← Назад
Решение #655086 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мазкур Кодекс | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1404-2201/109-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Н.Турсунова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Н.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, МЧЖ
шаклидаги “Korea Samarkand” қўшма корхонаси вакили И.Эгамбердиев
(2022 йил 18 августдаги 238-сонли ишончнома асосида), МЧЖ шаклидаги
“Amin Invest International” қўшма корхонаси вакили Э.Кубаев (2023 йил
5 январдаги 1-сонли ишончнома асосида), Р.Мусаева (2023 йил 4 январдаги
2-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Самарқанд вилоят худудий бошқармаси (“Korea Samarkand” МЧЖ ҚК
манфаатида)нинг жавобгар “Amin Invest International” масъулияти чекланган
жамиятидан 464 969 616 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва “Amin
Invest International” масъулияти чекланган жамиятининг “Korea Samarkand”
МЧЖ ҚКга нисбатан битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
21 октябрдаги қарори устидан “Amin Invest International” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Самарқанд вилоят худудий
бошқармаси (бундан буён Палата деб юритилади) “Korea Samarkand” МЧЖ
ҚК (бундан буён даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Amin Invest International” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён жавобгар деб юритилади)дан 464 969 616 сўм зарар
ундиришни сўраган.
Жавобгар қарши даъво аризаси тақдим қилиб, даъвогар билан тузилган
2020 йил 1 мартдаги ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 апрелдаги
ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг қарши даъво аризаси иш юритишга
қабул қилиниб, Палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгарнинг қарши даъво аризаси қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида
тузилган 2020 йил 1 мартдаги ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 21 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, Палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш, қарши
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Суд муҳокамасида Палатадан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
ижарага берилган бинода битта ҳисоблагич борлиги, ушбу маъмурий
бинодан даъвогар фойдаланганлиги, 2020 йил 1 мартдаги ижара
шартномасига кўра, жавобгарга фойдаланиш учун фақат ишлаб чиқариш
цехи, омборхона, тарозихона ва лабараториядан иборат мол-мулклар
берилганлиги, шунга кўра, даъвогар ва жавобгарни қанчадан электр
энергияси ва табиий газдан фойдаланганлигини аниқлаш лозимлигини
билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларга эътироз билдириб, шартномада коммунал тўлов ижара
тўловларига кирмаслиги назарда тутилган бўлса-да, жавобгар томонидан
шартнома шартлари бажарилмасдан, электр энергияси ва табиий газ
тўловлари учун умуман тўловларни амалга оширмасдан келганлиги,
жавобгар электр энергияси ва газ таъминотидан фойдаланганлиги, аммо
энергия ва газ таъминоти учун тўловларни даъвогар амалга оширганлиги, бу
зарар ҳисобланишини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, 2019 йил 6 июлда “Янгиқўрғон пахта тозалаш” АЖ
(“Сотувчи”), даъвогар (“Сотиб олувчи”) ўртасида тузилган 09/03-сонли
“Кўчмас мулкни сотиш шартномаси”га мувофиқ, Оқдарё тумани, Янгиқўрғон
МФЙдаги “Янгиқўрғон пахта тозалаш” АЖ (умумий ер майдони 12,2853м2),
шунингдек Оқдарё тумани, Дахбед шаҳарчаси, Бозоржой МФЙдаги “Дахбед”
пахта тайёрлаш маскани (умумий ер майдони 3,28м2) бино ва иншоотларни
мулкий мажмуа сифатида “Сотиб олувчи”га 10 916 232 560 сўмга сотишга
келишилган. Шу куни мулкий мажмуаларни даъвогар далолатномага асосан
қабул қилиб олган. Кейинчалик ушбу олди-сотди шартномаси тарафларнинг
2020 йил 25 майдаги келишувига асосан муддатидан олдин ихтиёрий бекор
қилинган.
Шундан сўнг, 2020 йил 1 март куни даъвогар 1-сонли ижара
шартномасига кўра, Оқдарё тумани, Янгиқўрғон МФЙда жойлашган ишлаб
чиқариш цехи, омборхона, тарозихона ва лабораториядан иборат кўчмас молмулкларни 2020 йил 1 мартдан то 2020 йил 31 майга қадар жавобгарга
ижарага беришга келишган. Ижара ҳақи ҳар ойда 100 000 000 (бир юз
миллион) сўмдан белгиланган.
Ушбу ижра шартномасининг 3.5.-бандига кўра, электр энергияси
ва табиий газ учун тўловлар ижара тўловларига кирмаслиги, 3.6.-бандида эса,
фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун харажатларни қоплаш
“Ижарага берувчи”нинг мазкур объектдаги электр энергияси ва табиий газ
ҳисоблагичлар кўрсаткичлари тарафлар ўртасида тақсимлаш асосида амалга
оширилиши, “Ижарага берувчи” “Ижарага олувчи” ўртасида электр
энергияси ва табиий газнинг ҳақиқатда сарфланиши тўғрисида далолатнома
тузилиши ва томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши,
Ижарага берувчи” “Ижарага олувчи”га ҳақиқатда ишлатилган электр
энергияси ва табиий газ харажатларини қоплаш учун ҳисоб (счёт)
топширилиши кўрсатилган.
Аниқланишича, 2019 йилнинг 19 август куни “Оқдарё туман электр
таъминоти корхонаси” ва даъвогар ўртасида 186612-сонли “Юридик
истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси имзоланган.
2019 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси “Узтрансгаз”
АЖ Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ва даъвогар
ўртасида I-1-сонли “Табиий газ етказиб бериш тўғрисида” шартнома
имзоланган.
Шунингдек, “Оқдарё туман электр таъминоти корхонаси”нинг
2022 йилнинг 17 мартдаги 2936-сонли хатида, даъвогар билан тузилган
2019 йилдаги шартномага асосан Оқдарё тумани, Янгиқўрғон махалласида
жойлашган пахта тозалаш корхонасига 2020 йилнинг март, апрель ва май
ойларида жами 436 251 432 сўм электр энергияси етказиб берилганлиги
ва ушбу хизмат учун даъвогар томонидан тегишли тўловлар тўлиқ амалга
оширилганлиги, “Оқдарётумангаз” таъминотининг 2022 йил 17 мартдаги
47-01/293-сонли хатида, даъвогар билан тузилган 2019 йилдаги шартномага
асосан Оқдарё тумани, Янгиқўрғон махалласида жойлашган пахта тозалаш
корхонасига 2020 йилнинг март, апрель ва май ойларида жами 28 718 184 сўм
табиий газ етказиб берилганлиги ва ушбу хизмат учун даъвогар томонидан
тегишли тўловлар тўлиқ амалга оширилганлиги кўрсатилган.
Даъво аризасида жавобгардан 2020 йил 1 мартдан 31 майга қадар
ижарада фойдаланилган давр учун электр энергияси ва табиий газ ҳақи
464 969 616 сўм ундириш сўралган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида коммунал
тўловлар бўйича ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги, Оқдарё
туманидаги пахта тозалаш заводи жойига бориб ўрганилганда, бош корпус,
қуритиш-тозалаш цехи ва тола преслаш цехидан жавобгар фойдаланганлиги,
маъмурий бинодан даъвогарнинг ўзи фойдаланганлиги, шунингдеек, электр
энергия ва табиий газ бўйича бир донадан ҳисоблагич борлиги
аниқланганлигини кўрсатиб дастлабки даъвони қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида, барвақт хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса дастлабки даъво талабини мухокама
қилишда, маъмурий бинодан даъвогарнинг ўзи фойдаланганлиги
ёки фойдаланмаганлигини, жавобгар томонидан ҳақиқатда ишлатилган
электр энергияси ва табиий газ харажатлари миқдорини текширмасдан,
ижарага берилган кўчмас мулкларнинг асосий вазифаси пахта хом-ашёсини
қайта ишлаш учун мўлжалланганлиги, тарафлар ўртасида электр энергияси
ва табиий газнинг ҳақиқатда сарфланиши тўғрисида далолатнома
тузилимаганлигини инобатга олмасдан, даъвогар ижарага берилган бинода
пахта хом-ашёсига ишлов бермаганлиги (қайта ишламаганлиги), ишлаб
чиқариш цехи, омборхона, тарозихона ва лабораторияда мавжуд
асбоб-ускуналардан мулкий мажмуа сифатида 3 ой муддатда жавобгар
кўчмас мулкларнинг асосий вазифаси пахта хом-ашёсини қайта ишлов бериш
учун мўлжалланганлиги факти билан тасдиқланади деб тўхтамга келиб,
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантириб, жавобгардан 464 969 616 сўм зарарни даъвогар фойдасига
ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилиб, барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига
кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
- даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда
баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги
далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо
бериш;
маъмурий
бинодан
даъвогарнинг
ўзи
фойдаланганлиги
ёки фойдаланмаганлигини ўрганиш;
- жавобгар томонидан ҳақиқатда ишлатилган электр энергияси
ва табиий газ харажатларини миқдорини аниқлаш;
“Оқдарё
туман
электр
таъминоти
корхонаси”
ва “Оқдарётумангаз” таъминоти хатларида кўрсатилган маълумотларни
солиштирма далолатномалар, ҳисоб-фактура, ҳисоботлар ва бошқа далиллар
асосида текшириб, уларга тегишли баҳо бериш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласи ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 апрелдаги
ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Жомбой туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
В.Сатторова