← Назад
Решение #655183 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 15 | — | law | |
| рисида олинадиган маълумотлар СК | 15 | — | law | |
| сирни ташкил этмайдиган маълумотларда СК | 15 | — | law | |
| аролик кодекси | 124 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья - Б.Раджабов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - С.Жакеев
4-2101-2203/4084-сонли иқтисодий иш
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 февраль
Навоий вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Т.Абдрамановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Л.Тошмуродов ва С.Жакеевдан
иборат таркибда, Г.Тоғаеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
О.Неъматов (07.01.2023 йилдаги 33-20-01103-сонли ишончномага асосан),
жавобгар вакили Б.Нарматов (11.08.2022 йилдаги 02-22/01-1045-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Йирик солиқ тўловчилари
бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “ISSIQLIK
MANBAI” Давлат унитар корхонасидан 214.400.000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув
қарори устидан даъвогар томонидан берилган апелляция шикояти асосида
ишни Навоий вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Йирик солиқ тўловчилари бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ
инспекцияси (бундан буён матнда – даъвогар, инспекция деб юритилади)
томонидан 2022 йил 3 июндаги 00324-kt-сонли буйруғига асосан “ISSIQLIK
MANBAI” Давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар, ДУК
деб юритилади)да 2020 йил январдан 2022 йил март ойигача юритган
фаолиятида қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда – ҚҚС деб
юритилади)ни тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал
текшириш ўтказилган.
Унинг натижалари бўйича жавобгар ва контрагенти бўлган “Story
house design” МЧЖ ўртасида тузилган битимлар асосида шубҳали молиявий
операциялар амалга оширилганлиги ҳамда ушбу корхоналар томонидан
қонунга зид равишда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар ДУКнинг
солиқ ҳисоботида акс эттирилганлиги натижасида ҚҚС асоссиз ҳисобга
олинганлиги, ДУКнинг кўзлаган ягона ва устувор мақсади, солиқ тўламаслик
тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёки ўзи тўлайдиган солиқларнинг
суммасини камайтиришдан иборат бўлганлиги, ушбу ҳаракатлар ДУК
томонидан ҳуқуқни суистеъмол қилиш деб эътироф этилиши лозимлиги,
махсус гувоҳномаси бекор қилинган корхона билан 2021 йил январь-декабрь
ойларида 1.644.200.000 сўмлик қалбаки, қўзбуямачилик учун шартнома
тузганлиги, ушбу суммага ДУК товар-моддий захираларини кирим
қилганлиги, лекин “Story house design” МЧЖ мазкур товар-моддий
захираларни бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирмаганлиги (кирим
қилмаганлиги), тушган пул маблағларини нақдлаштириб юборганлиги
аниқланганлиги, “Story house design” МЧЖда 1 нафар ходим ишлаётганлиги,
автотранспорт воситаси, асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари
мавжуд эмаслиги, ижара бўйича бирон бир шартнома тузилмаганлиги бўйича
далолатнома расмийлаштирилиб, 2022 йил 21 июль куни 33/20-22836-сонли
қарор билан 214.400.000 сўм ҚҚСни ҳисобдан чиқариш юзасидан судга
даъво аризаси киритиш белгиланган.
Инспекция томонидан 2022 йил 4 июлда ДУКга 214.400.000 сўм ҚҚС
фарқ суммасига ҳисоботларда тузатиш киритиш ҳақида 33/20-21242-сонли
талабнома юборилган ва унга рад жавобини олгандан сўнг Кармана
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 214.400.000 сўм ҚҚСни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Бундан норози бўлган даъвогар апелляция шикояти тақдим этиб,
жавобгар томонидан контрагент билан шубҳали операция амалга
оширганлигини, гувоҳнома бекор қилинганлигини, 2021 йил январь-декабрь
ойларида 1.644.261.214 сўмлик, шу жумладан 214.468.854 сўмлик ҚҚСи
бўлган битимлар кузбуямачилик учун тузилганлигини, жами 85 та
шартномалар тузилганлигини, ушбу товарлар кирим қилинмасдан
сотилганлигини, тушган пул маблағлари нақдлаштириб юборилганлигини,
солиқ базасида ушбу корхонада 1 та ходим ишлаб келганлигини, транспорт
хизмати бўйича бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузилмаганлигини,
ушбу ишлаб келаётган шахснинг номида бирон бир мулк мавжуд
эмаслигини, корхонага 2021 йилда солиқ текширув натижасида
499.000.000 сўмлик солиқ ва йиғимлар ҳисобланса ҳам тўланмаганлигини
билдириб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Жиноят ишлари
бўйича Зангиота туман судининг хукми билан “Story house design” МЧЖда
ўтказилган текшириш натижалари бўйича ҳисобланган ҚҚС суммаси умуман
ушбу ишга алоқаси йўқлигини, яъни солиқ бўйича чиқарилган зарар “Story
house design” МЧЖнинг ҚҚС суммалари эканлигини билдириб, апелляция
шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини
қонуний қабул қилинганлигини, шартномалар ҳақиқий эмас деб
топилмаганлигини, зарар суммаси тўлиқ қопланганлигини, ижро жараёнида
депозит ҳисоб рақамига қўйилган пул маблағлари тўлиқ ўтказиб
берилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари солиқ қонунчилигидаги
муносабатларидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги
“Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти
самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-6098-сонли Фармони 15-бандининг “б” кичик банди ва “Йўл харитаси”да
давлат солиқ қўмитаси таркибида солиқ назорати департаменти ташкил этиш,
юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини
назорат қилиш, қўшилган қиймат солиғи билан боғлиқ фирибгарлик
схемаларини аниқлаш ва агрессив солиқ режалаштиришга қарши курашиш
асосий вазифалари этиб белгиланган. Шунингдек, зарурат бўлганда, берилган
ҳуқуқни суиистеъмол қилганлиги ва (ёки) битимнинг сохталигини текшириш
учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга оладиган, аммо тўламайдиган солиқ
тўловчилар устидан солиқ аудитини ўтказиш йўли билан ҳисобга олинган
қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳаққонийлигининг мониторинги ва
текширилишини таъминлаш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш учун
эҳтимолий фирибгарлик схемалари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва
таҳлил қилиш ҳамда бюджетга маблағлар тушумини таъминлаш кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги
“Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ
агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3 ва 5-бобларида солиқ тўловчилар солиқ
хавфи даражасига қараб паст, ўрта ва юқори хавфли тоифаларга ажратилиши,
солиқ хавфи даражаси мезонлари махфий ахборот ҳисобланиб, қуйидагилар
бундан мустасно эканлиги, яъни солиқ юки, илгари тақдим этилган солиқ
ҳисоботларига бир неча бор (бир ҳисобот даври учун уч ва ундан ортиқ марта)
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши, солиқ ҳисоботида бир неча солиқ
давридаги (икки ва ундан ортиқ) зарарлар акс эттирилиши, солиқ даври
давомида солиқ тўловчининг жойлашган жойи бир неча бор (икки ва ундан
ортиқ марта) ўзгартирилиши ва кейинчалик қайта рўйхатдан ўтказилиши,
қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳномаси бекор қилинган (рўйхатдан
чиқарилиб ташланган), шунингдек, тугатилган, фаолиятини амалга
оширмаётган, банкрот деб топилган шахслар билан амалга оширилган битимлар
(операциялар), соф фойданинг харажатларга нисбати сифатида аниқланадиган
рентабеллик кўрсаткичи паст даражада бўлиши, солиқ тўловчи томонидан
тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботидаги
операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг, ушбу операциялар бўйича бошқа
солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги маълумотларга
мос келмаслиги, ўтказилган солиқ текширувлари натижалари, солиқ хавфини
бошқариш тизимида махфий бўлмаган мезонлар орқали аниқланган солиқ хавфи
даражаси мезонлари ҳақидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг расмий
веб-сайтида жойлаштирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил
27 апрелдаги 2020-06-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2020 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилган, 3237-сон билан
қайд этилган) билан тасдиқланган “Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб
маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш,
шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар
таркибини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, мазкур Низом
давлат солиқ хизмати органлари (бундан буён матнда солиқ органлари деб
юритилади) томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини
юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ
тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш
тартибини белгилайди.
Шунингдек, Низомнинг 2, 3, 6, 19 ва 21-бандларига мувофиқ солиқ
органларига солиқ тўловчи томонидан, шунингдек давлат органлари,
муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи
тўғрисидаги қуйидаги ҳисоб маълумотлари солиқ сирини ташкил этади:
- тадбиркорлик субъекти бўлган юридик ва жисмоний шахсларни давлат
рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлардан олинган юридик
шахсларнинг давлат реестридан кўчирма, бундан солиқ сири ҳисобланмайдиган
маълумотлар мустасно;
- ички ишлар органларидан олинган паспорт ёки идентификация ID-карта
маълумотлари, бундан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
(ЖШШИР) мустасно;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи
органлардан олинган тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа
кўчмас мулк, унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги маълумотлар;
- нотариуслардан олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, молмулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, меросга
эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар берилганлиги ҳамда ҳадя этиш
шартномалари нотариал тарзда тасдиқланганлиги ҳақидаги маълумотлар.
Солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан, шунингдек давлат
органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ
тўловчи тўғрисидаги қуйидаги ҳисоб маълумотлари солиқ сири ҳисобланмайди:
- ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги
билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;
- юридик шахслар учун - солиқ тўловчининг идентификация рақами
(СТИР), жисмоний шахслар учун - жисмоний шахснинг шахсий идентификация
рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотлар;
- солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари ва бу
қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;
- солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва
қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик
тўғрисидаги маълумотлар;
- тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги
маълумотлар;
- юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;
- ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;
- молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар
суммалари тўғрисидаги маълумотлар;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
4 сентябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар,
фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга
ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини
шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган солиқ
тўловчиларнинг очиқ турдаги маълумотлар таркибига киритилган ҳисоб
маълумотлари.
Юридик шахс тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига қуйидагилар
киради, хусусан солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), тўлиқ ва
қисқартирилган номи, жойлашган ери (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий
шакли, мулкчилик шакли, иқтисодий фаолият тури, давлат бошқарув
идораларига тааллуқлилиги, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва
рақами, рўйхатдан ўтказувчи орган, раҳбар маълумотлари, устав фондининг
(устав капиталининг) миқдори — тижорат ташкилотлари учун, фаоллик ҳолати,
кичик тадбиркорлик субъектига тегишлилиги, банк реквизитлари, алоҳида
бўлинмалар тўғрисидаги маълумотлар, солиқ тўғрисидаги қонунчилик
ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик
чоралари
тўғрисидаги
маълумотлар,
солиқ
тўловчилар
томонидан
қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар
сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар, тўланган
солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар,
ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар, молиявий
ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари
тўғрисидаги маълумотлар, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган
иштирокчилар солиқ тўловчисининг идентификация рақами, чет эллик
иштирокчининг мамлакати ҳамда ҳар бир муассиснинг устав фондидаги (устав
капиталидаги) улуши кўрсатилган ҳолда иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби
тижорат ташкилотлари учун.
Тижорат ташкилотларига солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб
маълумотлари ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда «Ишончли
ҳамкор» ААТ орқали тақдим этилади.
Бунда, солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш солиқ
тўловчининг розилиги билан амалга оширилади.
Солиқ тўловчи контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ
органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳамда
мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган маълумотларни олиши мумкин.
Солиқ тўловчига контрагент бўйича маълумотларни тақдим этиш шахсий
кабинет ёки «Ишончли ҳамкор» ААТ орқали реал вақт режимида амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
28 сентябрдаги “Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини
юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 539-сон қарорининг 1-иловасида
корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри бўйича маълумотларни
тақдим этиш хизмати доирасида тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати
келтирилган бўлиб, унда ташкилот номи, солиқ тўловчининг идентификация
рақами (СТИР рақами), солиқ органлари томонидан юридик, шу жумладан,
Ўзбекистон
Республикаси
норезидентларига
бириктириладиган
такрорланмайдиган рақам, ташкилотнинг асосий иқтисодий фаолият тури,
маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизими коди (МҲОБТ), жойлашган жойи
(почта манзили), телефон рақами (мавжуд бўлса), электрон почта манзили
(мавжуд бўлса), ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича коди ва номи
(ТҲШТ), рўйхатдан ўтказувчи орган номи, давлат рўйхатидан ўтказилган сана,
давлат рўйхатидан ўтказилган рақам, кичик тадбиркорлик субъектига
мансублиги, фаоллик ҳолати, устав фонди, таъсисчилар ва раҳбар киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади) 15-моддасига биноан солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар
контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар
сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини,
ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим
бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ
органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги
ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини
беради.
Лекин иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ўзининг контрагенти
билан “Республиканская универсальная агропромышленная биржа” орқали
брокерлар иштирокида, шунингдек Ўзбекистон товар хом-ашё биржаси орқали
электрон шаклда битимларни тузган.
Бундан
ташқари,
Иқтисодий
жиноятларга
қарши
курашиш
Департаметининг 2021 йил 8 ноябрда “Story house design” МЧЖнинг
16.02.2021 йилдан 13.10.2021 йилга қадар бўлган молиявий-хўжалик
фаолияти ҳамда солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан ўтказилган
ҳужжатли солиқ аудити якуни бўйича тузилган далолатномада, “Story house
design” МЧЖ ва жавобгар билан тузилган шартномалар бўйича реализация
қилинган товарларнинг ҳақи тўлиқ олинганлиги ва ушбу товарлар биржа
орқали ўтганлиги сабабли нақдлаштириш ҳолати мавжуд эмаслиги ҳамда
олинган маҳсулотлар жавобгар томонидан кирим қилиниб, бухгалтерия
ҳужжатларида акс эттирганлиги аниқланган.
“Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 11 ва 19-моддаларига кўра, биржа савдолари биржа томонидан
биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ташкил этиладиган биржа товари
савдоларидир. Биржа савдолари биржада биржа аъзоларининг барчасига
ушбу савдоларда бир вақтда иштирок этиш имконияти берилган ҳолда,
марказлаштирилган тарзда электрон шаклда ўтказилади.
Биржалар тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш
учун клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш, агар биржа битими
шартларида назарда тутилган бўлса, биржа товарларини етказиб беришни
назорат қилишни ва ҳисобга олишни амалга ошириш, пул маблағларини ва
биржа товарларини олдиндан депонентга қўйишни назарда тутувчи
механизмларни белгилаш, биржа савдоси қоидаларига ва биржа битимлари
бўйича мажбуриятларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш
орқали шарт-шароитлар яратади.
Биржа орқали тузилган шартномаларда маҳсулот олишни рад этиш ёки
шартнома шартларини бузган тақдирда жарима ва бошқа жавобгарлик
масалалари белгиланган бўлиб, шубҳали ҳолат бўлганида уни рад қилиш ёки
қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмаслиги кўрсатилмаган.
Шунингдек, контрагент тўғрисида солиқ органларида солиқ тўловчилар
сифатида ҳисобга қўйилганлиги, контрагентнинг ишбилармонлик обрўси,
ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлиги, молиявий ҳолати, битим
бўйича мажбуриятларни бажариш қобилияти ҳақидаги маълумотлар
шартномада ва биржа савдоларини тартибга солувчи қонун ва қонун ости
ҳужжатларида назарда тутилмаган.
“Рақобат
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
15-моддасига кўра, биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб
келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан:
- биржа савдоларини ўтказиш жараёнига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар,
бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
- биржа савдолари иштирокчиларининг келишиб олинган ҳаракатлари
натижасида жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий
белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар;
- биржа савдоларида талабнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин бўлган
ёлғон маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар тақиқланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган монополияга қарши
талабларнинг бузилиши биржа савдолари натижалари бўйича тузилган
битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.
Бундан кўринади-ки, жавобгарда битим тузишда контрагентига оид
маълумотларни олиш имконияти мавжуд бўлмаган, яъни у учун биржада
қатнашган брокер савдони амалга оширган, қолаверса савдо тўлиқ биржа орқали
бўлиб ўтганлиги сабабли унинг шартларида қўшимча маълумот олиш ёки
бошқача тарзда иштирокчиларнинг ҳуқуқларини чеклаш мумкин бўлмаган,
шунинг
учун
биржа
савдоларига
ушбу
қўшимча
маълумотлар
киритилмаганлиги сабабли рақобатга оид талаблар бузилмаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ
тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил
этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли қарори, “Солиқ тўловчилар тўғрисида
ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим
этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар
таркибини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги “Корхоналар
ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат
хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш
тўғрисида”ги 539-сон қарорида кўрсатилган контрагент тўғрисида олинадиган
маълумотлар СК 15-моддасида белгиланган маълумотларни тўлиқ қамраб
олинмаган ёки қамраб олинган қисми бўйича жавобгар томонидан олиш
имконияти мавжуд бўлмаган.
Қолаверса, шартнома тузилаётган вақтдаги солиқ органлари томонидан
очилган my.soliq.uz веб сайтидаги маълумотларида “Story house design” МЧЖ
солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилган,
контрагентнинг ишбилармонлик обрўси яхши бўлган, ишлаб чиқариш базаси ва
ходимлари ҳақидаги ва молиявий ҳолати, битим бўйича мажбуриятларни
бажариш қобилияти ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган, ҚҚС гувоҳномаси
бекор қилинмаганлиги жавобгарнинг лозим даражада эҳтиёткорлик
қилганлигидан далолат беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг
1-сонли қарорида маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида
жойлаштирилиши белгиланган ва ушбу маълумотларда контрагент шубҳали
тоифага киритилган бўлмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
3237-сон билан рўйхадан ўтган низомда сирни ташкил этувчи маълумотлар
солиқ тўловчининг розилиги билан тақдим этилиши назарда тутилган бўлса,
сирни ташкил этмайдиган маълумотларда СК 15-моддасидаги маълумотлар акс
эттирилмаган, шунингдек солиқ тўловчи контрагентларни танлаш чоғида
уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги
тўғрисидаги ҳамда солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотларни олиши
мумкинлиги қайд этилган. Мазкур маълумотлар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар махкамасининг 539-сонли қарорида ҳам акс эттирилган.
CК 266-моддасига мувофиқ агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни
(хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим
натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари
ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 124-моддасига
мувофиқ юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина
тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса
(кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир
қоидалар қўлланилади.
Шунга кўра, судлов ҳайъати жавобгар ва контрагент ўртасида тузилган
битимлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 124-моддасида
назарда тутилган битимлар тоифасига кирмаслигини инобатга олиб, ДУК
томонидан маҳсулот ҚҚС билан бирга сотиб олинган ва контрагент бюджетга
тўлаши лозим бўлган ҚҚСни жавобгардан ундириш нотўғри деб ҳисоблайди.
ИПК 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
ИПК 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмаслиги белгиланган.
ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг контрагенти айни вақтда “шубҳали”
корхоналар рўйхатига киритилганлигини, унга берилган ҚҚС гувоҳномаси
ДУКга маҳсулот етказиб берилганидан сўнг тўхтатилганлиги ҳақидаги
важларни, жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни суистеъмол қилиш ҳолатлари
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Шунингдек, контрагентдан биржа орқали харид қилинган товарлар ДУК
томонидан бухгалтерияга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ кирим қилинган,
қолаверса Инспекция томонидан 2022 йил 3 июндаги 00324-kt-сонли
буйруғига асосан ДУКда ҚҚСни тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши
юзасидан ўтказилган камерал текширув ушбу йўналишда ҳуқуқбузарликни
аниқламаган ҳамда Итисодий жиноятларга қарши курашиш Департаметининг
2021 йил 8 ноябрда “Story house design” МЧЖнинг фаолияти ҳамда солиқ
қонунчилигига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ҳужжатли солиқ аудити
якуни бўйича тузилган далолатномада, “Story house design” МЧЖ ва
жавобгар билан тузилган шартномаларда нақдлаштириш ҳолатлари мавжуд
эмаслиги такидланган. Бу эса ДУК томонидан бухгалтерия ва солиқ
қонунчилигига амал қилган ҳолда ҚҚС ҳисобга олганлигидан ва унинг
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6098-сонли
Фармонида назарда тутилган ҚҚС билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари
мавжуд эмаслигидан далолат беради.
Бундан кўринади-ки, ДУКнинг солиқ тўлашдан буйин товлаш
ҳаракатлари ва мақсади бўлмаган ва контрагенти томонидан солиқдан қочиш
ҳақидаги режасини билмаган ва билиш имконияти ҳам бўлмаган ва бошқа бир
ташкилот томонидан қасддан солиқ тўлашдан қочган ҳолатда ДУКни
ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш нотўғри деб ҳисоблайди.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан
барча ҳолатлар эътиборга олиниб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида, асосли ва тўғри хулосага келган.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, ушбу ҳолатлар
исботланганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига
мувофиқ келиши ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалар
бузилмаганлигини инобатга олиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддаси биринчи қисми 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари,
молия ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича,
шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун
давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Судлов ҳайъати, суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига юклаб, у давлат
божини тўлашдан озод қилинганлигини, почта ҳаражатлари тўланганлигини
инобатга олади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
10
рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 276, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар Йирик солиқ тўловчилари бўйича
ҳудудлараро Давлат солиқ инспекциясининг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Йирик солиқ тўловчилари бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ
инспекциясидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида
шикоят (протест) келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Т.Абдраманов
Ҳайъат аъзолари
Л.Тошмуродов
С.Жакеев