← Назад
Решение #655067 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мазкур Кодекс | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1406-2201/2390-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Б.Жураев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Мамадияров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, МЧЖ
шаклидаги “Korea Samarkand” қўшма корхонаси вакили И.Эгамбердиев
(2022 йил 31 августдаги 16-сонли ишончнома асосида), МЧЖ шаклидаги
“Amin Invest International” қўшма корхонаси вакили Э.Кубаев (2023 йил
5 январдаги 1-сонли ишончнома асосида), Р.Мусаева (2023 йил 4 январдаги
2-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг МЧЖ шаклидаги
“Amin Invest International” қўшма корхонаси манфаатида МЧЖ шаклидаги
“Korea Samarkand” қўшма корхонасидан 270 000 000 сўм асосий қарз,
135 000 000 сўм пеня, жами 405 024 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Пайариқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори
ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 4 ноябрдаги қарори устидан МЧЖ шаклидаги “Korea Samarkand”
қўшма корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) МЧЖ шаклидаги
“Amin Invest International” қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
МЧЖ шаклидаги “Korea Samarkand” қўшма корхонасидан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) 270 000 000 сўм асосий қарз,
135 000 000 сўм пеня, жами 405 024 000 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига омборхонадан фойдаланганлик учун 179 246 060 сўм ҳақ
ундирилган, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 4 ноябрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация
шикоятида
даъвогар
билан
ижара
шартномаси
30 000 000 сўмга эмас, балки 5 000 000 сўмга тузилганлиги, ижара
шартномаси даъвогарнинг офисида унинг компьютер ва принтеридан
лойиҳаси чиқарилиб кейинчалик имзоланганлиги, асоссиз равишда техник
экспертиза ўтказиш рад этилганлиги, ижара объектидан фақат икки ой
фойдаланилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорининг
179 246 060 сўм ҳақ ундириш қисмини 10 000 000 сўмга ўзгартириш
сўралган.
Суд муҳокамасида палатадан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларининг
179 246 060 сўм ҳақ ундириш қисмини 10 000 000 сўмга ўзгартиришни
сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 25 майда
03-сонли ижара шартномаси имзоланган бўлиб, мазкур шартноманинг
даъвогар томонидан тақдим этилган нусхасининг 3.1-бандида бир ой учун
ижара ҳақи миқдори 30 000 000 сўм, жавобгар томонидан тақдим этилган
нусхасининг 3.1-бандида бир ой учун ижара ҳақи миқдори 5 000 000 сўм этиб
белгиланган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди шартномаларда ижара ҳақи
миқдори ҳар хил кўрсатилганлиги сабабли тарафларни ижара ҳақи миқдори
бўйича келишувга эришмаган, шартномани эса тузилмаган деб ҳисоблаб,
Самарқанд вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 январдаги 15-Қ сонли қарори
билан тасдиқланган Самарқанд вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас
мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан
келиб чиққан ҳолда ижара ҳақи миқдорини белгилаб, барвақт хулосага
келган.
Чунки, жавобгарнинг ижара шартномаларининг қайси бири
сохталаштирилганлигига
аниқлик
киритиш
мақсадида
суд-техник
экспертизаси тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни
рад этиш сабаблари асослантирилмаган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 24 январдаги 4-сонли маълумотнома
тақдим этилган бўлиб, унда 182 608 695,64 сўмга ижара хизмати
кўрсатилганлиги қайд этилган бўлиб, ушбу ҳолда даъвогарнинг солиқ
органига 2020 йил учун топширган молиявий натижалар тўғрисидаги
ҳисоботи 2-шакл ўрганилмаган.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олмасдан,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига
кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
- даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда
баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги
далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо
бериш;
- даъвогарнинг солиқ органига 2020 йил учун топширган молиявий
натижалар тўғрисидаги ҳисоботи 2-шаклни ўрганиш;
- зарурат бўлган тақдирда ижара шартномаларининг қайси бири
сохталаштирилганлиги ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида суд-техник
экспертизаси тайинлаш масаласини ҳал этиш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласи ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш.
4
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 ноябрдаги қарори
бекор қилинсин.
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р. Хайдаров
ҳайъат аъзолари
Б. Исрайлов
А. Абдуллаев