← Назад
Решение #655221 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 276 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 326 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-13-2202/9-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
судья - Ж.Қаххоров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, жавобгар вакили Ж.Насриддинов (2022 йил 28 сентябрдаги
ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “JIZZAX AKKUMULYATOR
ZAVODI” акциядорлик жамиятининг жавобгар Россия Федерациясининг
“АРС МОТОРС” масъулияти чекланган жамиятидан 22 382 236,5 рубль
аcосий қарз, 956 125,68 рубль пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 октябрдаги
ажрими ҳамда 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар
“АРС МОТОРС” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“JIZZAX AKKUMULYATOR ZAVODI” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “АРС МОТОРС” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2021 йил 1 июлда ДРФ-21-сонли ҳамда ДРФ-21-1-сонли шартномалар
(бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Унга кўра етказиб
берувчи ўзи ишлаб чиқараётган аккумулятор батареяларини шартнома
иловасига мувофиқ етказиб бериши, сотиб олувчи эса маҳсулотни олиб
кетиш ва белгиланган тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
шартномаларнинг
2.2-бандида маҳсулот учун тўлов инвойс тақдим қилинган кундан 5 (беш)
банк куни ичида етказиб берувчининг ҳисоб рақамига, ҳар бир
жўнатиладиган маҳсулот партияси умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида
тўловни олдиндан, қолган 85 фоиз миқдорида тўловни етказиб берувчининг
омборидан маҳсулот жўнатилган кундан бошлаб 60 кун ичида амалга
ошириши белгиланган.
Жавобгар 2021 йил 1 июлдаги ДРФ-21-сонли шартнома бўйича
1 901 648,7 рубль, 2021 йил 1 июлдаги ДРФ-21-1-сонли шартнома бўйича
20 480 587,8 рубль, жами 22 382 236.5 рубль миқдорида тўловни амалга
оширмаган.
Шартномаларнинг 9.2-бандларида шартнома бўйича юзага келадиган
зиддиятлар ва қарама-қаршиликлар тарафлар ўртасида ўзаро ҳал қилиниши,
тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда низо белгиланган тартибда
даъвогар жойлашган жойдаги судда ҳал этилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга 2022 йил
5 апрелда юборилган хатга жавобгар томонидан эътироз билдирилмаган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 22 382 236,5 рубль аcосий қарз, 956 125,68 рубль пеня
ундиришни сўраган.
Ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар судга қарши
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2018 йил
20 декабрда ДРФ-19-сонли, 2019 йил 26 августда тузилган ДРФ-19-1-сонли,
2020 йил 21 июлда тузилган ДРФ-20-сонли шартномалар бўйича шартнома
шартлари бузилганлиги сабабли 28 542 232 рубль миқдорида жарима ҳамда
14 383 934,25 рубль миқдорида зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими билан қарши даъво ариза
дастлабки даъво аризани ҳисобга олишга қаратилмаганлиги сабабли уни
қабул қилиш рад эилган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 22 382 236,5 рубль
миқдорида асосий қарз, 400 000 рубль миқдорида пеня ҳамда суд
харажатлари ундирилган.
Иш юзасидан чиқарилган биринчи инстанция судининг қарши даъво
аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим ҳамда қабул
қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан
мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини тўлиқ қўллаб
қувватлаб, ҳал қилув қарорини пеня ундириш қисмига эътироз билдириб,
ўзаро қарздорлик ҳисоб-китоб қилинмаганлиги ва қарши даъво аризаси
асоссиз қайтарилганлиги сабабли суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ўзаро
қарздорлик ҳисоб-китоб қилиниб, дастлабки даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисини ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган даъвогар вакили суд муҳокамасига иштирок этмади.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг
тўртинчи қисмига асосан ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
ИПК 276-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция
инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 1 июлда ДРФ-21-сонли ҳамда ДРФ-21-1-сонли шартномалар
тузилган.
Мазкур шартномаларнинг 2.2-бандида маҳсулот учун тўлов инвойс
тақдим қилинган кундан 5 (беш) банк куни ичида етказиб берувчининг ҳисоб
рақамига, ҳар бир жўнатиладига маҳсулот партияси умумий қийматининг
15 фоизи миқдорида тўловни олдиндан, қолган 85 фоиз миқдорида тўловни
етказиб берувчининг омборидан маҳсулот жўнатилган кундан бошлаб 60 кун
ичида амалга ошириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, 2021 йил 1 июлдаги ДРФ-21-сонли
шартномага асосан даъвогар томонидан 2021 йил 5 августдаги 05-08-1-сонли
инвойс билан 2 957 273 рубль миқдорида, 2021 йил 28 августдаги
28-08-7-сонли инвойс билан 2 960 022 рубль миқдорида, 2021 йил
28 августдаги 28-08-6-сонли инвойс билан 2 786 152 рубль миқдорида,
2021 йил 8 октябрдаги 08-10-сонли инвойс билан 2 776 432 рубль миқдорида,
2021 йил 11-октябрдаги 11-10-сонли инвойс билан 2 895 479 рубль
миқдорида, 2021 йил 13 октябрдаги 13-10-сонли инвойс билан
2 870 466 рубль миқдорида, 2021 йил 29 декабрдаги 29-12-1-сонли инвойс
билан 2 947 650 рубль миқдорида, 2022 йил 19 январдаги 19-01-сонли инвойс
билан 3 042 714 рубль миқдорида, 2021 йил 1 июлдаги ДРФ-21-1-сонли
контрактга асосан 2021 йил 5 августдаги 05-08-4-сонли инвойс билан
2 731 770 рубль миқдорида, 2021 йил 5 августдаги 05-08-3-сонли инвойс
билан 2 661 840 рубль миқдорида, 2021 йил 5 августдаги 05-08-2-сонли
инвойс билан 2 669 244 рубль миқдорида, 2021 йил 28 августдаги
28-08-5-сонли инвойс билан 2 844 969 рубль миқдорида, 2021 йил
28 августдаги 28-08-1-сонли инвойс билан 2 646 720 рубль миқдорида,
2021 йил 28 августдаги 28-08-1-сонли инвойс билан 2 744 589 рубль
миқдорида, 2021 йил 28 августдаги 28-08-2-сонли инвойс билан
2 843 274 рубль миқдорида, 2021 йил 28 августдаги 28-08-4-сонли инвойс
билан 2 646 720 рубль миқдорида, 2021 йил 14 сентябрдаги 14-09-1-сонли
инвойс билан 2 646 720 рубль миқдорида, 2021 йил 14 сентябрдаги
14-09-3-сонли инвойс билан 2 700 774 рубль миқдорида, 2021 йил
14 сентябрдаги 14-09-2-сонли инвойс билан 2 669 244 рубль миқдорида,
2021 йил 22 сентябрдаги 22-09-1-сонли инвойс билан 2 646 720 рубль
миқдорида, 2021 йил 22 сентябрдаги 22-09-2-сонли инвойс билан
2 735 118 рубль миқдорида, 2021 йил 22 сентябрдаги 22-09-3-сонли инвойс
билан 2 816 736 рубль миқдорида, 2021 йил 6 октябрдаги 06-10-1-сонли
инвойс билан 2 657 427 рубль миқдорида, 2021 йил 6 октябрдаги
06-10-2-сонли инвойс билан 2 669 844 рубль миқдорида, 2021 йил
29 ноябрдаги 29-11-1-сонли инвойс билан 2 679 804 рубль миқдорида,
2021 йил 29 ноябрдаги 29-11-2-сонли инвойс билан 2 795 730 рубль
миқдорида, 2021 йил 1 декабрдаги 01-12-сонли инвойс билан 2 721 456 рубль
миқдорида, 2021 йил 3 декабрдаги 03-12-1-сонли инвойс билан
2 748 196 рубль миқдорида, 2021 йил 3 декабрдаги 03-12-2-сонли инвойс
билан 2 936 835 рубль миқдорида, 2021 йил 7 декабрдаги 07-12-сонли инвойс
билан 2 733 663 рубль миқдорида, 2021 йил 29 декабрдаги 29-12-2-сонли
инвойс билан 2 679 804 рубль миқдорида, 2021 йил 29 декабрдаги
29-12-3-сонли инвойс билан 2 647 440 рубль миқдорида, 2021 йил
30 декабрдаги 30-12-сонли инвойс билан 2 720 454 рубль миқдорида,
2022 йил 20 январдаги 20-01-1-сонли инвойс билан 2 840 734 рубль
миқдорида, жами 94 072 016 рубль миқдорида маҳсулот етказиб берилган.
Ушбу ҳолат божхона юк декларациялари, инвойслар билан ўз тасдиғини
топган.
Жавобгар томонидан жами 94 072 016 рубль миқдорида етказиб
берилган маҳсулот учун 2021 йил 1 июлдаги ДРФ-21-сонли шартномага
асосан 21 087 003,30 рубль, 2021 йил 1 июлдаги ДРФ-21-1-сонли шартномага
асосан 50 602 776,20 рубль миқдорида тўлов амалга оширилган. Ушбу ҳолат
ТИФ “Миллий банк”нинг 2022 йил 16 сентябрдаги 02/3-6251/06-сонли
маълумотномаси билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан
етказиб берилган маҳсулот учун 22 382 236,5 рубль миқдорида асосий қарз
ундириш талаби асосли равишда ундириб тўғри хулосага келган.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар етказиб берилган
маҳсулотлар учун ҳақ тўлашдан бош тортганлик учун 956 125,68 рубль
миқдорида пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада
бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботласа, у айбсиз деб топилади.
Ушбу кодекснинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 2-бандида
судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, Пленум
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди жавобгар томонидан етказиб
берилган маҳсулот ҳақини тўламаганлиги учун пенянинг мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни инобатга олиб,
даъвогар фойдасига жавобгардан 400 000 рубль миқдорида пеня ундириб
тўғри хулосага келган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади
Бироқ, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмаслиги сабабли, қарор ўзгаришсиз,
жавобгарнинг апелляция шикояти эса қаноатлантрилмасдан қолдирилиши
лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан олдиндан тўланган суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 279-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 21 октябрдаги ажрими ҳамда 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, “АРС МОТОРС” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация
тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
Ш.Маҳмудов
Ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
Р.Хайдаров