← Назад
Решение #655105 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 127 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 12 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
4-1901-2201/4493-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигда,
Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили- Л.Ниматов (раҳбар),
учинчи шахс АТБ “MIKROKREDITBANK” вакиллари – Ш.Гулматов,
Н.Бекназаров (2022 йил 22 ноябрдаги 01/153-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар – “TERMIZ SITY” масъулияти чекланган
жамиятининг, жавобгар – Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимига
нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – “TERMIZ SITY” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар – Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимига (кейинги
ўринларда – жавобгар) нисбатан МИБ давлат ижрочисининг даъвогарга
тегишли бўлган мол-мулкларни онлайн-аукцион савдосига чиқариш
тўғрисида 2022 йил 28 сентябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 26 декабрдаги ажрими билан ишга АТБ
“MIKROKREDITBANK” ва “NEW TRADE INVEST” масъулияти чекланган
жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор
қилинган жавобгар Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими ва
учинчи шахс “NEW TRADE INVEST” масъулияти чекланган жамияти суд
мажлисига келмаган ва сабабини маълум қилмаган.
Суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб
қувватлаб, уни қаноталнтиришни сўради.
Учинчи шахс вакиллари даъвони қаноатлантиришни рад этишни
сўрашди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва учинчи шахс “NEW
TRADE INVEST” масъулияти чекланган жамияти (қарздор) ўртасида 2020
йил 28 июлда №869-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар қарздорга Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги “Хизматлар соҳасини
қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-4752-сонли қарорга
асосан гўзаллик салони ва тикувчиликни ташкил мақсадида 3 (уч) йил
муддатга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 600 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига асосан
кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит шартноманинг
узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала томон имзолаган.
Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 29 июлда банк, жавобгар ва
қўшимча жавобгар ўртасида навбатдаги ипотека шартномаси имзоланган
бўлиб, унга асосан даъвогарга тегишли бўлган Термиз шаҳри, С.Термизий
кўчаси, 9 Б уйда жойлашган маъмурий ва автотранспорт сақлаш биноси
(0,7269 га ер майдонида жойлашган, :0001 литерда маъмурий биноси, 9
(тўққиз) та хонадан иборат, умумий майдони 209,8 кв.м., фойдаланиш
майдони 177,38 кв.м., :0002 литерда ҳожатхона 2 (икки) та хонадан иборат,
умумий майдони 7,2 кв.м., фойдаланиш майдони 4,4 кв.м., :0003 литерда
омборхона биноси 4 (тўрт) та хонадан иборат, умумий майдони 206,6 кв.м.,
фойдаланиш майдони 179,35 кв.м.) ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
гаровга қўйилган.
Суднинг 4-1901-2103/1641-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 10
ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар АТБ “Микрокредитбанк”
фойдасига “NEW-TRADE-INVEST» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 559 608 000 сўм кредит қарзи, 36 673 000 сўм кредит фоизи
ундирилиб, ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда
“TERMIZ SITY” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Термиз
шаҳри, С.Термизий кўчаси, 9 Б уйда жойлашган маъмурий ва
автотранспорт сақлаш биносига (0,7269 га ер майдонида жойлашган, :0001
литерда маъмурий биноси, 9 (тўққиз) та хонадан иборат, умумий майдони
209,8 кв.м., фойдаланиш майдони 177,38 кв.м., :0002 литерда ҳожатхона 2
(икки) та хонадан иборат, умумий майдони 7,2 кв.м., фойдаланиш майдони
4,4 кв.м., :0003 литерда омборхона биноси 4 (тўрт) та хонадан иборат,
умумий майдони 206,6 кв.м., фойдаланиш майдони 179,35 кв.м.) ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилган.
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси
қарори билан мазкур ижро варақаси юзасидан ижро иши қўзғатилган.
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси
М.Каримовнинг 2022 йил 28 сентябрдаги мол-мулкни электрон онлайн
аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорига асосан даъвогарга
тегишли бўлган Термиз шаҳри, С.Термизий кўчаси, 9 Б уйда жойлашган
маъмурий ва автотранспорт сақлаш биноси 750000000 сўмга баҳоланган
ҳолда электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқариш белгиланган.
Даъвогарга 2022 йил 19 июлдаги 10/37-22-сонли хат билан гаров
мулки хатланиб, электрон аукцион савдоларига чиқарилиши маълум
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-моддасига
кўра давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки
юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан келтирилган важ асосли эмас
ва жавобгар томонидан даъвогарга тегишли бўлган Термиз шаҳри,
С.Термизий кўчаси, 9 Б уйда жойлашган маъмурий ва автотранспорт
сақлаш биносини 750000000 сўмга баҳоланган ҳолда электрон онлайнаукцион орқали сотувга чиқариш тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган.
Бинобарин, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шу сабабли суд, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, тўланган
суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қарор
қ и л д и:
Даъво рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев