиёрий тузилган бўлиб, ажратма ҳисобланган даврда шартнома қонуний кучда бўлган, Демак, жавобгар даъвогарнинг таъсисчиси бўлса-да, у билан шартнома тузган ва ушбу шартномадаги мажбуриятни бажариши керак. Шу боис, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 269 239 643 сўм аъзолик ажратмаси ундириш, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 2 692 397 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, шунингдек суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: 4 Ушбу иш бўйича қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Namangan Tola-Tekstil” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Namangan Tola-Tekstil” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов А.Абдуллаев