Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2219/42361 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение МУНИЦИПИАЛ АКТИВЛАРНИ БОШҚАРИШ МАРКАЗИ унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "ASL-SHARQ SN" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025818 Claim ID 3078047 PDF Hash 15db8d514d545e2c... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 102-моддаси аролик кодекси 102 code_article
ФКнинг 361-моддаси ФКнинг 361 law
дирда ушбу Кодекс 377-моддаси дирда ушбу Кодекс 377 code_article
рисидаги шартномани тузишдан бош тортиб келганлиги сабабли ФКнинг 377-моддаси рисидаги шартномани тузишдан бош тортиб келганлиги сабабли ФК 377 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2219/42361-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Н.Хамидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Asl-Sharq SN” масъулияти чекланган жамияти вакили Н.Закирова (раҳбар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси вакили М.Донёров (2021 йил 22 сентябрдаги 01-08/5416-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан “Asl-Sharq SN” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Asl-Sharq SN” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 4 535 670,85 сўм асосий қарз ва 38 053 262,6 сўм зарарни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 38 053 262,6 сўм зарар ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда шартнома Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 6, 7, 10, 12, 13, 21-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 102-моддасининг учинчи қисми талабларига риоя қилмаган ҳолда тузилганлиги, биринчи инстанция суди ҳақиқий бўлмаган шартнома асосида зарар ундириш ҳақида ҳал қилув қарор қабул қилганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, 2021 йил 21 июндаги 3446/04-21-сонли давлат мулкини ижарага бериш тўғрисидаги уч томонлама шартномага асосан жавобгарга даъвогар тасарруфида бўлган Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, ТТЗ-1 мавзеси, 30-уй манзилидаги умумий майдони 145 кв.м.дан иборат бўлган бино 2021 йил 23 майдан 2024 йил 23 майга қадар бўлган муддатга ижарага берилган. Шунингдек, жавобгар ва даъвогар ўртасида 2021 йил 14 июнда ижарага берилган бино ва иншоотларни сақлаш бўйича сарф-харажатларни қоплаш тўғрисида М-04-/19-21-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага илова қилинган тўлов жадвалида жавобгар 2021 йил май-декабрь ойлари учун жами 14 846 067,77 тўлов амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандига асосан, сақлаш бўйича сарф-харажатлар бўйича дастлабки 15 фоиз тўлов шартнома рўйхатга олинганидан кундан бошлаб 10 банк кунида тўланиши, кейинги тўловлар ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан 100 фоиз олдиндан тўланиши белгиланган бўлса-да, бироқ жавобгарнинг ушбу шартнома бўйича даъвогар олдида 4 535 670,85 сўм қарздорлиги юзага келган. Биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Даъвогарнинг даъво талабидаги 4 535 670,85 сўм қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилган. Шу сабабли даъво талабининг 4 535 670,85 сўм қарздорликни ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Бундан ташқари, жавобгар 2022 йил январь-август ойлари давомида ижара объектидан фойдаланган бўлса-да, даъвогар билан бинони сақлаш бўйича сарф-харажатларни қоплаш тўғрисидаги шартномани 2022 йил учун тузишдан бош тортиб келган. Шу сабабли, даъвогар 2022 йил учун мўлжалланган шартнома лойиҳасидаги 2022 йил январь-август ойлари учун белгиланган 38 053 262,6 сўм сарф-харажатлар суммасини жавобгардан зарар сифатида ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом” 6-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, ижарага олувчи мол-мулкни соз ҳолатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва мулкни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши шарт. ФКнинг 361-моддасига асосан, дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош тортган тақдирда ушбу Кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФК 377-моддасининг еттинчи қисмига асосан, шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф шу туфайли етказилган зарарларни бошқа тарафга тўлаши керак. Мазкур ҳолатда ижара шартномасининг 4.4-бандида (дастлабки шартномада) ижарага олувчи объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия ва ҳ.к.)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр энергия таъминоти бўйича “балансда сақловчи” билан алоҳида шартнома тузиш, “балансда сақловчи”га коммунал ва бошқа хизматлар бўйича тўловларни, жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Бинони сақлаш бўйича сарф-харажатларни қоплаш тўғрисидаги 2022 йил учун шартнома лойиҳасида ижара объектининг ҳар 1 кв.м. майдони учун бир йилда 308 331,99 сўмдан тўлов амалга оширилиши белгиланиб, шунга кўра сарф-харажатлар суммаси ҳисобланган. Мазкур 308 331,99 сўм даъвогар томонидан жами ижарага бериладиган 155 879,21 кв.м. бино-иншоотларга 2022 йилда сарфланадиган жами 10 258 111 433 сўмни ушбу ижарага бериладиган майдонга бўлиш натижасида келиб чиққан бўлиб, унинг ҳисоб-китоби иш ҳужжатларидаги даъвогар раҳбарининг ўринбосари томонидан тасдиқланган “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК балансидаги ижарага бериладиган объектларга коммунал ва фойдаланиш хизматлари харажатларининг 2022 йил учун ҳисоби”да қайд этилган. Қайд этилганларга кўра, жавобгар 2022 йил 8 ойи давомида ижара объектидан фойдаланиб, бироқ, даъвогар билан 2022 йил учун бинони сақлаш бўйича сарф-харажатларни қоплаш тўғрисидаги шартномани тузишдан бош тортиб келганлиги сабабли ФКнинг 377-моддасининг еттинчи қисмига асосан, 38 053 262,6 сўм сарф-харажатлар суммасини жавобгардан зарар сифатида ундириш тўғрисидаги даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация 4 шикояти учун тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов ҳайъат аъзолари: Т.Аннаева Б.Убайдуллаев