Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/29 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый "Мўминобод" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1038874 Claim ID 3110354 PDF Hash bf821fdb41a01c12... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ТOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Тойлоқ тумани 2023 йил 13 февраль 4-1405-2302/29-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ЖЖЖдан 500 000 000,0 сўм асосий қарз, 83 039 454,0 сўм фоизни, ҳамда 50 000 000,0 сўм асосий қарзга хисобланган пеня, 8 303 945,4 сўм фоизга ҳисобланган пеня, жами 641 343 399,4 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни жавобгар вакили А.Исматов (ишончномасиз) Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХнинг жавобгар «Мўминобод” МЧЖдан 500 000 000,0 сўм асосий қарз, 83 039 454,0 сўм фоизни, ҳамда 50 000 000,0 сўм асосий қарзга хисобланган пеня, 8 303 945,4 сўм фоизга ҳисобланган пеня, жами 641 343 399,4 сўм пеняни ундиришни сўраган. Тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни унинг вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили А.Исматов ўз тушунтиришида, тарафлар медиатив келишувга эришганлигини билдириб, мазкур даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, иш бўйича жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида 2023 йил 09 февралда тузилган медиатив келишувда мазкур иқтисодий иш медиация тартибида ҳал этилганлиги тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3 107-моддаси биринчи қисми 5 -бандида, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси, биринчи қисми 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Суд, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни, иш медиатив келишув тузилиши билан якунланганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 53-банди ва 195-моддаларини қўллаб суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар ХХХнинг, жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар ХХХтомонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Ф.Юлдашев