Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/1277 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қорасув истиқлол жилоси оилавий корхонаси Ответчик / Подсудимый ХАНАБАД АК ПСБ давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1026849 Claim ID 2990426 PDF Hash af48190b547d9a2e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 81-моддаси онун 81 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2202/1277-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья И.Жўраев Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Абдурахманов Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили – З.Алоқулов, Б.Абдувоситов ( 2022 йил 26 августдаги ишончнома, 2022 йил 26 августдаги 197 сонли ордер асосида), жавобгар вакили – Б.Назаров, (2022 йил 26 августдаги №847/02 сонли ишончнома асосида), У.Тўхтаева (2022 йил 23 июндаги 04-16/27-сонли ишончнома асосида), хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Зайнобиддиновнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг “Қорасув истиқлол жилоси” оилавий корхонаси манфаатида жавобгар – АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ва АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиалига нисбатан 2020 йил 3 август кунги гаров шартномасининг 2-бандига киритилган ўзгартиришни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан ҳамда шу кунги суднинг хусусий ажримдан норози бўлиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Зайнобиддинов томонидан ишни Олий суднинг биносида, Андижон вилоят судининг кўмагида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиали (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан “Қорасув истиқлол жилоси” оилавий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 3 август куни 564-сонли 1 200 000 000 сўм кредит шартномаси тузилган. Кредит таъминотига даъвогарга тегишли Қорасув шаҳар Қорасув кўчасидаги 0,0188 га ер майдонида жойлашган “0001” ифода билан 3 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси умумий майдони 96.0 кв.метр, фойдаланиш майдони 216.3 кв.метр, “0002” ифодали ёрдамчи 2 хонали бино умумий майдони 92.0 кв.метр, фойдаланиш майдони 60.24 кв.метрдан иборат бино иншоотларни гаровга қўйган. Гаров шартномаси Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зайнобиддинов Аброржон Абдували ўғли ҳузурида 2020 йил 3 август куни тузилиб, “Н.А.А.Т” га 202001441000846-сонли рақам билан қайд этилиб, тасдиқланган. Ипотека гаров шартномасининг 2-бандида “Томонлар иштирокида 2020 йил 27 июль куни тузилган баҳолаш далолатномасига асосан гаровга қўйилаётган кўчмас мулк 1 809 996 000 (бир миллиард саккиз юз тўққиз миллион тўққиз юз тўқсон олти минг) сўмга баҳоланган” –деб кўрсатилган. Бироқ, изоҳ сифатида “шартноманинг 2-бандида гаровга қўйилаётган кўчмас мулк 780 000 000 сўмга баҳоланган деб тўғри ўқилсин.”– деган қўшимча ёзув киритилиб, нотариус А.Зайнобиддинов томонидан имзо, муҳр билан тасдиқланган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 2020 йил 3 август кунги гаров шартномасининг 2-бандига киритилган ўзгартиришни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 16 августдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят адлия бошқармаси ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зайнобиддинов Аброржон Абдували ўғли жалб қилинган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 3 август куни нотариус ҳузурида тузилган, “Н.А.А.Т” га 202001441000846-сонли рақам билан қайд этилган ипотека гаров шартномасининг 2-бандига нотариус томонидан киритилган ўзгартириш ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, гаров шартномасини расмийлаштиришда масъулиятсизликка ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Зайнобиддиновга нисбатан интизомий жавобгарликка тортиш учун Андижон вилоят адлия бошқармасига хусусий ажрим чиқарилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ҳамда хусусий ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари ва хусусий ажримидан норози бўлиб, жавобгар ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Зайнобиддинов томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилмаганлиги, иш ҳолатларига тўлиқ баҳо берилмаганлиги важлари келтирилиб, суд қарорлари ва хусусий ажримини бекор қилиш ҳамда даъвони рад этиш сўралган. Суд мажлисида жавобгар банк вакили шикоятни қувватлаб, гаровга қўйилган мулк ҳақиқатдан ҳам 708 000 000 сўмга баҳоланганлиги, бу тўғрисида тарафлар ўртасида далолатнома тузилганлиги ҳамда гаров реестрига тегишли ёзув киритилганлиги, нотариус техник хатога йўл қўйиб, 1 809 996 000 сўм деб, шартноманинг асосий матнига киритган бўлса-да, кейинчалик гаров шартномасига тузатиш киритиб, 708 000 000 сўм деб тўғрилаб қўйганлиги, қарз олувчи шахсан ўзи тузатиш киритишни сўраб нотариусга олиб борганлигини баён этиб, шикоятни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зайнобиддинов Аброржон Абдували ўғли гаров шартномаси ва унги киритилган тузатишлар қонун доирасида расмийлаштирилганлиги, тузатиш киритишни сўраб даъвогар вакили шахсан ўзи келиб, илтимос қилганлиги боис суд томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорни ҳамда хусусий ажримни бекор қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга нисбатан эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важлар асоссизлигини, жавобгардан 1 100 000 000 сўм кредит маблағи олганлигини, кредит таъминоти сифатида даъвогарга тегишли кўчмас мулклар 1 809 996 000 сўмга баҳоланиб гаровга кўйилганлигини, бироқ кейинчалик нотариусга тақдим қилинган кўчмас мулкларни 708 000 000 сўмга баҳоланганлиги тўғрисидаги баҳолаш далолатномасидаги имзо ўзиники эмаслигини, имзо сохталаштирилганлигини, кредит ҳужжатларини расмийлаштиришда банк ходимларига бўш бланкаларга оилавий корхона муҳрини босиб берганлигини билдириб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 3 август куни нотариус ҳузурида тузилган гаров шартномасининг 2-бандига нотариус томонидан киритилган ўзгартиришни ҳақиқий эмас деб тўғри топилганлигини баён этиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 3 август куни 564-сонли 1 200 000 000 сўм кредит шартномаси тузилган. Кредит таъминотига даъвогарга тегишли Қорасув шаҳар Қорасув кўчасидаги 0.0188 га ер майдонида жойлашган “0001” ифода билан 3 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси умумий майдони 96.0 кв.метр, фойдаланиш майдони 216.3 кв.метр, “0002” ифодали ёрдамчи 2 хонали бино умумий майдони 92.0 кв.метр, фойдаланиш майдони 60.24 кв.метрдан иборат бино иншоотларни гаровга қўйган. Гаров шартномаси Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зайнобиддинов Аброржон Абдували ўғли ҳузурида 2020 йил 3 август куни тузилиб, “Н.А.А.Т” га 202001441000846-сонли рақам билан қайд этилиб, тасдиқланган. Ипотека гаров шартномасининг 2-бандида “томонлар иштирокида 2020 йил 27 июль куни тузилган баҳолаш далолатномасига асосан гаровга қўйилаётган кўчмас мулк 1 809 996 000 (бир миллиард саккиз юз тўққиз миллион тўққиз юз тўқсон олти минг) сўмга баҳоланган” –деб кўрсатилган. Бироқ, изоҳ сифатида “шартноманинг 2-бандида гаровга қўйилаётган кўчмас мулк 780 000 000 сўмга баҳоланган деб тўғри ўқилсин.”– деган қўшимча қўлда ёзув киритилиб, нотариус А.Зайнобиддинов томонидан имзо, муҳр билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 382-моддаси биринчи қисмига асосан агар ушбу Кодекс, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. ФК 384-моддаси биринчи қисмида шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.-деб белгилаб ўтилган. Ушбу қонун нормаси талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ипотека гаров шартномасининг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида қўшимча алоҳида нотариал тартибда тасдиқланган келишув тузишлари лозим эди. Бироқ гаров шартномасига ўзгартириш киритишда ушбу қонун нормаси талабига риоя қилинмаган кўринади. ФК 116-моддасига кўра қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларга атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2019 йил 4 январда 3113-сон билан рўйхатдан ўтган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида” ги йўриқноманинг 14-банди талабидан келиб чиқиб, ипотека гаров шартномасига тузатиш киритганлигини важ қилиб келтирса-да, мазкур Йўриқноманинг 14-бандида нотариал тасдиқланган ҳужжатдаги қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (битим иштирокчиларининг ҳамда битимни, аризани ва бошқа ҳужжатларни имзолаган бошқа шахсларнинг) имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида нотариуснинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозимлиги, нотариус томонидан ҳужжатнинг нусхасини шаҳодатлантиришда, ҳужжат нотўғри ёки имло хатолари билан ёзилган бўлса ёхуд унда изоҳ берилмаган тузатишлар мавжуд бўлса ёки ҳужжатнинг реквизитлари тўлиқ ёзилмаган бўлса, нотариус мурожаат қилган шахсга ҳужжатдаги камчиликларни тузатиб келишни ёки ҳужжатни такроран олишни тавсия қилиши лозимлиги, нотариус ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатнинг барча нусхаларига унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши мумкинлиги белгиланган. Бироқ, нотариус А.Зайнобиддинов 2020 йил 3 август кунги ипотека гаров шартномасининг 2-бандига гаровга қўйилаётган кўчмас мулк 780 000 000 сўмга баҳоланган деб тўғри ўқилсин.” – деган изоҳли ёзув киритиб, ипотека гаров шартномасининг 2-бандидаги шартларни моҳиятини мутлақ ўзгартириб юборган. Қолаверса ўзгартиришни киритишда тарафларнинг розилиги ёхуд иштироки таъминлаганлигини асослантирувчи бирорта асосли далил тақдим этмади. Биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормаларига асосланиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб тўғри хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Зайнобиддиновга нисбатан интизомий жавобгарликка тортиш учун Андижон вилоят адлия бошқармасига чиқарилган хусусий ажримни апелляция инстанцияси суди томонидан ўзгартиришсиз қолдириб тўғри хулосага келган. Чунки, нотариус томонидан тарафлар иштирокисиз ва уларнинг ёзма мурожаати бўлмаган ҳолда гаров шартномасига ўзгартириш киритиш ўзбошимчалик деб баҳоланиб, ушбу ҳаракат шартноманинг моҳиятини ўзгартирган ва тарафлар ўртасида низо келтириб чиқарган. Шунингдек, апелляция ва кассация шикоятларида ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учини шахс сифатида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Зайнобиддинов жалб қилиниши ишни фуқаролик суди судловига тааллуқли қилиб қўйиши ва бунинг натижасида биринчи инстанция суди иш юритишни тугатиш лозим деган важ келтирган. Бироқ, “Нотариат тўғрисида”ги Қонун 81-моддаси биринчи қисмига кўра, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ўз идорасига эга бўлишга, банк ҳисобварағи ва бошқа шахсий ҳисобварақлар очишга, мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишга ҳамда мажбуриятларни ўз зиммасига олишга, ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишга, судда ўз номидан иштирок этишга ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли. Шу сабабли апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан гаров шартномасининг тарафлари юридик шахс эканлиги ва нотариус ушбу шартномани расмийлаштиришда қонунбузилишига йўл қўйганлигини эътиборга олиб низони иқтисодий судга таалуқли деб ҳисоблаб тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Мазкур ҳолатда апелляция инстанция суди томонидан асосланган ҳолатлар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, 6 апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатлари қабул қилган деб ҳисоблаб, уларни ўзгаришсиз, кассация шикоятларини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, аризачилар томонидан олдиндан тўланган суд харажатларини уларнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Шунингдек, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини жавобгар АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”дан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 - 303, 343 - моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Зайнобиддинов томонидан берилган кассация шикоятларини қаноатлантириш рад этилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда шу кунги хусусий ажрими ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” хисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик этувчи: Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров