← Назад
Решение #655150 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 133 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| симлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2204/82-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья –М.Каримов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- У.Собиров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудов раислигида, судьялар Б.Исрайлов ва
Р.Хайдаровдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
“QARAQAIPAQBALIQSANAAT” МЧЖ рахбари А.Бекниязов, вакили
Ф.Очилов (ишончномасиз) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Хорази вилояти ҳудудий бошқармасининг АК “Ипотека банк” манфаатида
“QARAQAIPAQBALIQSANAAT” МЧЖдан 476-сонли кредит шартномаси
бўйича 1 310 789,3 АҚШ доллари, 1764-сонли кредит шартномаси бўйича
жами 5 274 616 470,10 сўм, 820-сонли кредит шартномаси бўйича
2 796 216 195,97 сўм ундиришни ундирувни қўшимча жавобгар, кафил
“XOJELI GERBISH ZAVODI” МЧЖдан солидар тартибда амалга ошириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Нукус туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 25 февралдаги ҳал қилув қарори ва
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 майдаги қарорининг давлат божи ундириш қисмидан
норози бўлиб жавобгар “QARAQAIPAQBALIQSANAAT” МЧЖ томонидан
берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хорази вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АКИБ “Ипотека
банк” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “QARAQAIPAQBALIQSANAAT” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 476-сонли кредит
шартномаси бўйича 1 310 789,3 АҚШ доллари, 1764-сонли кредит
шартномаси бўйича жами 5 274 616 470,10 сўм, 820-сонли кредит шартномаси
бўйича жами 2 796 616 470,10 сўм ундириш, ундирувни бир қисмини кафил
“XOJELI GERBISH ZAVODI” МЧЖ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар
деб юритилади)дан солидар тартибда ундириш ҳамда гаровдаги молмулкларга қаратишни сўраган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 19 майдаги қарори қарори
билан ҳал қилув қарорини “XOJELI GERBISH ZAVODI” МЧЖдан солидар
тартибда 2 299 900 000 сўм ундириш” қисми - ““XOJELI GERBISH ZAVODI”
МЧЖдан солидар тартибда 2 299 900 000 сўм ундирилсин” – деб
ўзгартирилган ва ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, жавобгардан
ундирилган 445 880 324,6 сўм давлат божини камайтиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ҳозирги кунда инқироз
даврида турганлигини, суд қарорларига асосан ундирилган кредит
қарздорликларини тўлаш имконияти йўқлигини, яна судлар томонидан
445 880 324,60 сўм давлат божи ундириш белгиланганлигини, шу сабабли суд
қарорларини давлат божи ундириш қисмини камайтиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата, даъвогар ва қўшимча жавобгар суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Судлов ҳайъати палата, даъвогар ва қўшимча жавобгар суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини, унинг суд мажлисида иштирок этмаслиги ишни кўришга
тўсқинлик қилмаслигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
297-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Судлов ҳайъати жавобгар вакиллари кўрсатмаларини тинглаб, кассация
шикоятини ишдаги ҳужжатлар билан бирга ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини
такомиллаштириш
тўғрисида”ги
ПҚ-2939-сон
қарорига
асосан
Қорақалпоғистон Республикасида жавобгар ташкилот ташкил этилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 12 августдаги 476-сонли,
2019 йил 12 августда 1764-сонли, 2020 йил 4 июнда 820-сонли кредит
шартномалари имзоланган.
Мазкур кредит шартномаларидан:
- 476-сонли кредит шартномаси бўйича 967 700 АҚШ доллари асосий
қарз, шундан 107 522 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 307 364 АҚШ
долари муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 2778 АҚШ доллари миқдорида пеня,
32 946 АҚШ доллари миқдорида банк хизмати жами 1 310 789 АҚШ доллари;
- 1764-сонли кредит шартномаси бўйича 4 608 528 942 сўм асосий қарз,
шундан 100 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 637 724 664,63 сўм фоиз
қарздорлик, шундан муддати ўтган фоиз қарздорлиги 595 614 771,36 сўм,
28 362 862,97 сўм миқдорида пеня жами 5 274 616 470,10 сўм;
820-сонли кредит шартномаси бўйича бўйича 2 299 900 000 сўм сўм
асосий қарз, 440 788 97,77 сўм фоиз қарздорлик, шундан муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 436 587 012,97 сўм, 55 527 228,20 сўм миқдорида пеня жами
2 796 216 195,97 сўм қарздорлик вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи бандига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз зиммасига олган мажбуриятни
бажарган бўлса-да, жавобгар шартнома ва кредитни қайтариш жадвалига
асосан ўз зиммасига олган мажбуриятларни тўлиқ бажармасдан, кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли даъвогар
манфаатида палата даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
аризаси
қаноатлантирилиб,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
1 310 789,30 АҚШ доллари, 6 908 428 942,60 сўм, 1 078 513 623,30 сўм фоиз,
83 896 091,17 сўм пеня ундирилган, ундирувчни 2 299 900 000 сўм қисми
қўшимча жавобгардан солидар ундириш белгиланган, қолган ундирув гаровга
қўйилган мулкларга қаратилган, шунингдек, жавобгардан 445 880 324,60 сўм
давлат божи ундирилган.
Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб ҳал қилув
қарорининг 445 880 324,60 сўм давлат божи ундириш қисмидан норози бўлиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 133-моддасининг
иккинчи қисмига асосан камайтиришни сўраган.
Апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорининг фақатгина кафиллик
шартномаси бўйича ундирув қисмини ўзгартириб, давлат божи ундириш
қисмини ўзгаришсиз қолдириб тўғри хулосага келган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”да иқтисодий судларида мулкий
хусусиятга эга даъво аризалардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020 йил
19 декабрдаги 36-сон Қарорининг 2-бандида Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга
оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки)
мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган
мажбурий тўлов тушунилиши, Давлат божи бошқа мажбурий тўловлар
қаторида
Ўзбекистон
Республикасининг
Давлат
бюджетини
шакллантиришнинг таркибий қисмини ташкил этиши туфайли, судлар
иқтисодий ишлар бўйича давлат божи ундиришга доир қонун талабларига
сўзсиз риоя этиши шартлиги, 16-бандида эса умумий қоидага кўра, иш бўйича
суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлашлиги, суд
харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига
ундириш ИПК 118-моддаси билан тартибга солиниши, шу сабабли суд
муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан боғлиқ ҳолатларни
текшириши, бу ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи
қисмида тегишли хулосалар қилиши ва, нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни,
балки иш бўйича тарафдан (тарафлардан) ундирилиши лозим бўлган аниқ
суммани белгилаши ҳамда шу суммани ҳал қилув қарорининг (ажримнинг,
қарорнинг) хулоса қисмида кўрсатиши лозимлиги тушунтирилган.
Мазкур ҳолатда иқтисодий судлар томонидан ундирилиши лозим бўлган
давлат божи суммасини камайтириш ваколати мавжуд эмас.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда
5
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“QARAQAIPAQBALIQSANAAT” МЧЖнинг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик этувчи:
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
Б.Исрайлов
Р.Хайдаров