Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2202/5096 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ответчик / Подсудимый ABDUBOSIT SOLIXA BALIQCHILIK фермер хўжалиги
Source ID 1035479 Claim ID 3090778 PDF Hash 56bffd11881dedf2... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 13 февраль 4-1603-2202/5095-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Р.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, даъвогар Наманган қишлоқ хўжалик бошқармасининг жавобгар ХХХХХХ дан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича ҳисобланган 328 719 542 сўм зарарни ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили Қ.Ниязхўжаев (2023 йил 4 январда берилган 01/93-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Э.Турдиалиев (2023 йил 10 январда берилган 1-12-сонли ишончнома асосида) ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган фуқаро Бегматов Сабиржон Тургунбаевичнинг иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Наманган қишлоқ хўжалик бошқармаси Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХХХ дан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича ҳисобланган 328 719 542 сўм зарарни ундириб беришни сўраган. Суднинг 2023 йил 7 февралдаги ажрими билан ишга фуқаро Бегматов Сабиржон Тургунбаевич низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинмаганлигини ёки ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари амалга оширилмаганлигини, балки тегишли маъсул идораларнинг ижобий хулоса ва розиликлари асосида, тегишли лойиха-смета ҳужжатлари асосида хамда туман хокими қарори асосида қурилишга рухсат берилганлигини, жавобгар ўзига тегишли бўлган ер майдонининг бир қисмига қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш хақида қарор қабул қилинишида ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарор билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабига кўра, қарор қабул қилинмасдан олдин ер учаткасини танлаш босқичида маъсул идоралар, аниқроғи маъсул шахслар томонидан ушбу Низом талаби бузилиб, улар томонидан нобудгарчиликни аниқлаш, баҳолаш амалга оширилмаганлиги ёхуд ўз навбатида баҳолаш хулосалари жавобгарга тақдим этилмаганлигини, аксинча улар томонидан ижобий хулосалар берилганлигини, улар ушбу меъёрий ҳужжатларга ишониб ўзларига тегишли бўлган ер майдонининг бир қисмида қурилиш ишларини амалга оширишганлигини, айнан уларга қарашли бўлган боғзор қишлоқ хўжалигида мавжуд суғориладиган экин ер турига кирмаслиги, балки (боғ) кўп йиллик дарахтзорлар турига кириши, шунингдек, қурилиш ишлари давомида боғидаги айрим дов-дарахтлар кесилишига йўл қўйилган бўлсада, бу ҳолатни нобудгарчилик етказилган деб баҳолаб бўлмаслигини, чунки бу боғ 1989 йилда барпо этилган бўлиб, уни фуқаро Бегматов Сабиржон Тургунбаевич 2005 йилда биржа савдоларида 750 000 сўмга мулк сифатида сотиб олганлигини ва мулкка эгалиги тўғрисида гувоҳнома олинганлигини, қишлоқ хўжалиги экин тури бўйича ҳеч қандай мажбурият туғдирувчи шартномалар мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган фуқаро Бегматов Сабиржон Тургунбаевич ўз тушунтиришида Поп тумани “Сирдарё” ширкат хўжалигига қарашли ер майдонини 2005 йилда биржа савдоси орқали сотиб олганлигини, унга Поп туман ҳокимининг 2020 йилдаги қарори билан унга ўзига тегишли ер майдонида сиқилган газ қўйиш шахобчаси қуришга рухсат берилганлигини ва кадастр ҳужжатларини ўзини номига расмийлаштирилганлигини билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан ўрганилишича, Поп тумани “Сирдарё” ширкат хўжалигига қарашли хўжалик харитасининг 37-контурида жойлашган, 1989 йилда барпо этилган, 243 тупдан иборат фойдаланиладиган майдони 1,50 га бўлган мевали боғ “O’zbekiston Banklari Assotsiatsiyasining Universal Birja Markazi” МЧЖ Наманган филиали воситачилигида фуқаро Бегматов Сабиржон Тургунбаевич томонидан хусусий мулк сифатида 2005 йил 27 октябрда ўтказилган биржа савдосида рўйхатга олинган 959-сонли “Кўчмас мулкни олди-сотди шартнома-битими”га асосан 750 000 сўмга сотиб олинган ҳамда “O’zbekiston Banklari Assotsiatsiyasining Universal Birja Markazi” МЧЖ томонидан С.Бегматов номига 2005 йил 31 октябрь куни 959-сонли гувоҳнома берилган. Поп туман ҳокимининг 2020 йил 12 августдаги 706-сонли қарорига асосан Поп тумани Санг қишлоғида яшовчи фуқаро Бегматов Сабиржон Тургунбаевичнинг Поп тумани Сирдарё массивининг аҳоли яшаш пункти ҳудудида бўлмаган ер майдонида жойлашган умумий майдони 1,50 га бўлган хусусий боғзор майдонининг суғоришга қийин бўлган ва хозирги кунда фойдаланишда бўлмаган 0,50 га ҳудудига автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шахобчаси қурилиши учун рухсат беришни сўраб ёзган аризасини, тақдим қилинган ҳужжатларга ҳамда туман ҳудудида ҳар қандай қурилишлар учун ер майдони танлаш ва ажратиш масалалари бўйича доимий ҳаракатдаги комиссиянинг далолатномаси асос учун қабул қилинган ва фуқаро Бегматов Сабиржон Тургунбаевичга ушбу суғоришга қийин бўлган ва хозирги кунда фойдаланишда бўлмаган 0,50 га ҳудудига автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шахобчаси қурилиши учун рухсат берилган. Туман қурилиш бўлими, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман кадастр палатаси мутахассислари иштирокида, 2022 йил 6 июнда жавобгарнинг ер майдонида Ер кодекси ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан ўтказилган ўрганишда автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шахобчаси қурилиши учун ажратилган ер майдонида қисман қурилиш амалга оширилганлиги аниқланган. Тўрақўрғон туман ҳокимининг ҳокимининг 2022 йил 9 июндаги 4036-84-Q/22-сонли қарорини қабул қилиниб унда туман қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда Низом талабларидан келиб чиқиб, фуқаро Бегматов Сабиржон Тургунбаевичдан ва бошқалардан қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликларини ўрнини қоплаш чораларини кўриш юклатилган. Шу асосда, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2022 йил 11 октябрдаги 02/1543-сонли хатига асосан “O’ZDAVERLOYIHA” DAVLAT ILMIY-LOYIHALASH INSTITUTI “NAMVILERLOYIHA” NAMANGAN VILOYATI BO’LINMASI томонидан 2022 йил 28 октябрда берилган 41-01/2-566-сон хулосада Бегматов Сабиржонга “Автомобилларга сиқилган газ қўйиш шахобчаси” бино-иншооти ташкил этиш учун ажратилган “Сирдарё” массиви, хўжалик ер тузиш харитасининг 37қ-контураларидаги тупроқ унумдорлиги жиҳатидан 46,0 баллга тенг бўлган 0,50 га суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилиги миқдори (0,50х698200х2,047х46х10) 328 719 542 сўм ҳисобланганлиги кўрсатилган. Тўрақўрғон туман ҳокимининг ҳокимининг 2022 йил 9 июндаги 4036-84-Q/22-сонли қарори билан фуқаро Бегматов Сабиржон Тургунбаевичдан қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликларини ўрнини қоплаш белгиланганлиги фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқлидир. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 22бандига кўра, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда судга тааллуқлилик бошланиб бўлган иқтисодий процессда ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак, масалан, процессга процессуал муносабатлар иштирокчилари мақомига эга бўлмаган шахслар - жисмоний шахслар ёки юридик шахслар бўлмаган ташкилотлар ва бошқаларнинг жалб этилиши муносабати билан. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвогар томонидан ишга тааллуқли бўлмаган шахсга нисбатан даъво аризаси киритилганлиги сабабли даъво ариза бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб ҳисоблайди. Зеро, ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра иш судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш тугатилиши белгиланган. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18моддаси биринчи қисмининг 5-бандида агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу қонун нормалари мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, суд ишни кўриш натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни ҳамда почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, ИПК 110-моддасининг 1-банди ва 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар томонидан тўланган почта харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А.Р.Мухиддинов