Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2301/264 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый MEGATORG-CEMENT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1019807 Claim ID 3133042 PDF Hash 063244ab27625692... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 241-моддаси нинг 241 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 2023 йил 13 февраль 4-2101-2301/***-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Р.Х (10.02.2023 йилдаги 25-08121-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи ХХХХХХХХХХХХХнинг қарздор ХХХХХХХХХХХХХни тўловга қобилиятсиз (соддалаштирилган таомилга кўра) деб топиш тўғрисидаги аризасини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Қарздор ХХХХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда қарздор ёки корхона деб юритилади) **** йил ташкил этилиб, ххх-сон реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган. Корхонага ххх-СТИР берилган. Рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар маълумотига кўра, корхонанинг таъсисчиси ХХХХХХ ҳисобланади. Корхона манзили ХХХХХХХХХ-уй, асосий фаолияти ХХХХХХХХХ билан шуғулланиш. ХХХХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда ХХХ деб юритилади) томонидан корхонани молиявий-хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, корхонанинг ххх йил хххххь ҳолатига бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан жами 000000 сўм солиқ қарзи мавжудлиги, ушбу қарздорликни ундириш бўйича барча чоралар кўрилишига қарамасдан қарздорлик тўланмаганлиги, қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги ҳамда фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланган. Корхона бюджет ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятни бажаришга қодир эмаслигини эътиборга олиб, ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, корхонани соддалаштирилган таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. ХХХ вакили суд мажлисида аризани қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг солиқ қарзини ундириш юзасидан чоралар кўрилганлиги, аммо унинг молмулклари мавжуд эмаслиги боис солиқ органининг солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги қарорлари ижро этилмасдан давлат ижрочилари томонидан қайтарилганлигини билдириб, корхонани соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан кейин матнда Қонун)нинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Иш ҳужжатларига кўра, корхонанинг хххх йил хххххь ҳолатига бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан жами 00000 сўм солиқ қарзи мавжуд бўлиб, ушбу қарздорлик тўққиз ойдан ортиқ муддатда тўланмаган ҳамда корхона мол-мулкка эга эмас, шунга кўра қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда бошқа кредиторлик қарзлари бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмас. ХХХ томонидан солиққа оид қарздорликни ундириш чоралари кўрилган. Бироқ, солиқ қарзи ундирувини мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги солиқ органининг қарори қарздорнинг мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли давлат ижрочиси томонидан ижросиз қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 142-сонли қарорининг 35-бандига кўра, қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор - юридик шахс турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, турар жой ёки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёҳуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин. Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан корхонани тугатиш бошқарувчисилигига ХХХХХХХХХХХХХ (биринчи тоифали, АА 00000 рақамли аттестатга эга) номзоди тавсия этилган. Қайд этилганларга кўра, корхона мажбурий тўловлар ҳамда бошқа кредиторлик қарзлари бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, мазкур тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан олти ой ва ундан ортиқ муддат давомида қарздор томонидан бажарилмаганлигини, корхонанинг мол-мулки мавжуд эмаслигини ҳамда фаолият кўрсатмаётганлигини эътиборга олиб, суд аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини қарздорнинг зиммасига юклашни, тугатиш бошқарувчиси этиб Агентлик томонидан тавсия қилинган, 3-тоифали аттестатига эга бўлган ХХХХХХХХХХХХХни тайинлашни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5-7, 51-52, 140, 241-242-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186 ва 210моддаларини қўллаб, суд қилди: ХХХХХХХХХХХХХнинг арз қилинган талаби қаноатлантирилсин. ХХХХХХХХХХХХХ банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб ХХХХХХХХХХХХХ тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - ўн кунлик муддат ичида ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - ўн беш кун муддатда қарздор фаолиятини батафсил таҳлил қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари”га мувофиқ судга хулоса тақдим этиш; - тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақида 2023 йил 13 апрелга қадар судга якуний ҳисоботини тақдим этиш вазифаси юклатилсин. ХХХХХХХХХХХХХдан Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи ва ХХХХХХХХХга 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Б.Хамидов