← Назад
Решение #655186 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ТOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Тойлоқ тумани
2023 йил 13 февраль
4-1405-2302/28-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар
ЖЖЖдан 748 000 000,0 сўм асосий қарз, 76 302 291,0 сўм фоизни, ҳамда 3 641 825,0 сўм
асосий қарзга хисобланган пеня,
16 355 861,0 сўм фоизга ҳисобланган пеня,
жами 844 305 977,0 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни жавобгар
вакили А.Исматов (ишончномасиз) Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХнинг жавобгар
«Мўминобод”
МЧЖдан
748 000
000,0
сўм
асосий
қарз,
76 302 291,0 сўм фоизни, ҳамда 3 641 825,0 сўм асосий қарзга хисобланган пеня,
16 355 861,0 сўм фоизга ҳисобланган пеня, жами 844 305 977,0 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни унинг вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили А.Исматов ўз
тушунтиришида, тарафлар медиатив келишувга эришганлигини билдириб, мазкур
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, иш бўйича жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 09 февралда тузилган медиатив келишувда
мазкур иқтисодий иш медиация тартибида ҳал этилганлиги тасдиқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси биринчи қисми 5 -бандида, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси, биринчи қисми 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши
белгиланган.
Суд, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 30 000 сўм почта
харажатини ўз зиммасида қолдиришни, иш медиатив келишув тузилиши билан
якунланганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 53-банди ва 195-моддаларини қўллаб суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар ХХХнинг, жавобгар ХХХга нисбатан берган даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ХХХ томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Ф.Юлдашев